«Фавқулодда ҳолат». Ҳукуматга 10 кун муҳлат берилди


Видео: Биз улғайиш билан оворамиз, бироқ уларнинг кексайиб бораётганини унутиб қўйганмиз


Download 0.81 Mb.
bet3/12
Sana03.11.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1744389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14.04.2017 yangiliklari

Видеоселектор якунлари. Яна бир «тўртлик» ишдан кетди

Видео: Биз улғайиш билан оворамиз, бироқ уларнинг кексайиб бораётганини унутиб қўйганмиз


Жамият 10:37 6074

Facebook ижтимоий тармоғида жойлаштирилган видеоролик кўпчиликнинг эътиборига тушди. Хитойликлар томонидан суратга олинган бу видеода Жан Юлиан исмли аёл ва унинг ўз қизига бўлган чексиз муҳаббати ҳикоя қилинади. 
Фильм реал воқеага асосланган бўлиб, ундаги ҳолат жуда ҳам таъсирли акс эттирилгани кўпчиликнинг кўнглидан жой олди. 
63 ёшли аёл бир кўзи кўрмай қолган бўлишига қарамай, қизининг тоби бироз йўқлигини билгач, унга мазали таом тайёрлаб бериш учун йўлга тушади. Йўл давомида у жуда катта қийинчиликларга дуч келади: иккита тоғ орасидан ўтиб, дарё кечиб, 28 километр масофа пиёда юради. Тўрт провинциядан ўтади, 36 соат давомида автобусда кезади. Ҳаттоки, йўлда қизининг уй манзилини йўқотиб қўяди. Бироқ ҳеч нарсага қарамай, фарзандини излашда давом этади... Нима учун? Буларнинг бари қизига таом тайёрлаб бериш учун эди...
Видеони томоша қилар экансиз, кўзингизга беихтиёр ёш келиши ёки ҳеч бўлмаганда қалбингиз ўртаниши аниқ.
Дунёдаги энг мазали нарса - бу оналар пиширган таом. Уйимизни ёруғ қилиб ўтирган ота-оналаримизни ардоқлаб, уларга ўз вақтида эътибор берайлик. Ахир, бу ҳаёт ўткинчи...

Сиёсатшунос: Каримов «қаттиқ босим» шароитида ишлади


Ўзбекистон 13 Апрель 2017 99752

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов «дунё етакчилигини ўрнатишни истаган жаҳон либерал-монетар тўдасининг қаттиқ босими шароитида» мамлакатни ривожлантиришнинг ўз моделини ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ эта олди. Сиёсатшунос Бахтиёр Эргашев шундай фикрни билдирмоқда.
«Мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов – дунёда ўз ҳокимиятини ўрнатишни истаган либерал-монетар тўдаларнинг оғир босими шароитида Ўзбекистоннинг ўз ривожланиш моделини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга татбиқ эта олган кишидир. Бу модель Вашингтон келишуви либерал тавсияларининг эскирган тўпламига қарши турди», – деб ёзган Эргашев Facebook саҳифасида.
Унинг айтишича, Каримовга мамлакат етакчиси сифатида «бу моделни шакллантириш учун улкан ақлий салоҳият талаб этилган». Давлат арбобининг жасурлиги «ўз тараққиёт стратегияси, прагматик ташқи сиёсатига эга замонавий Ўзбекистонни барпо этишда қўл келди».
Шу билан Ўзбекистон «Марказий Осиё ва унинг атрофида бирор иш қилмоқчи бўлганлар ҳисоблашадиган» давлатга айланди, - деб ҳисоблайди сиёсатчи. 
Бахтиёр Эргашев, шунингдек, Ислом Каримов вафотидан сўнг, унга ёдгорлик ўрнатишга қарор қилинганини ёдга олар экан, бу борада ҳайкаллар намуналари бўйича очиқ танлов ўтказилаётганини маъқуллаган. 
«Бироқ, - деб ёзади Эргашев, - сайтда ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ва танловда иштирок этаётган ёдгорликлар макетларининг суратларига қарар эканман, уларнинг ҳеч бири Ислом Каримов шахсиятини тўла акс эттира олмаганига амин бўламан». 
У бу танловда Амир Темур хиёбонидаги ҳайкал муаллифлари – ҳайкалтарошлар Илҳом Жабборов ва Камол Жабборовларнинг иштирок этишини мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ҳисоблашини маълум қилган. 
 
KUN.UZ
telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
753 44
Дўстларингиз билан бўлишинг:





Теглар


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling