Глобал муаммолар


Марказий Осиёда регионализм


Download 43.88 Kb.
bet8/11
Sana23.12.2022
Hajmi43.88 Kb.
#1048254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ГЛОБАЛ МУАММОЛАР

Марказий Осиёда регионализм


Минтақанинг ҳудудий, ижтимоий-маданий ва иқтисодий яқинлиги узоқ йиллар давомидаги, жорий сиёсатга қарамай, гуманитар ва бизнес мулоқотлари Марказий Осиё мамлакатлари ватандошларининг қариндошлик алоқаларини сақлаб қолиш учун асос бўлиб хизмат қилиб келди. Назаримда, Марказий Осиёдаги регионализмни ривожлантириш суръатларини тезлаштиришда, биринчидан, асосан, “АфПок” деб аталувчи ҳудуд билан боғлиқ минтақавий хавфсизлик муаммолари ёрдам берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов жаҳон жамоатчилигига қайта-қайта эслатишдан чарчамаган эди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Марказий Осиёда Афғонистон муаммосини ҳал этмасдан туриб, минтақа мамлакатларида барқарорлик, шунга кўра, тараққиёт бўлмаслиги тўғрисида тушунча пайдо бўлган эди.
Иккинчидан, халқаро бозорларга чиқа олмаслик шароитида Марказий Осиё мамлакатлари, ҳатто энг самарали режалаштиришни йўлга қўйган тақдирда ҳам, иқтисодий ўсиш истиқболидан маҳрум бўлади. Транспорт ва бошқа имкониятларни ҳисобга олганда, тинч Афғонистон муқобил ва жуда истиқболли [вариант] бўлиши турган гап. Ўрта асрлардаги Буюк ипак йўли бўйлаб тарихий маршрутни тиклаш Марказий Осиё минтақаси ва қўшни Афғонистондаги барқарорлик, иқтисодий тараққиётни ва кенг қамровли минтақа ўсишини таъминлаш омили сифатида минтақа мамлакатлари ривожланишида устувор йўналиш бўла бормоқда. Мустақил Марказий Осиё республикаларининг бутун тарихи шаҳодат беришича, минтақа халқларининг ижтимоий-маданий яқинлиги бунга асос бўлиб хизмат қилмоқда. Минтақа жараёнларидаги олдинги омадсизликлар тажрибаси тез-тез тилга оланаётган “дефрагментация”[*] ўсиб бораётганини эмас, Марказий Осиё моделининг турлича тезликдаги интеграцияси ва унинг барқарор, “яширин” табиатини англатади.
АҚШнинг минтақадаги манфаатлари марказий осиёликларнинг “виртуал” эмас, айнан мана шу мавжуд бўлган объектив манфаатларига мос келади. Америкалик экспертлар Марказий Осиёда рўй бераётган тенденциялар моҳиятини тўғри англаб, “Янги ипак йўли” (ЯИЙ) деган ном билан тараққиётнинг муросали моделини таклиф этгани ҳурматга сазовор. Айни ёндашувда асосий эътибор Афғонистоннинг Европа ва Яқин Шарқни Ҳиндистон субконтиненти ҳамда Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё билан боғловчи савдо-сотиқ ва транспорт маркази сифатидаги анъанавий ўрнини тиклашга қаратилади ва бу Марказий Осиё халқлари манфаатига тўлиқ мос келади. Исломий Афғонистоннинг ушбу барча жараёнларда марказий ўрин тутишини Марказий Осиёнинг дунёвий давлатлари албатта инкор қилади. Афғонистонни объективлик ва зарурат тезисидан келиб чиқиб, бир пайтлар хавфсизлик ва иқтисодий сабабларга кўра Марказий Осиёнинг иқтисодий шериклари қаторига қўшиб олиниши бўйича муросага келинган эди.

Download 43.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling