-
- “БИЗНЕС СТРАТЕГИЯСИ” ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ. (2-ҚИСМ)
- МЕЙЛИЕВА ДИЛНОЗА БОБОНИЁЗОВНА
- “БИЗНЕС СТРАТЕГИЯСИ” ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ.
- Бизнес стратегияси ҳам тез ривожланиб бораётган фандир. Қатор фанлар каби унинг ҳам ўз қонунлари, принцип ва функциялари мавжуд. Уни диққат билан ўрганиш ва ҳаётда қўллаш керак. Таъкидлаш керакки, бу фаннинг бошқа фанлардан асосий фарқи – бизнесда стратегик бошқарувда вазиятнинг тез ўзгариб туришидир. Зеро вазиятлар, инсон қабул қиладиган қарорга кўра, кутилмаган томонга тез ўзгариб кетиши мумкин. Бироқ кишилар психологиясини, уларнинг туб манфаатларини яхши тушунадиган бошқарувчи ўз билимларини қўллаб, рақобатчиларнинг навбатдаги юришини чамалай олади. Ҳаётда катта тажрибага эга кишилар кўп нарса бошқарувга боғлиқ эканлигини эътироф этишади. Бизнес стратегияси кўп қиррали, ҳали тўлиқ ўрганилмаган, чегара билмайдиган фандир. Бизнес эса фақат бойлик орттириш усули эмас. Балки жамиятга хизмат қилиш, кишилар эҳтиёжини қондириш демакдир. Манфаатлар бизнесда бирлашадилар. Бизнес одамларнинг турли нарсаларга бўлган эҳтиёжини қондиришга, ҳаётнинг гўзал ва тўкис бўлишига хизмат қилади.
- “БИЗНЕС СТРАТЕГИЯСИ” ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ.
- Тадбиркорлик ёки бизнес оламидаги ютуқлар кўп ҳолларда фаолиятнинг танланган стратегиясини қанчалик даражада тўғри ва асосли эканлигига боғлиқдир. Бунда жиддий вазиятлар ҳисобга олиниши лозим. Кўп ҳолларда тадбиркорлик мустақиллик, ташаббускорлик, масъулият, фаол изланувчанлик, жўшқинлик ва чаққонлик каби хислатлар билан тавсифланади. Бу хислатларнинг ягона жамланмаси иқтисодий фаолиятга хос бўлиб, тўлиқ асосли ҳолда тадбиркорлик ёки бизнес деб аталади. Тадбиркор узлуксиз равишда меҳнат ютуқларини таъминлаш учун ўзи хатти-ҳаракатларини такомиллаштириб боради, чунки ютуқлар ишлаб чиқариш доираси ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ бўлади.
- Муаммолар ечимининг турли йўлларини топиш, танлаш ва ўзгартириш фақат муқобил вариантлар мавжудлигидагина мумкин бўлади. Шу сабаб тадбикорликнинг зарурий шарти изланишда ва турли-туманлик ҳолатида, иқтисодий фаолиятнинг усулларини танлаш эркинлигида намоён бўлади. Бизнесни таваккалчиликсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Шу боисдан «Бизнес стратегияси» фани бошқа иқтисодий фанлар билан жиддий боғланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |