1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet23/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Рақс санъати. Бу санъат тури Оврўпада хореография деб аталади ва рақснинг барча турларини ўз ичига олади. Рақс қўл ва оёқ ҳаракатларига асосланади, лекин бу ҳаракатлар ритм, муқом ва баданнинг пластик эгилувчанлиги воситасида шиорона хаёлот парвозини ифодалайди. Бу воситаларнинг ҳаммаси мусиқа ёрдамида (жуда бўлмаганда бир мусиқий асбоб иштирокида) умумий бир уйғунликни ташкил этади, ана шу уйғунлик рақснинг санъат сифатидаги моҳиятини англатади.
Театр. Инсоният маънавий ҳаётида Театр санъати жуда қадамдан ўз ўрнини йўқотмай келади. Бундан бир неча минг йиллар аввал қадимги Ҳиндистон, қадимги Хитой ва қадимги Юнонистонда дастлаб театр бир кишилик саҳнадан иборат бўлган, кейинчалик икки кишилик саҳнадан, ундан кейингина жамовий санъат турига айланган. Яъни спектакл жамоавий ижод маҳсули – режиссёр, драматург, актёр ва рассомнинг ижодий изланишлари натижаси ўлароқ юзага келади. Айни пайтда унда бир неча санъат тури омухта тарзда намоён бўлади: меъморлик, рассомлик (декорация), мусиқа ва нотиқлик санъатининг ҳамкорлиги спектаклнинг саҳнавий асосини, динамик тарзда ривожланиб борадиган драматизм эса унинг бадиий – эстетик моҳиятини белгилаб беради.
Ҳар бир спектаклнинг муваффақиятли чиқиши режиссёр ва актёрлик истеъдоди, маҳорати билан боғлиқ. Режиссёр ҳам, актёр ҳам ижодкор. Режиссёр бутун спектаклнинг ибтидодан интиҳосигача яхлит асар тарзида тасаввур қилади ва ўз ғоявий ниятини актёрлар овози, ҳаракати ҳамда саҳнавий кўринишлардаги моддий ашёлар орқали рўётга чиқаради. У драма ёки драмалаштирилган эпик асар (роман, қисса) асосида ундан маълум маънода фарқланадиган ўзининг бадиий-эстетик талқинидаги янги асарни тақдим этади, яъни драма ёзувчининг, спектакл эса асосан режиссёрнинг асари. Режиссёрнинг маҳорати, актёр ва рассом кўмагида саҳнани ўзига хос оламга айлантиради: унда биз ўз замонамизни ҳам, кечмиш замонларни ҳам кўрамиз, уларнинг энг муҳим, характерли жиҳатларини илғаб оламиз.
Цирк. Цирк энг қадимги анъанавий санъат турларидан бири. У Шарқда вужудга келган ва дорбозлик санъати деб ҳам аталган, кўчма томоша сифатида халқ орасида шуҳрат қозонган. Унда дорда лангар билан юришдан ташқари, дорбоз ҳаво гимнастикачиси (чиғириқда) вазифасини ҳам бажарган. Пастда албатта ноғора дорбознинг ҳаракатларига мос оҳангда янграб турган. Айни пайтда пастда қизиқчи, кўзбойлоғич, акробат (бесуяк), айиқ ўйнатувчи иштирок этган, баъзан аскиядан ҳам фойдаланилган.
Ҳозирги пайтда замонавий цирк ўша унсурларни асосан сақлаб қолгани ҳолда, янада мураккаблашган инсон довюраклигини, танасининг эгулувчилигини, эришиб бўлмайдиган даражадаги эпчилликни актёр маҳорати орқали намоён этади, унутилмас бадиий қиёфа яратади. Эндиликда бунинг учун махсус айлана шаклида қурилган, томошабинлар ўриндиқлари ҳам айлана қилиб жойлаштирилган бино ва арена деб аталадиган айлана ўйин майдонидан фойдаланилади. Ундаги томошаларда инсон танаси гўзаллигини кузатиш билан бирга биз актёр ҳаракатларидан вужудга келган инсоний мўъжизаларни ҳам кўрамиз. Цирк инсоннинг нафақат ўз аъзолари ва ҳиссиётлари, балки ҳайвонлар, ўйин асбоби бўлмиш нарсалар, макон, томошабинлар ҳиссиётлари, атроф-муҳит устидан, кенгроқ маънода олганда, дунё устидан чексиз ҳукумронлигини намойиш этиши билан бизни доимо хавотирдан ҳайратга айланадиган эстетик идрок этиш жараёнини бошдан кечиришимизни таъминлайди. Зеро цирк «соф эстетик» санъат, унда бевосита манфаатдорликни учратмаймиз. М., бир шляпа остида кўзбойлоғич учирган беш ёки ўнта каптардан, олов ҳалқа ичидан арслоннинг сакраб ўтишидан, ҳеч қайси спортчи бажаролмайдиган чиғириқ (гимнастик) ёки акроботик (белсуяк) ўйинлардан қандай манфаат бўлиши мумкин? Чунки циркда республика ёки жаҳон биринчилиги учун (манфаатли) мусобақа ўтказилмайди, умуман, цирк мусобақа деган тушунчани инкор этади.
Аския. Бахшилик санъатига ўхшаб, аския ҳам халқ оғзаки ижоди маҳсули. У араб тилидаги «ўткир зеҳнли» маъносини англатадиган «закия» (кўплиги – «азкия») сўзидан олинган бўлиб, қадимги, халқ севган санъат турларидан бири. У – икки ва ундан ортиқ киши тарафма-тараф бўлиб, даврада, тўғридан-тўғри, томошабинлар олқиши шаклидаги баҳолаш усулида ўтказиладиган сўз ўйини.
Аммо аския оддий сўз ўйинидан қатъий белгиланган мавзуи билан ажралиб туради. Унинг бу хусусияти пайров жанрида яққол кўзга ташланади. Бу жанр ниҳоятда изчилликни талаб этади, пайровдан чиқиш, четга уни чала қолдириб кетиш, мумкин эмас. «Тўлақонли адабий асарда, масалан, табиат манзаралари, кишилар образи ва характери, уларнинг ҳаётга муносабатлари, воқеаларнинг ривожланиши ва тугалланиши, ғоя ва ҳаракатни тўлдурувчи деталлар тасвир этилгандай, - деб ёзади аскияшунос Р.Муҳаммадиев, - пайровда ҳам бу талаблар амалга оширилиши шарт, акс ҳолда у «чала», «хом» бўлиб қолади. Шу жиҳатдан қараганда пайров сюжетли яхлит бадиий асар ҳисобланади»1. М., «Иморат» пайровида олинган еру пойолворга қазилган чуқурлиндан бошлаб, то том ёпилиб, иморат увоғу бўёқдан чиққунича бўлган жараён акс этиши керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling