Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази
Download 3.96 Mb. Pdf ko'rish
|
ДМИваФДМ мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маркетингнинг замонавий концепцияси.
2. Товар концепцияси, ёки товарни такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқариш
концепциясига яқин бўлиб, бунда истеъмолчиларнинг юқори сифатли махсулотларга рўйхуш беришлиги сабабли, товарни такомиллаштиришга алохида эътибор қаратилади. Ишлаб чиқариш ва товар концепциялари маҳсулот ишлаб чиқариш хали серияли, ялпи тус олмаган даврда майдонга келган эди. 3. Тижорат ҳаракатларини жадаллаштириш концепцияси, ёки сотув концепцияси. Маҳсулот ҳақида ахборот етарли бўлмаган ва уларга бўлган талаб етарли даражада шакллланмаган холларда бу концепция алоҳида аҳамиятга эга. 4. Замонавий маркетинг концепцияси мақсадли бозорлардаги эхтиёж-ларни ўрганиш ва бу этиёжларни рақобатчилардан кўра самарали қондириш усулларини аниқлашдан иборат. Бу концепциянинг ривожланиши асосида истеъмолчиларга янгидан-янги товарлар таклиф қилиниб, бозорни тўйинтириш – ижобий томони бўлса, бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ишлатилишида атроф-муҳитга зарар келтирилиши ҳам мумкинлиги – салбий томонидир. 5. Ижтимоий-этик маркетинг концепцияси – жамият, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг манфаатларини мухофаза қилган холда истеъмолчиларнинг эхтиёжини рақобатчилардан кўра самарали усуллар асосида қондиришни кўзда тутади. Бунда истеъмолчиларга ва жамиятга зиён етказадиган, атроф-муҳитга хавф-хатар келтирадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан воз кечиш зарурдир. Ижтимоий-аҳлоқий маркетинг бозор иштирокчиларидан маркетинг сиёсати доирасида уч омилни ўзаро боғлиқликда хисобга олишни талаб этади, бу омиллар – фирма фойдаси, харидор эхтиёжлари ва жамият манфаатлари. Ўзбекистон Республикаси фармацевтика бозорини шакллантириш ва ривожлантириш ижтимоий-аҳлоқий маркетинг концепцияси асосида амалга оширилиши лозимдир Маркетингнинг замонавий концепцияси. Маркетинг «marketing» тушунчаси ўзагини ташкил этадиган инглизча «market» атамасидан келиб чиқиб, сотув сохасидаги фаолият сифатида талқин этилиши мумкин. Лекин иқтисодий фаолият тизими сифатида маркетинг кенг қамровли тушунчадир. 29 Маркетинг асосида иккита бир-бири билан боғлиқ ва бир-бирини тўлдирадиган ёндашув ётади. Бир томондан бу бозорни, талабни ва эхтиёжни ҳар томонлама ўрганиш, ишлаб чиқаришни, маҳсулотларни бу талабга йўналтириш. Иккинчи томондан бўлса, бозорга, ундаги мавжуд бўлган талабга, эхтиёж шаклланишига фаол равишда таъсир кўрсатишдир. Бозорни ўрганишда белгиланган йўналиш асосида маҳсулотга ёки истеъмолчига йўналтирилган маркетинг стратегияси танланади. Download 3.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling