Визуал материаллар
Менежмент вазифалари.
1-илова
Менежмент бошқариш тамойиллари, функция ва усулларини қўллаган ҳолда белгиланган
мақсадга эришиш учун мавжуд ресурслардан (моддий, молиявий, меҳнат, ахборот) самарали
фойдаланишга қаратилган фаолиятдир.
Фармацевтик менежмент фармацевтика фаолиятининг асосини ташкил этган аҳоли ва
даволаш муассасаларини самарали дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш
мақсадида инсонлар, молия, ишлаб чиқариш ва сотув фаолиятини бошқаришга қаратилган
жараёндир.
2-илова
Менежмент жараёни ва функцияси
-Менежмент бошқарув аппаратининг меҳнат жараёнидир.
-Умумий ҳолда менежментни қуйидагича тавсифлаш мумкин: технология нуқтаи
назаридан, ташкиллаштириш ва мазмунан бошқариш.
-Менежмент иқтисодий нуқтаи-назардан – бу аввало ҳамма иқтисодий муаммоларни
бошқариш системаси, инсонларни бошқариш.
- Ижтимоий нуқтаи назардан эса – бу аввало меҳнат жамоалари ижтимоий талабларни
қондириш, инсонни тарбиялаш.
-Менежмент жараёни технологияси эса бошқарув аппарати ходимларининг бажараётган
амалий ишларидир. -Менежмент жараёни босқич, операция, восита ва операцияни амалга
ошириш билан тавсифланади.
22
3-илова
Менежмент ташкилий тузилмалари
Менежмент ташкилий тузилмалари деганда бошқариш бўғини, звено таркиблари сони,
уларни бир-бирига бўйсуниши ва ўзаро боғлиқлиги тушунилади.
Халқ хўжалигининг умумдавлат бошқарув органлари қонун чиқарувчи, ижро, суд
қисмларига бўлинади. Улар халқ хўжалигининг кўп сонли тармоқларини
бирлаштиради.
Вертикал алоқа – раҳбарлик ва қўл остидагилар орасидаги алоқа.
Горизантал алоқа – бу тенг хуқуқли звено ва бошқарув элементлари ўртасидаги алоқа
.
Do'stlaringiz bilan baham: |