Тиббий-диагностика марказларини жойлаштириш, уларнинг бинолари, иншоотлари ва хоналарига қўйиладиган гигиеник талаблар
1. Тиббий-диагностика марказлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилиши лозим.
2. Бинога кириш жойлари пандуслар билан жиҳозланган бўлиши керак. Пандуслар ёки зинапоялар камида 0,9 м баландликда тўсилган бўлиши, 0,9 м баландликдаги тутқичлар билан тугаши ҳамда пандус ёки зинапоянинг узунлигидан камида 0,3 м га ошиши керак. Тутқичларнинг диаметри 0,05 м дан ошмаслиги керак.
3. Тиббий-диагностика марказлари бинолари беш қаватдан баланд бўлмаган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак, бунда икки ва ундан ортиқ қаватли биноларда лифт ёки механик кўтаргичларни назарда тутиш зарур.
4. Тиббий-диагностика марказлари бинолари ва хоналарининг архитектура-режалаштириш ва конструктив ечимлари оптимал санитария-гигиена ва эпидемияга қарши режимларни, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароитлар ва тиббиёт ходимлари учун оптимал меҳнат шароитлари яратилишини таъминлаши керак.
5. Тиббий-диагностика марказлари биносига киришда боксли фильтр санузел ва шлюз кўзда тутилиши керак.
6. Компьютер томографияси (КТ), магнит-резонанс томографияси (МРТ) хоналарининг майдони ва таркиби жиҳозларнинг маркаси ва ишлаш принципига боғлиқ бўлади.
7. Компьютер томографияси хонаси, рентген хонаси, бактериологик текширувлар лабораторияси хонасининг деразасини шимол, шимолий шарқ шимолий ғарбга 45° ва жануброқ кенгликда; ташхис қўйиш хоналари (ультратовуш ташхиси, электрокардиография, электроэнцефалография ва бошқаларни) эса шимол, шимолий шарқ, жануб, жанубий шарқ ва шимолга қаратиб солиниши лозим.
8. Хоналар санитария таркиби, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга бўлган талаблар ушбу санитария қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
9. Тиббий-диагностика марказларида меҳнат қилаётган тиббий ходимларнинг меҳнат шароитларига қўйиладиган гигиеник талаблар ушбу санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Тиббий-диагностика марказлари асосий хоналарининг таркиби ва майдони
Do'stlaringiz bilan baham: |