Ферментлар Режа


Ферментлар стоматологияда даволаш мақсадида


Download 1.49 Mb.
bet7/7
Sana14.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1197430
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Biokimyo boxodirjon

Ферментлар стоматологияда даволаш мақсадида

Стоматологик амалиётда фермент препаратлари кенг қўлланилади, улар бевосита яллиғланишга қарши препарат саналмасада, улар яллиғланишга қарши таъсирга ва тўқима регенерациясини кучайтиришга қодир


Пародонт касалликлари
Афтоз стоматит
Остеомиелит
Экссудатив эритема
Кариес асоратлари
Протеазалар

Маҳаллий, инъекция кўринишида қўлланилади. Яллиғланишга қарши, тўқима шишини камайтиради, некротик тўқималарни ва фибринли ҳосилаларни парчалайди, ёпишқоқ секретни ва экссудатларни суюлтиради. Бу ферментни Е витамин, қалампирмунчоқ мойи, антибиотиклар билан бирга қўллаш яхши самара беради

Иммозимаза – узоқ таъсирга эга протеолитик фермент, некролитик ва репаратив таъсирга эга. Маҳаллий (аппликация) чуқур кариесда, ўткир экссудатив пульпит, сурункали периодонтит, ЮЖС йирингли-яллиғланиш касалликларида қўлланилади.

Ируксол – пептидаза А ва левомицетин тутади. Яраларни ферментатив тозалайди, грануляцион тўқима ўсишига ёрдам беради. Қўлланилиши: Оғиз бўшлиғи эрозия ва яраларида, пародонт касалликларида, ЮЖС остеомиелит, флегмона.

Нуклеазалар (дезоксо- ва рибонуклеазалар) Йиринг ва некрозга учраган тўқималар таркибидаги НК парчалайди, бу эса йирингни камайтиради, яллиғланишга қарши таъсир қилади.

Гиалуронидаза (синоним Лидаза) Гиалурон кислотани парчалайди, тўқималарни ўтказувчанлигини оширади, озиқланишини яхшилайди, чандиқларни ва гематомаларни сўрилишига ёрдам беради, контрактураларни бартараф қилади.

Лизоцим Бактерияларга қарши фаолликка эга бўлган носпецифик иммун химоя омили. Грамм + бактерияларга, вирусларга қарши, яллиғланишга қарши ва муколитик таъсирга эга. Қўлланилиши ЮЖС йирингли-яллиғланиш касалликларида, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати термик куйишида, кариес асоратларида, афтоз стоматитда оғизни чайиш, аппликация хамда тиш пасталари кўринишида қўлланилади.

Цитохром С Гемопротеид бўлиб, тўқима нафас оли жараёнларини яхшилаб, тўқима гипоксиясини камайтиради. Стоматологияда – ЮЖС юмшоқ ва қаттиқ тўқималари йирингли-яллиғланиш касалликларида қўлланилади

Ферментлар стоматологик касалликлар профилактикасида

РОКС тиш пастаси (Швейцария. WDS компанияси) таркибида БРОМЕЛАИН КСИЛИТ ферменти мавжуд. СМОКОСЕПТ тиш пастаси – антиоксидант Е витамини ва тамаки тутуни захарларини бириктириб олувчи ва кофе доғларидан тозаловчи поливинилпиролидон, хамда баобаб экстракти – шиллиқ қаватни юмшатади


Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling