«Фавқулодда ҳолат». Ҳукуматга 10 кун муҳлат берилди


Югуриш машқлари ҳаёт давомийлигини оширади


Download 0.81 Mb.
bet7/12
Sana03.11.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1744389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14.04.2017 yangiliklari

Югуриш машқлари ҳаёт давомийлигини оширади


Lifestyle 13 Апрель 2017 5934

Америкалик шифокорлар мунтазам югуриш машқлари ҳаёт давомийлигининг бир неча йилга ошиши билан боғлиқ эканини кўрсатиб беришди. Progress in Cardiovascular Diseases журналида бу ҳақида батафсил маълумот берилди
Олимларнинг сўзларига кўра, 40 йил давомида ҳафтасига икки соатдан югуриш бундай жисмоний фаолликка эътибор қаратмайдиганларга нисбатан ҳаёт давомийлигининг тахминан 3 йилга ошиши билан боғлиқ экан. Шунингдек, мутахассислар мунтазам югуриш машқлари эрта ўлим хавфини 25-40 фоизга қисқартиришини ҳам таъкидлашди. 
Олимларнинг хулосаларига оид маълумотлар ҳатто вақти-вақти билан чекувчи, спиртли ичимликларни истеъмол қилувчи ёки қачонлардир ортиқча вазнга эга бўлган кишиларга ҳам тўғри келади. Тадқиқот асосан ўрта тоифали оқ танли америкаликлар орасида ўтказилган.
Мутахассислар югуришнинг қандай сабабларга кўра ҳаёт давомийлигини узайтиришини маълум қилишмади. Энг яқин гипотеза - бундай жисмоний фаолликда организмга аэробик юк тушади, бу эса узоқ умр кўришнинг асосий омилларидан биридир.


Тошкентда коррупцияга қарши кураш кучайтирилади


Ўзбекистон 08:44 13203

2017 йил 30 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 1-мажлиси бўлиб ўтган. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ва жойларга ишни ташкиллаштириш билан боғлиқ ҳужжатлар юборилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Эркин Йўлдошев маълум қилди.
Ушбу комиссия қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ҳам Коррупцияга қарши кураш идоралараро комиссиясининг таркиби шакллантирилди ва иш режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Комиссиянинг биринчи йиғилиши шу йилнинг 20 апрелига қадар ўтказилиб, унда комиссиянинг шахсий таркиби ва иш режаси тасдиқланади.
2017-2018 йилларда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар аҳоли ўртасида, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, ёшлар билан ўтказиладиган бўлиши, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган бўлиши кўзда тутилган.
Тадбирларни ўтказиш бўйича молия, статистика, божхона, ички ишлар, прокуратура, суд ва яна кўплаб соҳалар вакилларидан иборат мақсадли гуруҳлар шаклланлантирилди. Бу гуруҳлар, солиқ ва валютага оид қонунбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, давлат органлари, банк, назорат текширув, тадбиркорлик фаолияти, нодавлат ташкилотлари божхона амалиёти соҳаларида коррупцияга муросасизлик муҳитини шакллантириш билан боғлиқ тизимли фаолиятни амалга ошириши режалаштирилмоқда.
Давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ўзида коррупция ҳолатларига муросасизлик муҳитини барқарор шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Прокуратура, солиқ, божхона, ички ишлар ва бошқа давлат идоралари сафида ҳам коррупцияга йўл қўйган ёт унсурлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Бу жараёнда ошкораликни таъминлаш ва оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш вазифаларига жиддий ёндошилмоқда. 



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling