Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   274
Нархнинг пасайиши. 
Бу усул рақобат шароитида ҳимоя тадбири 
ва агар харажатлар камайса, ҳужумкор стратегия бўлиши м ум кин. 
Уш бу ҳолда қуйидаги нарх турлари қўлланилиши мумкин:
- Ўзгарувчан пасаядиган нарх. Талаб ва таклифни ҳисобга олишга 
асосланади. Бозор тўлган сари талаб пасаяди, агар товар ю қори нарх 
равонлигига эга бўлса, нархнинг пасайиш и истеъмолчиларнинг 
эътиборини жалб қилиш и мумкин.
- Устун нарх. Бу ҳимоя стратегиясининг турларидан биридир. 
Бундай усулни агар корхона бозорнинг катта қисмини назорат қилса 
ва маҳсулот истеъмолчиларда юқори нуфузга эга бўлса қўллаш мумкин. 
Н а р х н и н г бироз пасайиш и ко рхо н а га бозорда эски ва я н ги
рақобатчиларга нисбатан усгунликни сақлаб қолишга ёрдам беради.
- К ўп ги н а корхоналарникидан паст нархлар кўпинча ўзаро 
ў р н и н и тўлдирувчи товарларга қўлланилади. Улар нархлари 
пасайтирилган товар билан биргаликда оддий нархларда сотилиш и 
мумкин. Бунда эътиборни асосий маҳсулотга жалб қилиш муҳим бўлиб, 
нархлари пасайтирилган товарлар эса ўзига хос рекламадир.
Нархнинг ошиши. 
Н архнинг о ш и ш и турли сабаб билан юз 
бериш и м ум ки н. И нф ляцион иқтисодда нархлар харажатларнинг 
ҳамма турлари ош ганлиги сабабли, кўтарилиши мумкин ва адекват 
даражада фойдани таъминлаш учун нархни ошириш зарур. Нархнинг 
ошиши, талабнингўзгариши билан боғлиқдаромаднингтушиб кетишига 
нисбатан реакция бўлиши мумкин. Бундай ҳолат ишлаб чиқариш 
монополияси шароитида юз бериши мумкин. Талабнинг кескин ортиб 
кетиши ҳам нарх кўтарилишини келтириб чиқариши мумкин.
3.2.2. Нархлар стратегиясини танлаш ва амалга ошириш
Бу нарх белгилаш спратегиясининг учинчи босқичидир. Сгратегияни 
танлаш нарх белгилашнингбелгиланган мақсадларига қуйидагича боғлиқ:
А га р н а р х б ел ги л а ш м а қ с а д и : 
у н д а ст р а т еги я а со с л а н а д и :
сотувни кўпайтириш
------------- ►
талабни ўрганиш;
фойдани ошириш 
--------------►
харажатларни ҳисобга олиш;
рақобатга бардош бериш ------------- ►
рақобатчиларни ўрганиш.
47


Талабга асосланган стратегия истеъмолчилар талабини ўрганшцдан 
сўнг нархларни белгилашни кўзлайди. Стратегиянинг ушбу турини, 
нархлари исгеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатини белгиловчи асосий омил 
бўлган товарлар учун қўллаш афзалдир. Талабнинг нарх равонлиги 
катта аҳамият касб этади. Бунда энг юқори нарх белгиланиши мумкин. 
Харажатларни ҳисоблашга асосланган сгратегия фойда қўшиладиган 
ишлаб чиқариш ва муомала харажатларининг а н и қ ҳисобини назарда 
тутади. Ш ундай қилиб, сотув нархининг қуй и чегараси аниқпанади. 
Учинчи стратегия қўлланганда нархлар бозорникидан юқори, паст 
ёки унга тенг қилиб белгиланиши мумкин:
Нарх белгилаш стратегиясини танлаш умумлаштирилган ҳолда 
2-жадвалда келтирилган.

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling