мулкни бегоналаштириш,
уни сотиш шакли ва механизми, давлат ишти-
рокидаги корхоналар ва уларнинг таркибидаги
корхоналар устав капиталига учинчи шахслар
томонидан инвестиция киритиш бўйича ке-
лишувлари (битим, шартнома, меморандум ва
бошқалар) мажбурий тарзда ушбу корхоналар
кузатув кенгаши
билан келишилгандан кейин
тузилади;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳо-
мийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари
ўтган йилда олинган
соф фойданинг 3 фоизи-
дан ошмаслиги керак ҳамда бу харажатлар улар
бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф
фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажа-
рилганда амалга оширилади (бундан Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорла-
рида назарда тутилган ҳоллар мустасно).
20. Давлат солиқ хизмати органларига хўжалик
жамиятларида давлат улуши бўйича дивиденд-
лар миқдорини белгилашда молиявий натижанинг
тўғри шакллантирилиши устидан назорат қилиш
вазифаси юклатилсин.
21. Давлат-хусусий шериклик шартлари асо-
сида 2022-2024 йиллар давомида амалга ошири-
лиши режалаштирилган лойиҳаларнинг соҳалар
кесимидаги “Йўл харитаси”
7-иловага мувофиқ
тасдиқлансин.
22. Молия вазирлиги Давлат божхона қўмита-
си, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва Бош
прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш департаменти билан биргаликда
2022 йил 1 июнга қадар яширин иқтисодиётга
қарши курашиш ва уни қисқартиришга қаратил-
ган комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор
лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
23. Мазкур Фармонда белгиланган вазифалар-
нинг ижросини таъминлаш мақсадида:
Бош вазир А.Н.Арипов бошчилигида
Муво-
фиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузилсин ва унинг
таркиби
Do'stlaringiz bilan baham: |