Фармамакологик биокимё
Мустақил тайёрланиш учун саволлар
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 9101 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулот 11 . Семинар. Ксенобиотикларни эндоплазматик ретикулумда оксидланишишида НАД*Н 2 ва НАДФН
Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1. Конъюгация ва унинг турлари. Ксенобиотикларни захарсизлантиришда конъюгациянинг ўрни. Конъюгация механизми ва иштирок этувчи ферментлари. 2. Ксенобиотикларнинг метилланиши. Метилтрансферазаларни тузилиши ва роли. З. Ксенобиотикларни сульфат билан конъюгацияланиши. Сульфотрансферазанинг тузилиши ва роли. 4. Глюкуронидлар хосил бўлиши механязми. Уридинфосфатглюкуронил трансфераза тузилиши ва роли. Альфа-амииокислоталар билан конъюгацияланиш. 5. Ксенабиотикларни ацетилланиши. Арилацетилтрансферазанинг роли. 6. Биологик мембраналар ўтказувчанлиги. Тарқалиш коэффицаенти. Дори моддаларининг тўпланиш, парчаланиш, йўқотиш механизми. Дорилар ва бошқа моддаларга резистентлик. Метаболик ўзгариш дори моддаларини чиқариб юборишдаги асосий йўл. Машғулот 11. Семинар. Ксенобиотикларни эндоплазматик ретикулумда оксидланишишида НАД*Н 2 ва НАДФН 2 га боғлиқ бўлган реакциялар . Дори воситалари, канцероген, токсик моддалар ва эндоген субстратлар (гормонлар) жигар хужайраларининг эндоплазматик ретикулумига жойлашган ферментлар системаси иштирокида метаболик ўзгаришиларга учраши аниқланган. Бу системалар махсус специфик реакциялар саналиб, биттаси НАДФН 2 иккинчиси эса НАДН 2 тааллуқлидир. Захарли моддалар ва айрим эндоген субстратларни детоксикациясида қатнашувчи оксидланиш реакцияларининг асосида гидроксилланиш, яъни гидроксил (ОН) гурухини фармакологик препарат структурасига киргизиш бўлиб, унинг натижасида дорини қутбланиши ортади ва буйрак орқали чиқиб кетиши осонлашади. Гидроксил гурухини дори молекуласига кригизиш оксидланиш, қайтарилиш ёки гидролизлаш йўллари билан амалга оширилади. Нишонланган кислород ёрдамида аниқланишича, гидроксилланиш реакцияларида хаво молекуляр кислороди қатнашиб, кислородни битта атоми сувгача қайтарилади, иккинчи атоми эса гидроксил группаси таркибида метаболизмга учраётган субстрат молекуласига қўшилади. Жараённи ушбу тенглама шаклида кўрсатиш мумкин: RH + HAДФН 2 + + О 2 = ROH + НАДФ + + H 2 O ( бунда - RН - фармакологик препарат ) Микросомал гидроксилланиш системаси камида иккита каталитик қисмдан иборат: цитохром Р-450 ва флавопротеиддан (ФП ). ФП цитохром Р -450 ни НАДФН 2 воситасида қайтарилиш реакциясини катализлагани учун НАДФН - цитохром - Р450 - редуктаза, деб аталади. Цитохром Р -450 фосфолипидпротогемсульфид - протеин комплексидан ташкил топиб, қайтарилган шаклида СО (углерод оксиди) билан мустахкам комплекс хосил қилади ва 450 нм да максимал нур ютгани учун цитохром Р-450 номини олган. Ксенобиотиклар организмда биотрансформация жараёнида турли хил кимёвий ўзгаришларга учрайдилар. Бу ўзгаришларни кимёвий реакциялар турига қараб бир неча гурухга ажратиш мумкин: 1. Оксидланиш. Бу тур реакциялар жуда кенг тарқалган бўлиб, алкогольнинг алкогольдегидрогеназага таъсирида, фенобарбиталнинг ўзгаришида кўрилади. 2. Қайтарилиш. Бу хил реакциялар иккиламчи - боғларнинг тўйинишида, нитрогруппаларини аминогруппаларига ўтишида, анаприлин, фенамин каби дорилар ўзгаришида ўрин тутади. 3. Дезаминланиш реакцияларида охирги аминогруппанинг ажратилишида кузатилади. 4. Гидролиз кўпроқ эстеразалар ёрдамида кечади. Мисол қилиб юқори эфирларни кўришимиз мумкин: новокаин, юрак гликозидлари. 5. Хар хил органик ва ноорганик моддалар билан бирикиш реакциялари. Бунга мисол қилиб ацетилланиш, эфирли сульфатланиш, глюкуронидлар хосил бўлишини кўриш мумкин. Организмда дори моддалари бир вақтда бир неча хил ўзгаришларга учраши мумкин. Масалан сульфадимезин бир вақтнинг ўзида ацетилланиши, глюкурон кислотаси билан бирикиши мумкин. Микросомлардаги ксенобиотикларнн метаболизмлашда қатнашувчи ферментлар аввал айтиб ўтилганидек икки занжирга ажратилган эди. Микросомаларда кечадиган реакциялар қуйидаги гурухларга ажратилади: НАДФН2 га боғлиқ реакциялар: 1. Ксенобнотикларнинг оксидланиши. 2. Табиий субстратларнинг оксидланиши. 3. Ксенобиотикларнинг қайтарилиши. НАДН2 га боғлиқ реакциялар: 1. Тўйинган ёғ кислоталаридан тўйинмаган ёғ кислоталари хосил бўлиши. 2. Семигидроаскорбин кислотасининг қайтарилиши. 3. Гидроксилланиш реакциялари. НАДФН 2 га боғлиқ реакцияларга мисол: 1. Ксенобиотикларнинг оксидланувчи N-S-О- деалкилланиши. Препаратларнинг алкил группасини йўқотиши кўпроқ кислород азот, олтингугурт атомидан ажралади. Шу сабали О-N-S- деалкилланиш деб айтилади. Диметиланилин монометиланилин формальдегид диметиланилин НАДФН 2 +О 2 = монометиланилин + формальдегид + Н 2 О ёки фенацетиннинг О – дезалкилланиши: Фенацетиннинг иситма туширувчи таъсири унинг N ацетил-пара- аминофенол (парацетамол) ҳосил қилиши билан боғлиқ. 2. Карбоциклик ва гетероциклик бирикмалар гидроксилланиши: пиридин +НАДФН 2 + О 2 = гидроксипиридин + НАДФ + +Н 2 О ёки мисол қилиб салицил кислотасининг гентизин кислотасига ўтишини кўриш мумкин. 3. Алифатик бирикмалар гидроксилланиши: СН 2 -(СН 2 ) 4 - СН 3 + НАДФН 2 + О 2 → СН 3 -(СН 2 ) 4 – СН 2 ОН+НАДФ++Н 2 О гексан + НАДФН 2 + О ˝ = гексанол + НАДФ+ +Н 2 О 4. N оксид хосил қилувчи N оксидланиш: анилин + НАДФН 2 + О 2 фенилгидроксиламин + НАДФ+ + Н 2 О 5. S оксидланиш ва десульфидланиш фенилтиомочевина + НАДФН 2 +1/2О = феннилмочевина +НАДФ+ +Н 2 S 6. Оксидловчи дезаминланиш: фармпрепаратлар молекуласидан аминогруппани ажралиши. Мисол қилиб амфетаминнинг (фенамин) фенилацетонга ўтишини кўриш мумкин. Бу реакция фенобарбитал билан индукцияланади. амфетамин +НАДФН 2 + О 2 = фенилацетон + НАДФ+ +Н 2 О + NH 3 Организмда серотонин, гистамин, адреналин, норадреналин оксидланувчи дезаминланишга учрайди. II. Табиий субстратлар оксидланиши: 1. Тўйинмаган ёғ кислоталарининг W оксидланиши. 2. Стероидлар ва простагландинларнинг гидроксидланиши. III. Ксенобиотикларнинг қайтарилиши: 1. Азобирикмаларнинг қайтарилиши: 2. Нитробирикмаларнинг қайтарилиши: нитробензол + 3НАДФН 2 = анилин + 2Н 2 0 + 3НАДФ+ 3. Қайтарувчи дегалогенланиш: 2СН 4 Сl + НАДФН 2 = 2СН 3 Сl + НСl + НАДФ+ НАДН 2 га боғлиқ реакциялар: 1. Тўйинган ёғ кислоталаридан тўйинмаган ёғ кислоталарини хосил бўлиши. 2. Семигидроаскорбин кислотасининг қайтарилиши. 3. Гидроксилланиш реакциялари. Мустақил тайёрланиш учун саволлар: 1. Жигар микросомалари гидроксилловчи комплекси. Жигар микросомалари гидроксилловчи комплекси ферментларининг молекуляр жойлашиши. Гидроксилловчи комплексда кечувчи реакциялар. 2. Фармакологик препаратларнинг тузилиши ва уларнинг организмда ўзгаришга учраш йўллари. 3. Рецептор - фермент қисми сифатида. Рецептор - нуклеин кислота қисми сифатида. Дори моддаларининг рецепторлар билан биокимёвий муносабати. Ксенобиотиклар таъсирида синнергизм, антагонизм. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling