Фармамакологик биокимё


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/68
Sana05.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1692553
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68
Bog'liq
Kitob 9101 uzsmart.uz

Иш натижасини ҳужжатлаш. Сийдик намуналаридаги рангни фарқига
қараб, ИНКГ ни организмда ацетилланганлиги ҳақида тахминий ҳулоса
чиқарилади ва бу реакциянинг амалиётдаги аҳамияти тўғрисида фикр
юритилади.
Амалий ишнинг моҳияти. ИНКГ нинг N-ацетилланиш реакцияси организм
тўқималаридаги 
махсус 
ацетилтрансфераза 
ферменти 
иштирокида
бажарилади. Ҳар хил одамларда фермент фаоллиги ҳар хил бўлганлиги
туфайли уни “тез” ва “секин” инактиваторларга (ацетилляторларга)
бўладилар. Бу ҳолат фармакогенетикада ва касалликларни самарали
даволашда муҳим аҳамиятга эга, чунки ИНКГ инактивланиш (ацетилланиш)
даражаси асосида ҳар бир беморга препаратнинг индивидуал дозаси
белгиланади.
Машғилот 17.
Қон зардобида алкогольдегидрогеназа фаоллигини
аниқлаш (Шкурски 
услубига 
И.В.Бокия, М.С.Усатенко 
ва
В.Ф.Трюфанов қўшимчалари билан).
Услуб асоси. Услуб алкогольдегидрогеназани (АДГ) иккита кетма-кет
реакцияни –бутанолни НАД га боғлиқ бўлган оксидланиш ва n-
нитрозодиметиланилинни биринчи реакция давомида ҳосил бўлган НАДН
2
иштирокида қайтарилиши - катализлаш хусусиятига асосланган. Реакцияда
эритмада қуюқ сариқ рангли n-нитрозодиметиланилин рангсизланади. АДГ
фаоллиги рангли модданинг СФ – 440 нм да нур ютиш тезлигига қараб
ҳисобланади.
Ишнинг бажарилиши. СФ-ишчи тўлқини узунлигини 440 нм га тўғрилаб,
хисоблаш шкаласи стрелкасини парда ёпиқлигида “О” қуйилади. СФ
кюветасига 2 мл n-нитрозодиметиланилин ва 0,5 мл қон зардоби солинади.
Кювета қаршисига хисоблаш шкаласи 0,300 қўйилади. Сўнгра кюветага 0,1
мл НАД нинг бутанолдаги эритмаси қўшилади. Аралашма шиша таёқча


билан аралаштирилиб, 25
0
С да 2 мин давомида инкубацион муҳитнинг
экстинкциясини пасайиши аниқланади.
Эслатма. Зардобнинг ҳар бир намунасида АДГ фаоллигини 2 мартадан
аниқланади, бордию аниқлаш натижаларининг фарқи 10 % дан кўп бўлса, уч
марта аниқланади. Шундан сўнг экстинкцияни 1 минутдаги ўзгаришини
ўртача миқдори аниқланиб, формула бўйича ҳисобланади.
Х
=320,5 DЕ-
бунда Х-АДГ фаоллиги мкмоль/мин
*л; 320,5-ҳсобланган фаоллик
коэффиценти, кўрсатилган инкубация шароитида ўзгараётган субсратнинг мк
моль даги кўрсаткичи;
DЕ-1 мин давомида 440 нм да экстинкцияни ўзгариши.
Агарда 440 нм да экстинкция ўзгариши 1 мин да 0,050 дан ошса, қон
зардобини натрий фосфат буфери билан 2-4 марта суюлтирилади ва фаоллик
кўрсатгичини шу сонга кўпайтирилади. АДГ ни аниқлашда янги олинган қон
зардоби керак бўлади, чунки вақт ўтиши билан фермент фаоллиги пасаяди.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling