Хўжалик субъектининг фаолият турлари


Операцион фаолият таҳлили ва унинг муҳим жиҳатлари


Download 40.56 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi40.56 Kb.
#1578509
1   2   3
Bog'liq
3.4. ¦Ъ¦-TАTЕ¦-¦-¦- TД¦-¦-¦¬¦¬TПTВ¦¬¦-¦¬¦-¦¦ TВTГTА¦¬¦-TА¦¬- ¦-¦¬¦¦TА¦-TЖ¦¬¦-¦-, ¦¬¦-¦-¦¦TБTВ¦¬TЖ¦¬¦-¦-, ¦-¦-¦¬¦¬TП¦-¦¬¦¦ TД¦-¦-¦¬¦¬TПTВ

Операцион фаолият таҳлили ва унинг муҳим жиҳатлари

Операцион фаолият корхонанинг асосий фаолият тури. Унинг ташкил этилишида, асосий фаолият турининг (ОКОНХ) белгиланиши ҳам шу билан изохланади.


Корхонларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш ва савдо фаолияти билан шуғуланадилар. Агар корхоналар қўшимча фаолиятни амалга оширсалар, улар иикинчи даражали фаолият ҳисобланади. Бундай фаолият турларига инвестицион ва молиявий фаолиятлар кириши мумкин. Бундай фаолият турлари корхонани қўллаб қувватлашнинг қўшимча қаторларига киради.
Опрерацион фаолиятнинг устиворлиги шундаки бундай фаолият тўлиқ мижозга йўналтирилган бўлади.
Операцион фаолият асосий фаолият ёки бизнесга нисбатан, пул тушумларига нисбатан энг кўп ишлатиладиган тушунча ҳисобланади.
Операцион фаолият замонавий таҳлилининг муҳим жиҳатларини қуйидагиларда кўриш мумкин:
-ишлаб чиқариш ва бизнес самарадорлигини ўстириш истагининг юқорилигида;
-эркин қарорлар қабул қилиш юзасидан хўжалик юритиш имкониятларининг кенглигида;
-режа ва дастурларни доимий кооректировка қилиш имкониятлари мавжудлигида;
-бошқарув қарорларини қабул қилишда кўп вариантли ҳисоб-китобларни амалга оширишда ахборотлар базасидан фойдаланиш имкониятларнинг юқорилигида;
-фаолиятни ривожлантиришда барча ички ва ташқи омилларнинг ҳисобга олинишида;
-жорий ва истиқболли режалаштириш функцияларининг ўзгаришида; 
-реал эришилган натижаларни бошқарувнинг барча бўғинлари бўйича баҳолаш имокниятларининг мавжудлигида
-математик усуллардан ва электрон ҳисоблаш машиналаридан фойдаланиш имкониятларининг кенглигида;
-кенг жамоанинг бошқарувга жалб этилишида;
-инновацион жараёнларни фаолият ва бошқарувнинг барча бўғинларида қўллаш имкониятларининг мажудлигида;
-рискларни баҳолаш ва уларнри бошқаришда менежерлар ролининг ортишида кўриш мумкин.
Операцион фаолият бўйича пул оқимлари асосан тадбиркорлик субъектининг асосий даромад келтирувчи фаолиятидан келиб чиқади. Бинобарин, улар асосан фойда ёки зарарни аниқлашда иштирок этадиган операциялар ёки бошқа ҳодисалар натижасида келиб чиқади.
Операцион фаолиятдан пул оқимларига қуйидагилар мисол бўлади:
-товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатишдан келиб тушган пул маблағлари;
-роялти, хизматлар ҳақи, комиссион тўловлар ва бошқа даромадлар қўринишида келиб тушган пул маблағлари;
-мол етказиб берувчиларга товарлар ва хизматлар учун тўловлар;
-ходимларга ва ходимлар номидан тўловлар;
-суғурта ташкилотининг суғурта полислари бўйича мукофотлари ва талабларлари, аннуитетлар ва бошқа суғурта тўловлари бўйича пул тушумлари ва пул тўловлари;
-фойда солиғи бўйича тўловлар ҳамда солиқларнинг қайтарилиши, агар улар молиявий ёки инвестицион фаолият билан аниқ боғлиқ бўлмаса;
-воситачилик ёки олди-сотди мақсадларида тузилган шартномалар бўйича пул тушумлари ва тўловлари.
Операцион фаолият таҳлили юзасидан қуйидаги ахборотларга таянилади:
-айланма маблағлар миқдори;
-ресурсларни сафарбар қилиш йўллари;
-молиявий саблағлардан самарали фойдаланиш усуллари;
-сарф харажатларни оптималлаштириш;
-асбоб ускуналарни ижарага олиш ёки сотиб олиш;
-товарларни ишлаб чиқариш учун сарфланган қиймат билан сотиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқланиш;
-сотиш хажми ва рентабелликнинг ўсиши хақидаги маълумотлар.



Download 40.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling