Фармамакологик биокимё


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/68
Sana05.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1692553
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   68
Bog'liq
Kitob 9101 uzsmart.uz

Текшириш протоколи:
Тажриба
СФ кўрсаткичи
/экстинкция/
Қондаги калликреин
миқдори
Интакт
каламуш
Қорин орқали
1,0 мл 50%
аналгин
эритмаси
юборилган
каламуш
Амалий ишнинг аҳамияти:
Калликреин миқдорини аниқлаш уни эндоген таъсири ва дори
препаратлари метаболизмини ўрганишда, аҳамиятга эга.
Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1. Калликреин-кинин системасининг биокимёси, молекуляр таъсир қилиш
механизми, дорилар таъсиридаги аҳамияти.
2. Брадикинин 
фаоллигини 
фармакобиокимёвий 
бошқаришда
қўлланиладиган дори моддалари.
Машғулот 16.


Организмда 
изоникотин 
кислотаси 
гидразидини (ИНКГ)
ацетилланишини (инактивацияланишини) аниқлаш.
Услуб асоси. Услуб эркин изоникотин кислотаси гидрозидини кислотали
мухитда аммоний метаванадат билан қўнғир-қизил рангли комплекс ҳосил
қилишига асосланган. Сийдик намуналарини гидролиздан олдинги ва
гидролиздан кейинги рангини фарқи изоникатин кислота гидразидини
организмда ацетилланиш даражасини кўрсатади.
Реактивлар. Аммоний метаванадат реактиви *; хлорид кислотасининг 0,5 м
эритмаси.
Жиҳозлар: пробиркалар; фольгага ўралган пробкалар; 1 ва 2 мл хажмдаги
пипеткалар; сув ҳаммоми.
Текшириш материали. Таркибида эркин ва ацетилланган ИНКГ бўлган
сийдик намунаси. Сийдик намунасини олиш учун оқ каламушларга оғиз
орқали махсус зонд билан 3 мл суюлтирилган (100 мг/1 кг тана оғирлиги
ҳисобида) ИНКГ юборилади. 12 соат ўтгач сийдик йиғилиб, сув билан 10 мл
га етказилади ва қоғоз фильтри орқали фильтрланади.
Ишнинг бажарилиши. Йиғилган сийдик дистилланган сув билан 20
маротаба суюлтирилади. Иккита пробиркага 1 мл дан суюлтирилган сийдик
олиниб, биринчисига ИНКГ миқдорини (яни эркин ва ацетилланган ИНКГ
нинг умумий миқдори) аниқлаш учун 1 мл хлорид кислотаси; иккинчи
пробиркага эса (эркин ИНКГ ни аниқлаш учун) 1 мл сув қўшилади. Сўнгра


иккала пробиркаларга 2 мл дан аммоний метаванадат реактиви қуйилиб,
текширилаётган намуналарда ҳосил бўлган ранг ўзргариши солиштирилади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling