Фармацевтика иқтисодиёти


Фармацевтнка боэорн тизимяни тартнбга солнш


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   274
Фармацевтнка боэорн тизимяни тартнбга солнш 
ва бошқжришда давлат снёсати
Дори воситаларининг инсон саломатлиги учун муҳим аҳамиятга 
эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни четдан сотиб олиш
ишлаб чиқариш, тақсимлаш, сотиш ва ишлатилишини бошқаришга 
ҳар қандай давлат масъул эканлигини Жаҳон Соғлиқни Сақлаш 
Ташкилоти ҳамиша таъкидлаб келмокда.
Мусгақилликка эришилгандан сўнг ўгган даврда республикамизда 
даапат томонидан фармацевгик бозор тизимини бошқариш ва тартибга 
солиш бўйича данлатимизнинг бозор иқгисодиётига ўтиш давридаги 
ижтимоий ва иқгисодий аҳвалини х^мда мавжуд объекгив ва субъектив 
сабабларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни амалга оширишни 
тақозо этади:
-дори воситалари бозорини тартибга солувчи қонун ва қонун 
ости ҳужжатларини яратиш;
-Ўзбекистон фармацевтика саноати (“Ўзфармсаноат”) Давлат
- акциядорлик концернини ташкнл этиш;
- фармацевпгика фаолиятларини лицензиялаш;
-фармацевтика саноати ва хусусий дори воситаларини ишлаб
чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш;
-дори воситапарини рўйхатга олиш, яъни давлат ягона реестри 
тизимини яратиш;
- дори воситалари, тиббий буюмлар ва даволаш профипактик озиқ- 
овқатлар устидан давлат назоратини ташкил этиш;
- республикада дори-дармонлар сотишни тартибга солиш;
-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сак,паш вазирлигининг 
дорихона муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусуси йлаштириш;
-ги ёҳ ван д л и к воситалари, психотроп моддалар ва 
прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб 
кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш;
28


- асосий дори воситаларининг рўйхатини тузиш;
- соғлиқни сақпаш тизими учун дори воситалари ва тиббий 
буюмларни танлов - тендер асосида сотиб олиш;
- тиббий ва фармацевтик мутахассисларни тайёрлаш ҳамда 
малакасини мунтазам ошириш;
- дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сотиш нархларини 
чегаралаш;
- фармацевтика фаолиятига тааллукуш бўлган махсус 
адабиётлар, маълумотномалар тўплами, журналлар чоп этиш
конференция, семинар, кўргазмалар ташкил этиш каби бир қатор 
чора-тадбирлар амалга оширилади.
Давлат бозор иқгисодиётига ўтиш даврида вужудга келаётган 
муаммоларни бартараф этишда, дори воситалари бозорини тартибга 
солишда ва бошқаришда, республикамиз аҳолиси генофондини 
сақлаш, келажак авлод саломатлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш 
соҳасида жаҳон сгандартларига интилиш мақсадида дори воситалари 
соҳасидаги миллий сиёсатни амалга ошириши зарур.
Дори воситалари соҳасидаги миллий сиёсат ҳар бир давлат 
томонидан фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва бошқариш 
учун аниқпанган мақсадлар мажмуаси ҳисобланиб, ушбу мақсадларни 
амалга оширишнинг асосий стратегияси ҳамда йўллари кўрсатилган 
дастур ҳисобланади.
Ушбу дори воситалари соҳасидаги сиёсат, фармацевтик сектордаги 
барча қатнашчилар, яьни давлат, хусусий, нодавлат, донор ташкилотлар 
ва бошқа манфаатдор томонларнинг фаолиятини тизимли 
мувофиқлаштириш имкониятини беради.
Жаҳондаги кўпгина давлатларда ҳалигача аҳолининг катта қисми 
учун дори воситапаридан тўлиқфойдаланиш муаммоси ҳал қилинмаган.
Бундай аҳволни юзага келишига фақат молиявий ва бюджет 
танқислиги эмас, балки ички бозорнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳар 
бир давлатдаги таъминловчи, тақсимловчи ташкилотлар, исгеъмолчилар 
\амда фармацевтик саноатнинг ушбу соҳага муносабатлари ва тегишли 
амалий ҳаракатлари сабаб бўлади.
Жаҳон тажрибасидан маъпумки, ҳар бир давлат дори воситалари 
со\асидаги барчафаолияттурларини, яъни юқори сифатли, безарар 
ва фойдали дори воситаларини қулай нархларда х^мда уларни оқилона, 
самарали ишлатишни таъминловчи миллий сиёсатни ишлаб чиқиши, 
қабул қилиши ва ҳаётга татбиқэтиши лозим.
Барча мамлакатларнинг дори воситалари соҳасидаги миллий 
сиёсатининг асосини қуйидагилар ташкил этади:
29


- юридик ва ҳуқуқий база, қоида ҳамда қўлланмалар, 
регламентлар;
- асосий дори воситаларини танлаш;
- дори воситаларини олиб келиш;
- фармацевтика маҳсулотларининг сифатини таъминлаш;
- дори воситаларини самарали ишлатиш;
- дори воситалари соҳасининг иқгисодий сфатегияларини ишлаб 
чиқиш;
- миллий дори воситалари сиёсатини амалга оширилаётганини 
кузатиш ва баҳо бериш;
- изланишлар ўтказиш;
- мутахассис кадрлар билан ишлаш;
- давлатлараро ҳамкорлик.
Илгари маркаэлаштирилган тарзда ишлаб чиқарилган қоидалар 
асосида фаолият кўрсатган фармацевтика соҳаси, ҳозирги бозор 
иқгисодиётига ўтиш даврида қонунчилик асосида фаолият кўрсатиши 
талаб қилинади.
Бозор иқгисодиёти шароитида фармацевтика соҳасини бошқариш 
учун ушбу шароитга мос махсус қонунлар, қонун ости меъёрий 
ҳужжатлар, тегишли йўриқнома, стандартлар, регламентлар ишлаб 
чиқариш лозимлигини ҳаётнинг ўзи талаб қилади.
Республикамизда тайёрланган ҳамда қабул қилинган фармацевтика 
фаолиятини тартибга солувчи кўпчилик асосий қонунлар ва қонун 
осги ҳужжатларини амалиётга кенг қўллаш, фойдапаниш кулай бўлиши 
учун “Ўзбекисгон Республикасида фармадевггика фаолияти” китоблари 
тўплами босиб чиқдрилди.
Қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилингуича юзага келгап 
фармацевтика фаолиятидаги салбий амалиёт натижасида, ҳозирги 
кунда қонунчиликни бажаришда ҳукумат тизимлари, доришунослар 
маълум бир қатор муаммоларга дуч келмокдалар.
Фармацевтика бозори тизимини яратишда ва бошқаришда даапат 
сиёсати ҳозирги кунда қуйидагилардан иборат:
- тегишли қонун ва қонун ости ҳужжатларини тайёрлаш;
- фармацевтика фаолиятини лицензиялаш;
- дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўгказиш ва экспертиза 
қилиш;

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling