«Фавқулодда ҳолат». Ҳукуматга 10 кун муҳлат берилди


Шавкат Мирзиёевнинг кейинги ташрифи Хитойга бўлади


Download 0.81 Mb.
bet5/12
Sana03.11.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1744389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14.04.2017 yangiliklari

Шавкат Мирзиёевнинг кейинги ташрифи Хитойга бўлади


Ўзбекистон 12:01 21280

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев май ойида Хитойга ишчи ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Сенатдаги қўмита раиси Содиқ Сафоев билан учрашувда иштирок этаётган «Кун.uz» мухбири хабар берди.
Абдулазиз Комилов айни вақтда Хитой сафарига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берган.
Президент Хитой пойтахти Пекинда май ойида ўтказиладиган «Буюк Ипак йўли» саммитида иштирок этади. Саммит доирасида, 14-15 май кунларида «Бир минтақа, бир йўл» шиори остидаги олий даражадаги халқаро форум бўлиб ўтади.


Ўзбекистон Стокҳолмдаги террорчи Раҳмат Оқилов ҳақида расман маълумот берди


Ўзбекистон 12:42 19464
Фото: Aftonbladet
Расмий Тошкент Стокҳолмдаги терактни содир этган Раҳмат Оқилов ИШИД аъзоси бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов журналистлар билан учрашув вақтида маълумот берган.
«Самарқанд ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Стокҳолм шаҳридаги терактни содир этган Оқиловга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши очилган ва Европадаги шерик давлатлардан бирининг махсус хизматига тегишли чора кўриш учун юборилган», деган Комилов.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Раҳмат Оқилов Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрида юк машинасини олиб қочиб одамлар устига ҳайдади. Ушбу ҳужум оқибатида 4 киши қурбон бўлиб, 15 киши жароҳат олди.
Кўп вақт ўтмасдан маҳаллий полиция ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловни ушбу теракт ижрочиси сифатида гумон қилиб қўлга олди. Гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлди. 
Самарқандда 1978 йилда туғилган Раҳмат Оқилов 2014 йили Швецияда доимий яшаш учун сўров берган, бироқ 2016 йилда унинг сўровига рад жавоби берилган ва у депортация қилиниши лозим эди. 2017 йил февралида у мамлакатдан чиқариб юбориш учун қидирувга берилган.
Раҳмат Оқилов февраль ойида Ўзбекистон томонидан қидирувга берилганди



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling