Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   274
рацобат бозори, айрим харидорлар ҳамда сотувчилар бозор нархи 
даражасига каттатаъсир кўрсатмаслиги билан тавсифланади. Алоҳида 
сотувчига нархни ошириш мантиққа тўғри келмайди. Бундай бозорда 
энг паст нархлар бўлади.
Кўп харидорлари ва сотувчилари бўлган монопошстик раҳобатда 
нархлар турли даражаларда фарқланиши мумкин. Нархларга реклама 
ва бошқа сотишни рағбатлантириш усуллари таъсир кўрсатади.
Олигополик бозорда сотувчилар бир нечта, харидорлар кўп бўлади. 
Бундай бозорда бозор нархи энг кам харажатлари ва энг пасг нархлари 
бўлган тадбиркор билан белгиланади. Битта сотувчи нархининг 
ўзгариши харидорларни жалб қилади ва бунга дарҳол бозорнинг 
бошқа иштирокчилари таъсир кўрсатади.
Чин монополия бозорида маҳсулот сотувчиси ўзининг товарига 
нархни мустақил белгилайди ва бу нархлар етарли даражада баланд 
бўлиши мумкин.
3.2. Нарх белгилаш стратегияси
Нарх белгилаш стратегиясини яратиш ва татбиқэтиш қуйидаги 
босқичларни ўз ичига олади:
— нарх белгилаш мақсадларини қўйиш;
— нарх сиёсатини яратиш;
— нарх стратегиясини танлаш ва амалга ошириш;
— нархларни тўғрилаш механизмини ишлаб чиқариш.
42


3.2.1. Нарх белгнляш мақсади
Бозор шароитида фаолият кўрсатувчи ҳар қдндай ташкилотнинг 
нарх белгилаш мақсади, асосан, қуйидагиларга қаратилган:
— савдо ҳажмини ошириш;
— жорий фойдани ошириш;
— рақобат шароитида яшаб қолишни таъминлаш.
Нарх белгилашда бошқа мақсадлар ҳам қўйилиши мумкин, 
масалан:
— узоқмуддатли фойдани максималлаштириш;
— бозорни барқарорлаштириш (турғунлаштириш);
— мўлжални ўрта харидорга қаратиш;
— нархларни ўта ошишидан рақобатчиларни тўхтатиб туриш ва 
бошқалар.
Савдо ҳажмини оширишга қрратилган нархлар бозор вазияти
талаб ва таклиф ҳолати ёки сотувни исталган ўсишига мувофиқ 
белгиланиши мумкин.
Савдо ҳажми товарга бўлган талабга тўғри боғликдир. Талаб ва 
нарх оддий вазиятда тескари пропорционал боғлиқликда бўлади (талаб 
қонуни). Нархга талабнинг сезгирлик даражаси нарх равонлиги 
коэффициенти билан аниқпанади. Нархбелгилашнингушбу мақсади 
танпанганда дори воситаларига равон талаб бор-йўқлигини ҳисобга 
олиш лозим.

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling