Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   274
Жорий қиймат — асосий воситаларнииг маълум санага бўлган 
амалдаги бозор нархлари бўйича қиймати ёки активлар хабардор
196


қилинган манфаатдор тарафлар ўртасида айирбошланиши мумкин 
бўлган сумма.
Қолдиқ қиймат — асосий воситаларнингтўпланган амортизация 
суммалари чегириб ташланган ҳолдаги бошланғич қиймати, яъни 
актив балансда акс эттириладиган қиймат. Асосий воситалардан 
фойдаланиш муддатининг узайтирилиши ёки унумдорлигининг 
ўсишига олиб келмайдиган, яъни активнингфойдалиликдаражасини 
орггирмайдиган харажатлар давр харажатлари ҳисобланади.
Тугатиш қиймати — активнинг фойдали хизмат кўрсатиш 
муддати охирида тугатилиши вақтида юзага келадиган, тахмин 
қилинаётган сотишдан сўнг чиқиб кетишлар бўйича кутилаётган 
харажатлар чегирилган ҳолдаги тахминий қиймат. Агар тугатиш 
қиймати кам миқдорни ташкил қилса, у амортизация қилинадиган 
қийматнинг ҳисоблаб ёзилиши вақгида ҳисобга олинмаслиги мумкин.
Амортизацияланадиган қиймат — бошланғич ва тугатиш 
қийматлари ўртасидаги айирма. Масалан, агар кжавтомобили 5 200 
минг сўм бошланғич қийматга, 300 минг сўм тугатиш қийматига 
эга бўлса, у ҳолда амортизация қилинадиган қиймат 4 900 минг 
сўмни ташкил қилади.
Қоплаш суммаси — корхона навбатдаги активдан фойдаланилиши 
эвазига, тугатиш қиймати билан биргаликда, қоплашни 
режалаштираётган сумма.
Бухгалтерия ҳисоби тамойилларига мувофиқ асосий 
воситаларнинг қиймати улардан фойдаланилиши тахмин қилинаётган 
муддат мобайнида, унинг давомида ушбу асосий воситалар ишлаб 
чиқариш фойдалилигига эга бўлиши мумкин бўлган ҳисобот 
даврларига ҳисобдан чиқарилиши йўли билан тақсимланиши керак.
Ушбу жараён амортизация деб номланади. «Амортизация» 
атамаси фақат маълум бир вақг мобайнида жисмоний эскириш ёки 
объект бозор қийматининг пасайиши сифатида эмас, балки асосий 
воситалар қийматининг уларнингфойдали фаолият юритиш вақти 
мобайнида қисобдан чиқарилиши сифатида тушунилиши керак.
Асосий воситалар қийматини ҳисобдан чиқариш меъёрлари ёки 
амортизация ажратмаларининг меъёрлари, қоидага кўра, асосий 
воситаларнинг бошланғич қийматига нисбатан фоизларда 
белгиланади. Амалга оширилган ажратмалар корхонатомонидан — 
маблағларнингбелгиланган мақсадидан келиб чиққан ҳолда ишлаб 
чиқариш ёки муомала харажатларига киритилади.
5-сон (БҲМС) бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 22-
197


бандига биноан: «Амортизация қилинаётган қиймат амортизация 
ажратмалари кўринишида субъектнинг харажатларига жами фойдали 
ёки меъёрий хизмат кўрсатиш муддати давомида мунтазам равишда 
тақсимлаб борилади», яъни бухгалтерия ҳисоби стандарти икки 
тушунчани — «фойдали хизмат кўрсатиш муддати» ва «меъёрий 
хизмат кўрсатиш муддати»га ажратади ва улар бир-бирига тўғри 
келмаслиги мумкин деб таъкидлайди.
5-сон (БҲМС) бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 10- 
бандига биноан: «Фойдали хизмат кўрсатиш муддати давомида актив 
субъект томонидан фойдаланиладиган вак^ даврини ёки ҳуқукузик 
юритувчи субъект ушбу активдан фойдаланиш натижасида олишни 
кутаётган маҳсулот сонини ўзида акс эттиради». Ушбу таърифдан 
хулоса қилинганда, асосий воситаларнинг фойдали хизмат кўрсатиш 
муддати меъёрлари билан чегараланмаган ва ундан ҳақиқатда 
фойдаланиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Асосий воситалардан фойдаланиш мудцатининг узайтирилишига 
ёки унумдорлигининг ўсишига олиб келмайдиган, яъни активнинг 
фойдалилик даражасини оширмайдиган харажатлар давр харажатлари 
ҳисобланади. Масалан, хизмат кўрсатиш ёки ускунани таъмирлашга 
оид харажатлар, одатда, жорий харажатлар ҳисобланади, чунки улар 
бошланғич ҳисоб-китоб қилинган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини 
орттирмайди, балки уни тиклайди.
Техник хизмат кўрсаггиш ва мунтазам тагьмирлаш асосий восоталарни 
ишчи ҳолатида ушлаб туриш мақсадларида амалга оширилади ҳамда 
тозалаш, мойлаш, бўяш ва шу каби операцияларга бўлган харажатларни, 
шунингдек, эҳгиёт қисмларга, ёрдамчи материаллар, ишчи кучига бўлган 
харажатларни ҳам ўз ичига олади. Буидай харажатлар даврий тусга эга 
ва нисбатан катта ҳам эмас.
Уларни акс эттириш учун, одатдагидек, юзага келиш имкони 

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling