«Фавқулодда ҳолат». Ҳукуматга 10 кун муҳлат берилди


Тиш ва милкларни ўз вақтида даволамаслик нималарга олиб келади?


Download 0.81 Mb.
bet6/12
Sana03.11.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1744389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14.04.2017 yangiliklari

Тиш ва милкларни ўз вақтида даволамаслик нималарга олиб келади?


Lifestyle 11 Апрель 2017 15567

Бугунги кунда стоматологга ўз вақтида бориш кераклиги, акс ҳолда бу ёмон оқибаталарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида кўп гапирилади."Ортодокс" тиббий порталида тиш шифокорига боришни орқага сурувчиларни кутаётган хавфли вируслардан бири тўғрисида британиялик тадқиқотчилар маълумоти тақдим этилди. 
Британия тадқиқотчилари кенг кўламли тажриба ўтказиб, унинг натижасида одамдаги папиллома вируси (ОПВ) милкларнинг яллиғланиши, тишлар тушиши ва бошқа стоматологик муаммолар билан бевосита боғлиқ эканини аниқлашди.
Тадқиқот давомида 3,5 минг беморни мунтазам кузатиб борилди. 
Маълум бўлишича, одам папиллома вируси билан боғлиқ муаммолар туфайли шифокорларга икки карра кўп мурожаат қилган беморларнинг милк ва тишлари носоғлом бўлиб чиққан.
Шунингдек инсондаги папиллома вируси ва оғиз бўшлиғи саратони ўртасидаги боғлиқлик эса тиббиёт ходимларида янада кўп ташвиш уйғотди. 
Одам папиллома вируси папиллома вируслар оиласига мансуб бўлиб, ҳозирги кунгача унинг 100 га яқин тури аниқланган. Ҳар бир вирус тартиб рақами билан рақамланган бўлиб, бир-биридан ирсий ахбороти билан фарқланади. Одам папиллома вируси хавфли ўсма касалликларини келтириб чиқаришига кўра юқори, ўрта ва паст онкоген гуруҳларига ажратилади. 


Абдулазиз Комилов Суриядаги воқеаларга муносабат билдирди


Ўзбекистон 12:32 10711

Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Учрашув халқаро пресс-клуб ташаббуси билан ташкил этилди ва унда Ўзбекистондаги етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, «Кун.uz» ходимлари иштирок этмоқда.
Унда Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг янги даврдаги ташқи сиёсати ҳақида гапирган.
«Мен Сурияда Америка томонидан Шайрат авиабазасига зарба берилганини изоҳламайман. Чунки биз бу жараённинг иштирокчиси эмасмиз. Тинчлик тарафдоримиз. Томонлар келишиб олгани яхши», деган Комилов.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling