Фармацевтика иқтисодиёти
Фойдага йўналтирилган нархлар
Download 7.58 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рақобат шароитқда яшаб қолиш учун йўналтирилган нархлар.
- Нарх сиёсатини яратиш
Фойдага йўналтирилган нархлар,
одатда, талабни баҳолаш ва инвесгициялар ёки товарни ишлаб чиқариш ҳамда тарқатишга кетган харажатларнинг ўрнини қоплаш билан белгиланади. Максимал фойдани таъминлайдиган ва харажатларни тўла қоплайдиган нарх танланади. Талаб максимал нархни белгилайди, минимал нарх эса ишлаб чиқариш ва муомала харажатлари билан белгиланади. Нарх ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сотиш ҳамда қилинган харажат ва савдо учун фойданинг адолатли меъёрини қоплаши керак. Рақобат шароитқда яшаб қолиш учун йўналтирилган нархлар. Нарх белгилашнинг бундай мақсади танланганда рақобатчиларнинг товарлари нархи ва сифатини билиш зарур. Фирма ушбу маълумотдан ўзининг нархини белгилаш эҳгиёжи учун асосий нуқта сифатида фойдаланиши мумкин. Бундай сгратегия нархнинграқобатчилардаги каби бўлса ва удорихонаташкилотинингхаражатларини қоплаган ҳолдагина ишончлидир. 43 Дорихона (фирма, бозор субъекти)да битгадан кўп нарх белгилаш мақсадлари бўлиши мумкин. Масалан, максимал фойда олиш ва ўрта харидорга мўлжаллаш. Узоқ муддатли ва қисқа мудцатли нарх белгилаш мақсадларига эга бўлиши мумкин. Асосийси, улар корхонанинг стратегик ва жорий режалари билан боғланган бўлиши керак. Масалан, агар корхонанинг стратегик режалаштиришлари харажатларнинг назоратига асосланган бўлса, унда нарх белгилаш мақсади қисқа муддатли даврда жорий фойдани кўпайтиришдан, узоқ муддатлида эса ўрта харидорга мўлжаллашдан иборат бўлиши мумкин. Шундай қилиб, нарх белгилаш мақсади танлангандаталабнинг структураси ва катталиги, рақобатчиларнинг харажатлари ҳамда нархлари асосий омиллар ҳисобланади. Нарх сиёсатини яратиш Нарх сиёсати, одатда, қуйидаги саволларга жавоб берадиган ҳужжат тарзида ёритилади: — янги товарларга; — бозорда ўз ўрнини топган товарларга нархни ҳисоблашда нарх белгилашнинг қайси усули танланади; — рақобатчилар нархларининг ўзаро муносабати; — нархлар ўзгариши тезлиги; — нархни товарнинг ҳаётий даври (цикли)га боғлиқ равишда ўзгариши; — нархдан арзонлаштиришларни ишлатилиши. Товарларга нарх белгилаш усулини танлаш нарх сиёсатининғ энг муҳим нуқгаи назаридан бири ҳисобланади. Нарх белгилаш усули товарнинг янги ёки бозорда аввалдан мавжудлигига боғлиқдир. Download 7.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling