Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/40
Sana18.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1784797
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40
Bog'liq
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715

Биринчи ўзгариш: жорий йил
1 майдан эътиборан “Темир дафтар”, 
“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафта-
ри”га киритилганларга ва жазони ўтаб 
озодликка чиққан фуқароларга бери-
ладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-сана-
сигача молиялаштирилади ҳамда Халқ 
банкининг сайёр кассалари томонидан 
маҳаллаларга етказилади.
Бу Ўзбекистонда 
“Инсон қадри 
учун” тамойилининг амалдаги ёрқин 
ифодаси бўлади. Боиси, махсус даф-
тарларда турган юртдошларимиз, ай-
ниқса, аёллар ва ёшлар, шунингдек, 
билиб-билмай жиноят содир этиб, бу-
гун озодликка чиққан, инсонпаварлик 
сиёсати туфайли афв этилган фуқа-
ролар эҳтиёжи ҳаммамизга маълум. 
Тўловларнинг ўз вақтида етиб бориши 
уларнинг кундалик ҳаётини йўлга қўйиб 
олиши билан бирга, давлат ҳимоя сини 
ҳис қилиши ва шу орқали эртанги кунга 
ишончи ошишига хизмат қилади. 
Иккинчи ўзгариш: Халқ банки то-
монидан пенсия, нафақалар ва моддий 
ёрдамни фуқароларга нақд етказиш 
хизматлари учун Пенсия жамғармаси 
ва бюджетдан банкка 1 фоиз хизмат 
ҳақи тўлаб берилади. 
Бу мижозларга пенсия ва нафақа-
ларни етказиб беришда сифатли ва 
тезкор хизмат кўрсатиш имкониятини 
яратади.
Учинчи ўзгариш: пенсия, нафақа, 
компенсациялар ва моддий ёрдам 
пулини банк карталари орқали олув-
чиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа 
пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча 
тўлов жорий қилинади.
Бизда кекса авлод вакилларига 
алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади. 
Уларнинг мурожаатлари ҳам доимий 
эътиборда. Бу Президентимиз қарори-
да ҳам ўз аксини топди. Гап шундаки
шу пайтгача пенсионерлардан баъзан 
нақд пул ҳам керак бўлаётгани, лекин 
банкоматлардан пулни нақдлаштир-
ганда банк хизмати учун 1 фоиз олиб 
қолинаётгани ҳақида мурожаатлар ке-
либ тушаётган эди. 
Энди бу муаммо бўлмайди. Тизим 
ишга тушиши билан, яъни жорий йил
1 майдан пенсионерлар картасига
1 фоиз миқдорда ортиқча пул келиб 
тушади. Агар пенсия ва нафақа банк 
картаси орқали олинса ва картадаги 
маблағ нақдлаштирилмасдан фойда-
ланилса, 1 фоиз миқдорида берилади-
ган ушбу қўшимча маблағ пенсионер 
ихтиёрида қолади.
Мабодо пенсионер пулни банко-
матдан нақдлаштириб олса, қўшиб бе-
рилган 1 фоиз маблағ ечиб олинади.
Демак, пенсионерлар учун банкомат-
дан пул ечиб олиш фоизсиз бўлади.

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling