1-Мавзу: Кириш


БИОЛОГИЯДАН ФАКУЛЬТАТИВ МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Download 1.79 Mb.
bet76/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

8.6. БИОЛОГИЯДАН ФАКУЛЬТАТИВ МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.


Режа:



  1. Биологиядан ўтказиладиган факультатив машғулотларнинг дидактик мақсади ва вазифалари.

  2. Факультатив машғулотларнинг мазмуни ва моҳияти.

  3. “Ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотининг мазмуни ва ўтказиш юзасидан тавсиялар.

Асосий тушунча ва атамалар:
Биологиядан ўтказиладиган факультатив машғулотлар, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш.

Узлуксиз таълим тизимида биологиядан ўқувчиларнинг фан асосларини мустаҳкам ва чуқур ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжларини ривожлантириш, ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллаш, касбга йўналтиришни амалга ошириш, тажриба қўйиш ва кузатиш ўтказиш, қўшимча адабиётлар устида мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантириш, табиатга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш мақсадида ўқитиш жараёнининг янги шакли факультатив машғулотлар ташкил этилади.


Факультатив машғулотлар камида 34 соатга мўлжалланган бўлиб, ўқув йили давомида ҳафтасига 1 соат ёки ярим йилда ҳафтасига 2 соатга мўлжалланган бўлиб, мазкур машғулотлар дарсгача ёки дарсдан кейин ўтказилади.
Биология ўқитувчиси факультатив машғулотларнинг гуруҳларини ўқувчиларнинг ҳоҳиш-истаги асосида бир синф ёки параллел синф ўқувчиларидан тузади, гуруҳларда ўқувчилар сони 10 тадан кам бўлмаслиги керак.
Факультатив машғулотлар учун ўқув соатлари ҳаракатдаги ўқув режадаги мактаб ихтиёрига берилган соатлар ҳисобидан ажратилади.
Факультатив машғулотларнинг самарадорлигини ошириш учун ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирадиган, мантиқий, мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришга имкон берадиган ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Факультатив машғулотларда ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий ишларига кенг ўрин бериш баробарида маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари, экскурсиялардан фойдаланилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling