Бунда
Х
1
-прооксидантлар
иштирокида (липидлар
пероксидли
оксидланишини индукцияловчи) намунада малон диальдегиди ҳосил бўлиши
тезлиги, нмоль-(соат)
-3
;
Х
2
- прооксидантсиз (липидларни спонтан пероксидли оксидланиши) малон
диальдегидини намунада ҳосил бўлиш тезлиги, нмоль-соат
-1
; 3-намуна хажми
мл; 6-қайта ҳисоблаш коэффициенти 1 соатга; 0,156-1 нмольнинг 532 нм даги
экстинкцияси; Е
1
ва Е
2
- биринчи ва иккинчи
намуналарнинг контролга
нисбатан экстинкцияси.
Машғулот 20.
Тўқима гомогенатида липидлар пероксидли оксидланиши
тезлигини аниқлаш.
Услуб асоси.
Юқорида (машғулот 19) келтирилган.
Ишнинг бажарилиши: 0,5 г жигарни 0-4
0
С
совутилган калий хлорид
эритмасида гомогенизацияланади. Учта пробирка олиниб, биринчисига 2 мл
гомогенат ва 0,2 мл дистилланган сув, иккинчисига 2 мл гомогенат ва 0,1 мл
дан эритилган аскорбин кислотаси ва мор тузи; учинчисига 2 нчи пробиркага
қуйилган реактивлар ва 1 мл ТХУК қўшилади.
Ҳамма пробиркалар 10 мин 37
0
С сув ҳаммомида сақлангандан кейин 1 ва 2
пробиркаларга 1 мл ТХУК қўшилади, сўнгра уччала намуна 10 мин 3000
айланиш/мин центрифугирланади. Учта тоза пробиркага 2 мл дан чўкма усти
суюқлиги олинади ва 1 мл дан тиобарбитурат кислота эритмаси қўшилиб,
намуналар 10 мин га қайнаб турган сув ҳаммомига жойлаштирилади. Сўнгра
уларни музли сувда уй хороратигача совитилади. Намуналар экстинкцияси
контрольга нисбатан (2 мл калий хлорид + 1 мл ТХУК + 1 мл тиобарбитурат
кислота
эритмаси, 10 мин қайнаб турган сув ҳоммомида ушланган ва
музлатилган сувда хона хороратигача совутилган) 532 нм СФ да ёки ФЭК да
кўк светафильтрда 1 см қалинликдаги кюветада ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: