Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Жадвал 7. Етилган кўкрак сути, сигир сути ва болалар озиқ аралашмасининг таркиби


Download 0.75 Mb.
bet23/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Жадвал 7. Етилган кўкрак сути, сигир сути ва болалар озиқ аралашмасининг таркиби

Етилган кўкрак сути, сигир сути ва болалар озиқ аралашмасининг ( 100 мл) таркиби

Таркиби

Етилган кўкрак сутининг ўртача кўрсаткичлари

Болалар озиқ-аралашмаси

Сигир сути

Уй шароитида тайёрланган озиқ аралашмаси

Энергия (кДж)

280

250–315

276

221

Энергия (ккал)

67

60–75

66

63

Оқсил (г)

1,3

1,2–1,95

3,2

2,1

Ёғ (г)

4,2

2,1–4,2

3,9

2,5

Углевод (г)

7

4,6 – 9,1

4,6

8,0

Натрий (мг)

15

13–39

55

36

Хлор (мг)

43

32,5–81

97

63

Кальций (мг)

35

59

120

75

Фосфор (мг)

15

16,3–58,5

92

60

Темир (μг)

76

325–975

60

39

Витамин А (μг)

60

39–117

35

23

Витамин С (μг)

3,8

5,2

1,8

1,2

Витамин D (μг)

0,01

0,65–1,63

0,08

0,05

Жадвал 8. Она сути, ҳайвонлар сути ва сунъий арашмалар орасидаги тафовутлар




Она сути

Ҳайвон сути

Сунъий сут аралашмалар

Бактериал қўзғатувчилар

Йўқ

Эҳтимолли

Тайёрлашда эҳтимоли бор

Инфекцияга қарши омиллар

Мавжуд

Йўқ

Йўқ

Ўсиш омиллари

Мавжуд

Йўқ

Йўқ

Оқсиллар

Керакли миқдорда, енгил ҳазм бўлади

Жуда кўп, ҳазм бўлиши қийин

Қисман коррекция қилинган

Ёғлар

Кераклича ёғ кислоталари, овқат ҳазм қилиш учун липаза мавжуд

Асосий ёғ кислоталари кам, липаза йўқ

Асосий ёғ кислоталари кам, липаза йўқ

Темир

Озроқ, яхши сўрилади

Оз миқдорда, камроқ сўрилади

Қўшимчалари кўп, ёмон сўрилади

Витаминлар

Етарлича

“А” ва “С” етарли эмас

Витамин қўшимчалари

Сув

Етарлича

Қўшимча талаб қилинади

Қўшимча керак бўлади

Сут таркибидаги ўзгаришлар
Оғиз сути – бу туғруқдан кейинги бир неча кун давомида келадиган сутдир. У куюқ, сарғиш рангда бўлади.
Етилган сут – бу сут бир неча кундан кейин ҳосил бўлиб, сутнинг миқдори ошади. Кўкрак тўлади, шишади ва оғирлашади. Бу ҳолат айрим ҳолларда “сут келиши” деб айтилади.
Эртанги сут – бу эмизишнинг бошида ажраладиган сут.
Кечки сут –бу эмизишнинг охирида ҳосил бўладиган сут.
Кечки сут ранги бўйича эртанги сутга нисбатан оқишроқ. Чунки унинг таркибида ёғлар кўп. Бу ёғ бола учун асосий қувват манбаи ҳисобланади. Шу сабабли болани кўкракдан жуда эрта ажратмаслик муҳим.
Эртанги сут кечки сутга нисбатан кўкимтир, у кўп миқдорда ажралиб чиқади ва болани етарли миқдорда оқсил, лактоза ва бошқа компонентлар билан таъминлайди. Бола эртанги сутни истеъмол қилганлиги сабабли ўзига керакли миқдордаги сувни қабул қилади. Болага ҳаётнинг биринчи 4 – 6- ойлигида, ҳатто иссиқ ҳаво иқлимида ҳам қўшимча ичимлик керак эмас. Агар у чанқоғини сув билан қондирса, унда кўкрак сутини кам истеъмол қилади.
Жадвал 9. Оғиз сути

ТАЪРИФИ

МАЗМУНИ

Иммуноглобулинларга бой

- Инфекция ва аллергиядан ҳимояни таъминлайди

Лейкоцитларга бой

- Инфекциядан ҳимоя қилади

Бўшаштирувчи таъсирга эга

- Меконийнинг ажралишига кўмаклашади ва сариқликнинг олдини олади

Ўсиш омилларига эга

- Ичакларнинг етилишига ёрдам беради, аллергия белгиларининг олдини олади

А Витаминига бой

- Инфекцияга берилувчанликни сусайтиради, кўз касалликларининг олдини олади

Кўкрак билан эмизишнинг руҳий афзалликлари
Гўдак бола учун:
• Болада диспепсик касалликларни камайтиради.
• Респиратор инфекциядан ҳимоя қилади.
• Отитнинг учрашини камайтиради.
• Некротик энтероколит, менингит, ботулизм ва бошқа касалликлардан ҳимоя қилади.
• Аутоиммун касалликлар хусусан, 1 тип қандли диабет келиб чиқишининг олдини олади.
• Тўсатдан ўлим ҳолатини камайтиради.
• Сигир сутига нисбатан аллергия ҳолатини камайтиради.
• Болада келажакда семириш хавфини камайтиради.
• Сут таркибидаги ярим тўйинган ёғлар бўлганлиги ҳисобига болани психомотор ривожланишини ва кўриш қобилиятини яхшилайди.
• Сутдаги омиллар ҳисобига IQ шкаласига биноан боланинг ақлий ривожланишини оширади.
• Жағлар ривожланиши ва шаклини яхшиланиши ҳисобига тишлар аномалияларини камайтиради.
Она учун:
Эрта кўкракка кўйиш онанинг туғрукдан сўнги даврда кучларини тикланишини таъминлайди, бачадон қисқаришини тезлаштириш ва қон кетишининг олдини олиши туфайли оналар ўлимини камайтиради, ҳамда қон кетишини камайиши туфайли онада гемоглобин заҳирасини сақлайди.
• Климакс олди даврда кўкрак саратонини келиб чиқиш хавфини камайтиради.
• Тухумдонлар саратонини камайтириш эҳтимоли бор.
• Суяклар минерализациясини яхшиланиши ҳисобига климаксдан кейинги даврда сон суяклари синишининг олдини олади.
Кўкрак билан эмизишнинг руҳий афзалликлари
Кўкрак билан эмизиш она билан бола ўртасида нозик, узвий муносабатни шакллантиради. Бундан ташқари чуқур ҳиссий қониқиш олади. Туғруқдан кейин дарҳол яқин мулоқотда бўлиш бу ўзаро муносабатларни шакллантиради.
Болалар туғруқдан сўнг онаси билан қолса ва дарҳол кўкрак билан эмизилса кам йиғлайди ва тез ривожланади.
Кўкрак билан боласини боқадиган оналар боласига меҳрибон бўлади. Бола ўзига кам эътибор талаб қилади. Оналар ўз боласидан воз кечиши камаяди ёки боласини хафа қилмайди.
Айрим текширишлар шуни кўрсатадики, кўкрак билан эмизиш болани ақлий ривожланишига ижобий таъсир қилади. Кам вазнда туғилган болалар ҳаётининг биринчи ҳафтасида кўкрак сути билан эмизиб боқилса, каттароқ ёшда ақлий баҳолаш ўтказилганда, сунъий овқатлантирилган болаларга нисбатан яхши натижалар кўрсатган.
Она сутининг инфекцияга қарши моҳияти
1. Она организмидаги лейкоцитлар ҳимоя антитаналарини ишлаб чиқаради.
2. Алоҳида лейкоцитлар кўкрак безларига тушиб у ерда антитаналарни ишлаб чиқаради.
3. Онадаги инфекцияга қарши антитаналар сутга тушиб болани ҳимоя қилади.
Тавсиялар
• Бола туғилгандан кейин илк 30-60 дақиқа давомида кўкракка тутинг.
• 6-ойгача фақат кўкрак сути билан боқинг.
• 6-ойдан кейин қўшимча овқат беринг.
• Кўкрак билан эмизишни 2 ёшгача ва ундан ортиқ давом эттириш мумкин.
Кўкрак ёшидаги болаларни овқатлантиришнинг ҳар хил турларини баён қилишда қўлланиладиган атамалар
1. Истисносиз кўкрак билан эмизиш:
Истисносиз кўкрак билан эмизиш – бу фақат кўкрак билан эмизиш, қўшимча овқат ва ичимликларсиз, шу жумладан сув ҳам берилмаслик (дори дармон, витамин, минерал қўшимчалардан ташқари; ўз онасининг соғилган кўкрак сути ҳам мумкин).
2. Кўкрак билан эмизишнинг устуворлиги билан овқатлантириш:
Кўкрак билан эмизишнинг устуворлиги билан овқатлантириш – кўкрак билан эмизишдан ташқари болага кам миқдорда сув ёки ичимлик, масалан, чой бериш.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling