Глобал муаммолар


Биринчиси - ўсиб бораётган сув танқислиги муаммоси


Download 43.88 Kb.
bet3/11
Sana23.12.2022
Hajmi43.88 Kb.
#1048254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ГЛОБАЛ МУАММОЛАР

Биринчиси - ўсиб бораётган сув танқислиги муаммоси. Вазиятни икки ҳолат оғирлаштиради. Биринчидан, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлардан келадиган сув таъминотига боғлиқлиги юқори даражада (истеъмол қилинадиган сувнинг 80 фоизи ташқаридан келади). Шунинг учун ҳам сув танқислиги муаммосини ушбу давлатлар билан келишмасдан ҳал этиб бўлмайди. Иккинчидан, Ўзбекистонда ичимлик суви жуда самарасиз сарф қилинади, айниқса, мамлакатдаги сув ресурсларининг 90 фоизини истеъмол қилувчи қишлоқ хўжалигида. Сув истеъмолчиларга етказиш вақтида (ўта эскирган ва чириган инфратузилма сабабли суғориш тизимларидаги йўқотишлар 35-40 фоизни ташкил қилади) ва истеъмол жараёнида ҳам (суғориладиган ерларнинг фақат 3 фоизида сув тежовчи технологиялар татбиқ этилган) йўқотилади.
Иккинчиси - Ўзбекистон экспортида хомашё маҳсулотларининг устунлиги (газ, олтин, тўқимачилик хомашёси ва ҳ.к.) иқтисодиётимизнинг ривожланиш векторини беқарор қилади (чунки ушбу маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги нархи кескин ўзгарувчан бўлиши мумкин) ва мамлакат ичида хомашёни юқори даражада қайта ишловчи соҳаларнинг ривожланишини чеклаб қўяди. Ўзбекистоннинг хомашёга боғлиқлиги сабаблари қуйидагилардан иборат: қайта ишлов бермасдан фойда билан экспорт қилиш имкониятини берувчи табиий ресурсларнинг катта захиралари, шунингдек, маҳаллий рақобатбардош қайта ишловчи корхоналарни ташкил қилиш ва ривожлантиришни заиф рағбатлантирувчи ёмон бизнес муҳити мавжудлиги.
Учинчиси - сўнгги ўн йилликларда кузатиб келинган тупроқ деградацияси (шўрланиш, унумдорликнинг пасайиши), бир томондан - туз ва бошқа зарарли моддалар атмосферага ташланишига ва кейинчалик ёндош ҳудудларга чўкишига олиб келувчи Орол денгизидаги фожианинг оқибатлари натижасида юзага келган бўлса, бошқа томондан – бунга бир қатор ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири сабаб бўлган.
Янги даврда омон қолиш учун йўл кўрсаткичлар
Кўпгина олимларнинг фикрича, бизнинг сайёрамиз замонавий инсон цивилизацияси пайдо бўлган ва 12 000 йил давом этган голоцен давридан чиқмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳозир биз янги геологик даврга — антропоценга кириб келмоқдамиз, унда инсонлар сайёрамиз келажагини шакллантирувчи устун куч бўлиб, инсоният фаоллиги шу даражага етганки, сайёравий даражадаги биогеофизик ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ўзгаришлар иқлим ва Ернинг жисмоний кўринишининг ўзгаришини, биологик турларнинг катта қисми йўқолишини, кўпгина табиий ресурсларнинг (фойдали қазилмалар, ичимлик суви, ўрмонлар ва ҳ.к.) тугашини ўз ичига олади.
Биз глобал муаммоларга тегишли равишда жавоб бера олишимиз ҳамда дунёда барқарорлик, уйғунлик ва фаровонликни таъминлашимиз учун ўз фикрлаш тарзимизни ва дунёни бошқариш учун қўллайдиган механизмларни ўзгартиришимиз зарур. Янги давр қатъий равишда ахлоқнинг янги тамойилларини ва инсон жамиятларини ташкиллаштиришнинг янги қоидаларини талаб қилади.
Ҳисоботда кескин ўзгаришлар талаб этиладиган бешта асосий йўналиш таклиф этилган:

Download 43.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling