13-маъруза. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги назариялар


Яна иқтисодий ўсиш ва таклиф ҳақида


Download 338.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana10.02.2023
Hajmi338.68 Kb.
#1187933
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-маъруза

Яна иқтисодий ўсиш ва таклиф ҳақида 
Янги классик назария макроиқтисодга сезиларли таъсир кўрсатди, лекин улар 
ўзининг назариялари учун Кейнс макроиқсодий назариясидек кўп исбот йиға 
олмадилар. Статистик маълумотлар жавоб топиш учун етарли эмас эди. Шу нуқтада 
макроиқтисодчилар иқтисодий сикл муаммоларига эътибор бермай қўйдилар ва 
ўсиш иқтисодиётига кўпроқ эътибор қарата бошладилар. Бу давр талаби эди
Америка иқтисодиёти 1990-йиллар давомида ўсиб келди ва ҳеч қандай иқтисодий 
сиклга дуч келмади. 
Иқтисодий ўсиш таҳлили 1950-йилларда Харрод-Домар моделига жавобан 
шакллантирлган Солоунинг ўсиш моделини қайта кўриб чиқишдан бошланди. Бу 
моделга кўра иқтисодий ўсишга эришиш осон эмас, агар омад юз ўгирса, иқтисодиёт 
депрессияга тушиб қолиши ҳеч гап эмас эди. Солоу модели ўзгармас капитал/ишчи 
кучи нисбати фаразини олиб ташлаш орқали бу хулосага қарши чиқди. Бу моделга 
кўра иқтисодиёт ҳар доим мувозанатли иқтисодий ўсиш даражасига қайтади. 
Иқтисодиёт номувозанатликда эмас, балки мувозанатда. Солоунинг иқтисодий ўсиш 
модели неоклассик иқтсиодий ўсиш модели, деб ҳам аталиб, асосан таклиф омилига 
эътибор қаратди. Ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашда талабнинг таъсири йўқ эди. 
Янги классикларга бу ёқар эди ва нима учун давлатларнинг ўсиш суръатлари ҳар хил 
бўлишини тушунтириш учун бу моделни янада ривожлантирдилар. 
Макроиқтисоднинг иқтисодий ўсишга ўрғу бериши унинг табиатини ҳам 
ўзгартириб юборди. Ўсиш моделлари таклифга асосланган моделлар бўлиб, уларда 
талабга ўрин йўқ эди. Шундай қилиб ўсиш моделлари эътибор қозониб, Кейнс 
моделлари эътибордан четда қолди. Бу ўсиш моделлари ўртамиёна ва кейинчалик 
оммабоп китобларга киритилган сари макроиқтисодда Кейнс назариясининг роли 
5
History of Economic 
Thought Harry Landreth, David C. Colander. 416-423 б 


тушиб борди, унинг ўрнига замонавий макроиқтисодиёт фанида пулнинг миқдорий 
назарияси ва ўсиш назарияларига кўпроқ эътибор қилина бошланди. Классик ўсиш 
назарияси кейинчалик иқтисодий ўсишнинг эндоген назарияси билан тўлдирилди. 
Иқтисодий ўсишнинг эндоген назариясида технологик ўзгариш ташқаридан 
берилган деб эмас, балки эндоген, яъни моделдан келиб чиқади, деб қабул қилинади. 
У фан-техника тараққиётига сарфланган инвестицияларнинг табиий натижаси 
сифатида қабул қилинади. Иқтисодий ўсишнинг эндоген назариясида 
самарадорликнинг ўсиб бориши Меъёрий унумдорликнинг пасайиб боришидан 
тезроқ амалга ошади ва бунинг натижаси ўлароқ доимий иқтисодий ўсишни ва ҳеч 
қачон турғунликка тушмасликни кузатишимиз мумкин. Шундай қилиб, бу модель 
асосий макроиқтисодий оқимни пессимизмга эмас, яна оптимизмга қайтарди. 
Иқтисодий ўсишга эътибор Кейнс макроиқтисодий назариясини четга суриб 
қўйди. Кейнсча моделлар ишлатилар, лекин мультипликатор ва талаб сиёсатининг 
аҳамияти тушиб борар эди. Инфляцияга қарши курашда монетар сиёсат ишлатилар
фискал сиёсат эса амалий жиҳатдан ноқулай эди, амалда сиёсат таклиф тарафига 
бериладиган имтиёзларга қаратилган эди. 
Аммо Солоунинг иқтисодий ўсиш моделида ҳам айрим муаммолар мавжуд 
бўлиб: у статистик фактларга тўлиқ тўғри келмас эди. Моделга икки ўзгартириш 
киритиш 
орқали 
бу 
муаммоларни 
ҳал 
қилиш мумкин: 
бу 
модель 
мувофиқлаштирилди ва ўрнига технологияга асосланган ва Смит назариясига бориб 
тақаладиган янги ўсиш назарияси юзага келди. 

Download 338.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling