Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/40
Sana18.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1784797
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715

сифатида бºй кºрсатмо¿да
Янги Ўзбекистон иқтисодий фаровон, кенг имкониятлар 
мамлакатига айланиб улгурди. Зеро, бугун ижтимоий 
йўналишдаги ислоҳотлар самараси тобора яққолроқ кўзга 
ташланаётир. 
Шулардан бири пенсия таъминоти, нафақалар тайинлашдаги 
ўзгаришлардир. Яқин-яқингача мавжуд тизим халқимиз 
манфаатларига тўла жавоб бермас, пенсия тайинлаш, 
қолаверса, пенсия пулини ўз вақтида олиш жиддий муаммо 
эди. Бу ҳам майли, банк пластик картасига тушган пенсияни 
нақдлаштириш масаласидаги ечилмас тўсиқлар-чи? Табиийки, 
бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. 
Ечими йўқдек кўринган бу масалалар Президентимизнинг 
алоҳида эътибори, сиёсий иродаси билан тезда ҳал этилди.
абдулазиз ҲайдаРоВ,
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори
Пойтахтимиз мезбонлик қилган бу 
галги анжуманда ШҲТ мамлакатлари ин-
новация, технология, таълим, илм-фан 
соҳалари ривожи учун масъул вазирлик-
лар раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси инновацион 
ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳ-
монов ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин 
иштирокчиларни қутлади.
Маълумки, бугунги кунда дунё 
илм-фани сунъий интеллект, нанотехно-
логия, биотехнология, коинотни ўрганиш, 
тиббиёт, “яшил” энергетика ва бошқа 
кўплаб йўналишлар бўйича жадал ри-
вожланмоқда. Давлатлар, халқларнинг 
ушбу соҳалардаги яқин ҳамкорлиги дои-
мо жамият тараққиётини илдамлаштира-
диган муҳим омилларидан бири эканини 
ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Шу маънода 
ҳозирги тезкор замонда Ўзбекистон ҳам 
иқтисодиётнинг барча соҳалари, жум-
ладан, илм-фан ва инновация йўнали-
шида дунёнинг илғор мамлакатлари би-
лан ҳамкорликни мустаҳкамлаб бориши 
жуда муҳим.
— Бугунги кунда Президент Шавкат 
Мирзиёев ташабуси билан мамлакати-
мизда илмий ва инновацион фаолият-
ни рағбатлантиришга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда, — деди Иброҳим Абду-
раҳмонов. — Зеро, Ўзбекистонда қабул 
қилинган Инновацион тараққиёт стра-
тегияси 2030 йилгача республикамиз 
дун ё даги энг кучли 50 мамлакат сафидан 
жой олишини назарда тутади. Биноба-
рин, 2021 йил Ўзбекистон Республикаси 
Глобал инновация индексида 86-ўринни 
эгаллаши ҳам бежиз эмас.
Мамлакатимизда илм-фанни ривож-
лантириш, инновация соҳаси тараққиё-
тини 
жадаллаштириш 
мақсадида 
Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан 
ва илмий фаолият тўғрисида” ҳамда 
“Инновацион фаолият тўғрисида”ги икки 
муҳим қонуни қабул қилинган. Айни дам 
ушбу ҳужжатлар юртимизда илмий-ин-
новацион фаолиятни ривожлантириш 
учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қил-
моқда.
Ўтган йили Инновацион ривожланиш 
вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 
Ўзбекистон Республикаси фанини 2030 
йилгача ривожлантириш Концепцияси 
қабул қилинди. Мазкур Концепцияда Ва-
танимизни яқин келажакда ва узоқ муд-
датли илмий-инновацион ривожланти-
риш асоси белгиланган.
Хусусан, илғор халқаро тажриба асо-
сида илмий-тадқиқот олиб бориш учун 
давлат буюртмасини шакллантиришнинг 
янги механизми яратилиб, 85 миллион 
долларлик 700 га яқин илмий лойиҳа 
амалга оширилмоқда.
Шунингдек, илмий-инновацион фао-
лиятни тижоратлаштириш механизми 
йўлга қўйилди, стартап-лойиҳаларни 
молиялаштириш тизими жорий қилина 
бошланди. Ҳозиргача юздан ортиқ стар-
тап-лойиҳа ушбу тизим асосида маблағ 
билан таъминланди.
Жорий йил охиригача фойдаланишга 
топширилиши мўлжалланган 8 та ёшлар 
технопарки инновацион маҳсулот ярата-
ётган, ишлаб чиқариш компанияларига 
асос солаётган иқтидорли ёшларни бир-
лаштирувчи ноёб майдонга айланиши 
шубҳасиз.
Ўзбекистон, жумладан, фан ва инно-
вация соҳасида ҳам ШҲТга аъзо дав-
латлар билан яқин муносабат ўрнатган. 
Масалан, Инновацион ривожланиш ва-
зирлиги ҳамда Хитой Фан ва техноло-
гиялар вазирлиги томонидан 20 та энг 
яхши қўшма лойиҳа учун танлов эълон 
қилинган.
Ҳиндистон, Россия Федерацияси 
билан шериклик доирасида бир қатор 
қўшма илмий лойиҳалар амалга оши-
рилмоқда, илмий-техникавий йўналишда 
фаол ҳамкорлик қилинмоқда.
Таъкидлаш жоиз, соҳа мутасад-
дилари иштирокидаги навбатдаги 
йиғилишда Ўзбекистон томони ШҲТ 
мамлакатлари Илм-фан ва техника 
бўйича 2022-2025 йилги режасини 
қўллаб-қувватлаган ҳолда, яна бир 
қатор ташаббус, таклифларни илгари 
сурди. Хусусан, Орол денгизи ҳудуди 
билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш-
га қаратилган “Оролбўйи ҳудуди учун 
инновациялар” дастури ШҲТга аъзо 
давлатлар илмий имкониятини мав-
жуд муаммолар ечимига йўналтириш, 
ўзаро ресурс тежамкор, “яшил” ва 
айланма технологиялар алмашишни 
кўзда тутади.
Бундан ташқари Ўзбекистон томо-
нидан “ШҲТга аъзо давлатлар флора-
си” рақамли платформасини яратиш 
ташаббуси ҳам илгари сурилди. Маз-
кур лойиҳа орқали сунъий интеллект 
ёрдамида кам учрайдиган ва йўқолиб 
бораётган ўсимликларни аниқлаш-
нинг автоматлаштирилган тизимини 
жорий этиш имкони яратилади. Бу 
нафақат тадқиқот ишларини жадал-
лаштириш, балки йўқолиб бораётган 
ўсимлик турларини сақлаб қолишга 
ҳам хизмат қилади.
Шунингдек, иқлим ўзгариши билан 
боғлиқ салбий ҳолатларга қарши туриш, 
ис гази даражасини камайтиришга доир 
ҳамкорликдаги “Яшил энергетика” илмий 
дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, 
инновацион технологиялар рақамли яр-
маркасини ташкил қилиш, олимлар ва 
мутахассислар учун илм-фан, техника 
соҳасида ШҲТ мукофотини таъсис этиш 
каби ташаббуслар ҳам кўпчиликда қи-
зиқиш уйғотди.
Анжуман давомида илмий-техника 
соҳасида 2022-2025 йиллар учун ҳам-
корлик режаси ҳам муҳокама қилинди.
Якунда Шанхай ҳамкорлик ташкило-
тига аъзо давлатлар Илм-фан ва техника 
бўйича раҳбарларининг олтинчи йиғили-
ши протоколи имзоланди.

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling