Фармамакологик биокимё


Жиҳозлар. Пробиркалар; қоғоз фильтрли воронкалар; шиша таёқчалар; сув ҳаммоми; 1 ва 5 мл ли пипеткалар, ФЭК. Текшириш метериали


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/68
Sana05.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1692553
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68
Bog'liq
Kitob 9101 uzsmart.uz

Жиҳозлар. Пробиркалар; қоғоз фильтрли воронкалар; шиша таёқчалар; сув
ҳаммоми; 1 ва 5 мл ли пипеткалар, ФЭК.
Текшириш метериали. Гистамин экстракцияси учун 10 % ТХУК билан
оқсили чўктирилган қон (9:1 нисбатда холодильникда бир сутка сақланган).
Ишнинг бажарилиши. Қоннинг ТХУК-ли экстракти қоғоз фильтри орқали
фильтрланиди. Биринчи пробиркага 2 мл фильтрат олиниб (тажриба),
иккинчисига гистаминнинг стандарт эритмасидан 0,2 мл ва 1,8 мл
дистилланган сув қуйилади (стандарт). Сўнгра иккала пробиркага 3 мл дан
сув ва 1 мл дан натрий нитрит эритмаси қўшилади. Пробиркалар яхшилаб
чайқатилиб, 2 мин.га қайнаб турган сув ҳаммомида ушланади. Пробиркалар
сув оқимида совутилгач 1 мл диазотирланган n-нитроанилин қўшилади.
Намуналар яхшилаб аралаштирилиб, аввал 1,5 мл, сўнгра 0,5 мл натрий
карбонат эритмаси қўшилагандан кейин рН и индикатор қоғоз бўйича 10 га
етказилади. Пробиркалар чайқатилиб, сув остида совутилади ва ранг ҳосил
қилгунча 2-3 томчи натрий гидроксид томизилади. Тажриба ва стандартли
намуналар ФЭК да 520-540 (кўк светофильтр)да 0,5 см қалинликдаги
кюветларда контролга нисбатан (10 мл сув + 2 мл натрий нитрит ва
диазотирланган n-нитроанилин эритмаси + 4 мл натрий кабонат эритмаси
аралаштирлиб, 0,6 мл натрий гидроксид эритмаси қўшилади) ўлчаланади.
Хисоблаш формула бўйича
X=E тажриба *200
E стандарт
бунда,Х-гистаминнинг қондаги миқдори, мк моль/л;
Е- тажриба намунаси экстинкцияси;
Е-стандарт эритма экстинкцияси; 200-гистаминнинг стандарт эритмасини
концентрацияси, мк моль/л.
Иш натижасини хужжатлаш. Қондаги гистамин миқдорини ҳисоблаб,
унинг миқдорини ўзгариш сабаблари тўғрисида ҳулоса чиқарилади.
Ишнинг амалий моҳияти. Гистамин миқдорини ошириши организмда
вегетатив бузилишларга ва аллергик реакцияларни келтириб чиқаришга


сабаб бўлади. Унинг қондаги миқдори нормада лаборатория хайвонларида
90-220 мк моль/л, соғлом одамда эса 0,02-0,04 мк моль/л га тўғри келади.
Ушбу услуб заводда тайёрланган 0,1 % гистамин ампулаларини назорат
қилишда ишлатилади (услубга қўшимча адабиёт сифатида В.В.Меншиков,
“Справочник лабораторных работ”, М, 1987г.258 бет).

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling