Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet21/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Ёрдам билан юради
Таърифлаш. Бу кўрсаткич ҳаракатланмайдиган предметга таяниб (масалан мебель), англанган қадам ҳаракатини қилишга уриниш ва шунинг мақсадида ўзининг ҳолатини ўзгартириш.
Мезонлари. ( а) Бола вертикал, бели тўғри ҳолатда; (б) бола ҳаракатланмайдиган предметни икки қўлида ушлаб, ёнбошга ёки олдинга қадам босади; (в) бир оёғи олдинга сурилади, иккинчиси тананинг оғирлигини ушлаб туради; (д) шундай қилиб, у 5 қадамдан кам бўлмаган ҳаракатни бажаради.
Текшириш муолажаси. Болани шундай ҳолатга қўйингки, боланинг оёқлари тана оғирлигини ушлаб турсин. Бола ҳаракатланмайдиган предметдан шундай узоқликда турсинки, танаси билан суянмасдан у қўллари билан ушласин. Агар бола ўзи ҳакаратланмаса, унга нигоҳини жалб қиладиган ўйинчоқ ёки бошқа бирор нарсани кўрсатиш керак бўлади. Болани ўйинчоқ олдига боришга ва уни олишга жалб қилиш керак. Ҳаракатланмайдиган предметнинг баландлиги бола қорни сатхидан баланд бўлмаслиги керак.
Ёрдамсиз туради
Таърифлаш. Бола ўзининг мувозанатини сақлашини ва ўзининг оғирлигини оёқларида ушлаб туришини кўрсатадиБу ҳолатда боланинг оёқлари букилмаган, бола эгилмасдан ва ҳеч нарсани ушламасдан оёқларида (оёқ учларида эмас) туради. Бола ҳамма вақт мувозанатини мустақил ушлаб туради.
Мезонлари. (а) Бола вертикал ҳолатда, иккала оёғида (оёқ учида эмас), бели тўғри туради; (б) боланинг оёқлари тана оғирлигини 10% ушлаб туради; (в) бола ҳеч нарса ва ҳеч кимни ушламайди; (г) бола шу ҳолатда мустақил 10 секунддан кам бўлмаган вақтда туради.
Текшириш муолажаси. Болани полга қўйинг ва вертикал ҳолатда ушлаб туринг. Бола ҳолатини ўзгартира оладимиё йўқми, аниқлаш учун, аста секин қўлларингизни олинг, бошқа жойга олиб қўйинг ва шу ҳолатда 10 секундан кам бўлмаган вақтда болани мустақил қолдиринг.
Ёрдамсиз юради
Таърифлаш. Бола ўзининг мувозанатини сақлашини ва ўзининг олдинга босган қадамларини назорат қилишини кўрсатадиУни ушлаб туришнинг ҳожати йук, чунки ҳолатни ўзгартириш ва қадам ҳаракатини бажариш мустақил юриш вақтида қўлланади. Бундай вертикал ҳаракатланиш босқичининг муҳим кўрсаткичи - боланинг қадамларини бутун тана билан ҳаракатланмаслиги. Бу босқич боланинг 2-3 ишончсиз босган биринчи қадамларини ўз ичига олмайди.
Мезонлари. (а) Бола вертикал, бели тўғри ҳолатда; (б) бир оёғи олдинга сурилади, иккинчиси тананинг оғирлигини ушлаб туради; (в) бола ҳеч нарса ва ҳеч кимни ушламайди; (г), у мустақил 5 қадамдан кам бўлмаган ҳаракатни бажаради.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling