5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

11.7. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш 
Компаниянинг корпоратив вазифалари ва бизнес-стратегияси 
белгилаб берилгач, саноат маркетологи маркетинг дастурини ишлаб 
чиқиши лозим. Маркетинг дастури – бу белгиланган корпоратив ва 
бизнес-вазифаларга (бозор улуши, сотув ҳажми, инвестициялар 
қайтими ва ҳ.к.ни ошириш) эришиш бўйича режа бўлиб, бешта 
элементдан иборат бўлади: 
1) бозор сегментлари; 
2) маҳсулотлар; 
3) нарх шакллантириш; 
4) дистрибуция; 
5) коммуникациялар. 
Маркетинг дастури – уни ташкил қиладиган қисмларнинг оддий 
йиғиндисидан кўра каттароқ нарса. Маркетолог-стратег бу 
элементларни шундай бирлаштириши лозимки, бунда мувозанат ва 
мувофиқликка эришиш талаб этилади. Маҳсулот стратегияси 
сегментлаш стратегиясига мос келиши лозим. Нарх шакллантириш ва 
дистрибуция маҳсулот стратегиясига, коммуникациялар эса – 
дистрибуция стратегиясига мос келиши лозим. Маркетинг 
дастурининг 
бу 
элементларини 
мувофиқлаштириш 
саноат 
маркетинги самарадорлигининг зарурий шартидир. 
Саноат 
маркетологи, 
истеъмол 
товарлари 
бозоридаги 
маркетологдан фарқли равишда, ўз вазифаларини бажаришда бошқа 
бўлимларга, айниқса, ИТТКИ хизмати ва ишлаб чиқариш бўлимига 
кучлироқ 
боғлиқ 
бўлади. 
Маркетингни 
режалаштиришдаги 
муваффақиятсизликлар кўпинча стратегик режалаштириш жараѐнини 
саноат маркетингининг ўзига хос талабларига мослаштира олмаслик 
билан изоҳланган. Хусусан, бу талаблар қаторига қуйидагилар 
киради: 
■ саноат маркетологи одатда бир нечта маҳсулот/бозор ва 
маркетинг каналлари билан ишлашини тушуниш
■ ўз режаларида ташкилотнинг бошқа бўлимлари билан ўзаро 
алоқаларда юзага келадиган чекловларни ҳисобга олиш зарурати.


182 
Маркетингни режалаштириш бош раҳбариятнинг, шунингдек, 
маркетологнинг 
мажбурияти 
ҳисобланади. 
Олий 
раҳбарият 
корпоратив вазифаларни белгилаб беришда ташқари ташкилотнинг 
иш тамойилларини белгилаши, турли бўлинмалар ҳаракатларини 
мувофиқлаштириши ҳам лозим бўлиб, бу маркетинг режаларини 
самарали ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарурдир. 
Маркетолог стратегик режалаштиришнинг ҳар бир поғонасида 
муҳим роль ўйнайди. «Биз қайси бизнес билан шуғулланамиз?» ва 
«Биз қайси бизнес билан шуғулланишни истаймиз?» саволлари 
асосий саналган корпоратив стратегия даражасида маркетолог бизнес 
мақсадлари мижозларнинг асосий эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда 
белгиланганига ишончи комил бўлиши лозим. Мижозларни 
қондириш компаниянинг устувор вазифаси бўлиши лозим, чунки 
фақат мижозларнинг эҳтиѐжлари қондирилгандан кейингина 
компания манфаатдор шахслар – акциядорлар, ходимлар, менежерлар 
ва таъминотчилар учун самарани максималлаштириши мумкин. 
Бизнес-бирлик стратегияси даражасида маркетологлар компания 
ўзининг бозор мақсадларини белгилаб олиши ва унга рақобатчилар 
билан таққослаганда фойдалироқ позиция эгаллаш имконини 
берадиган бизнес-стратегия ишлаб чиқиши мумкин бўлиши учун 
рақобатли бозор шароитлари ва мижозларнинг эҳтиѐжларини энг 
тўлиқ ва аниқ тушунишни таъминлаши лозим.
Шубҳасизки, функционал маркетинг стратегия даражасида 
маркетолог режалаштирилган бизнес стратегиясини амалга ошириш 
учун сегментлаш, маҳсулот, нарх, дистрибуция ва сотувни 
рағбатлантириш борасида стратегиялар оптимал комбинациясини 
белгилаши лозим. Маркетинг самарадорлиги асосан маркетинг 
бўлими раҳбарларининг мижозларга йўналтирилган ѐндашув 
устунликларини далиллар келтириб исботлаш ва том-менежментни 
уни амалга ошириш учун зарур ресурслар ажратишга ишонтириш 
қобилиятига боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, маркетинг вазифаси мижозларнинг эҳтиѐжларини 
қондириш йўли билан улар билан узоқ муддатли муносабатлар 
ўрнатиш бўлиб қолаверади. Бундай ѐндашувда маркетологдан 


183 
компания турли бўлинмалари фаолиятини, компаниянинг кучли 
томонлари ва технологияларни янада яхшироқ билиш талаб этилади. 
Фақат шу тарздагина маркетинг бўлими ўз стратегияларини амалга 
ошириш билан самарали шуғулланиши мумкин. 
Демак, маркетологнинг, унинг ечими бутун ташкилотнинг 
мижозлар муаммоларини ҳал қилишга тайѐрлигига боғлиқ бўлган 
асосий вазифаси (айниқса, саноат компаниясида) – компания ва унинг 
ҳар бир ходимини мижозларга йўналтирилган қилиш ҳисобланади.
Саноат маркетингида стратегиялар ишлаб чиқишда асосий қоида 
– «Ўз мижозингни бил». Бироқ бундан бошқа қоидалар ҳам мавжуд: 
«Ўзингнинг бошқалардан ажратиб турадиган компетенцияларингни 
бил», «Ўз рақобатчиларингни бил», «Мижозларингнинг мижозларини 
бил», «Ўз мижозларинг тармоғи ва рақобатчиларини бил» ва «Ўз 
ташкилотингни шунчалик яхши билки, уни мижозларнинг 
муаммоларини ҳал қилиш учун ишлата бил».

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling