Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган
Download 2.49 Mb. Pdf ko'rish
|
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715
УЛУ¡ АЙЁМ КУНЛАРИДАГИ ЭЗГУ ИШЛАР
Маълумки, ўтган йили ноябрда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилин- ган эди. Давлатимиз раҳбари бу жараёнда дарахт кўчатлари экиш билан бирга маҳал- лаларда ишкомли кўчалар ташкил қилиш зарурлигини айтган эди. Шунга мувофиқ, Университет маҳалласида 750 метр узунлик- даги ишкомлар ўрнатилиб, узум кўчатлари экилган. Кўп қаватли уйлар олдидаги май- донларга райҳон, намозшомгул каби гуллар етиштирилмоқда. Университет маҳалласида 4 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. 19 та кўп қаватли уйнинг қиёфаси, йўлаклари яхшиланди. Бу ерда 150 ўринли хусусий мактаб ҳам бор. Ўндан ортиқ кичик бизнес корхонасида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда. Президентимиз маҳаллада бажарилган ишларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди. — Сизларни аввало Рамазон ойи билан, маҳаллангиз шундай обод бўлгани билан таб- риклайман. Бу салгина ҳаракат қилса, раҳбар- лар пастга тушиб ишласа, натижа бўлишининг бир мисоли. Илгари маҳалланинг номи бор эди, ҳоким хуши келса, гаплашарди. Ҳозир ҳамма тизимни маҳаллада мужассам қилаяп- миз. Нима учун? Ҳар бир оилага, ҳар бир ин- сонга етиб бориш учун. Бундай ишлар ҳамма маҳаллада тезроқ бўлишини истардим, — деди Шавкат Мирзиёев. Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 579 та маҳал- лага 2 миллиард сўмдан берилган эди. Бу йил ҳам яна шунчадан маблағ йўналтирилиши маъ- лум қилинди. Давлатимиз раҳбари маҳалладаги “Олмазор холдинг гранд” бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам танишди. Кўп жойларда бўлгани каби Университет маҳалласида ҳам коммунал хизмат кўрсатишда муаммолар бор эди. 2021 йил 19 июнда Ўзбекистон Президенти- нинг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”- ги қарори қабул қилинганди. “Олмазор холдинг гранд” компанияси ушбу имкониятлар натижа- сида ташкил топди. Унинг икки қаватли биноси- да қулай шароитлар яратилган. Компания 7 маҳалладаги 103 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. Илгари бу уйларга 27 та ширкат қараган. Уларда директордан бошқа мутахассис, махсус техника бўлмаган. Ҳозир сервис компаниясида 70 та доимий иш ўрни яратилган. Махсус техникалар сотиб олин- ган. Компания биносида коммунал хизматлар бўйича ўқув маркази ҳам очилган. Ҳисоб-китобларда биллинг тизими йўлга қўйилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Менинг уйим” мобиль иловаси жорий этилган. Бундан ташқари, бошқарув компанияси би- носидаги қўшимча хоналар ҳамда кўп қаватли уйларнинг ертўласида 30 га яқин маиший хиз- матлар ташкил этилган. Президентимиз ушбу шохобчаларни ҳам кириб кўрди. Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида таш- кил этиладиган бошқарув сервис компаниялари бўйича тақдимот ўтказилди. Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор тума- нидаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатни бориб кўрди. Мазкур таълим муассасаси 1966 йилда таш- кил этилган бўлиб, 2016 йилда капитал таъмир- ланган. Айни пайтда бу ерда 221 нафар ўқувчи тарбияланмоқда. Уларга олий маълумотли дефектолог ва тарбиячилар сабоқ бермоқда. Ўтган йили 21 нафар битирувчидан 3 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. Мактаб-интернатда 4 та ўқув биноси, 280 ўринли ётоқхона, ошхона, кутубхона, спорт зали, фаоллар зали мавжуд. Давлат раҳбари ўқитувчилар билан суҳбат- лашди. Тарбияланувчиларнинг машғулот жара- ёнларини кўздан кечирди. Тошкент шаҳар ҳокимлигига мактаб-интер- натнинг ошхонаси ва технология хоналарини таъмирлаш, спорт комплекси ва ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Халқ таълими вазирлигига “Замин” жамғар- маси билан бирга 2 минг 600 дан зиёд заиф эшитувчи болаларни тиббий текширувдан ўт- казиб, уларни эшитиш мосламалари билан таъминлаш, эшитиш қобилияти тикланган бо- лаларни босқичма-босқич умумтаълим мактаб- ларига ўтказиш вазифаси қўйилди. Шундан сўнг мактаб-интернатда юртимизда- ги шундай ижтимоий муассасалардаги шароит- ларни яхшилаш бўйича видеоселектор йиғили- ши ўтказилди. Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг авва- лида Қуръони каримнинг “Раҳмон” сурасидаги “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деган оятни ёдга олди. Кексаларга ҳурмат, муҳтожларга меҳр-му- рувват кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига син- гиб кетган. Пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати кенг тарқалиб, эли- миз эҳтиёжмандларга беғараз ёрдам бергани, қийинчилик ва синовларни баҳамжиҳат енгиб ўтгани бунинг ёрқин мисоли бўлди. Инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ёрдамга муҳ тож аҳолини қўллаб-қувватлаш — давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналиши. Бу бо- рада жуда кўп хайрли ишлар қилинмоқда. Ўтган йили 25 мартда қабул қилинган Президент фармони асосида кексалар ва ноги- ронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қув- ватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйла- рини яхшилаш чоралари кўрилди. Жумладан, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривож лантириш агентлиги ташкил этилиб, “Саховат” ва “Мурув- ват” уйлари, фахрийлар санаторий ва пансио- натлари, бошқа қатор тиббий-ижтимоий муасса- салар унинг тасарруфига ўтказилди. “Саховат”, “Мурувват” уйлари, Республика фахрийлар пансионатининг раҳбар ва шифо- корлари иш ҳақи 1,5 баробарга, кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари иш ҳақи 2 баробарга оши- рилди. Ушбу интернат уйларда яшовчи 9 минг 400 нафар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахс- лар ҳамда 18 минг нафар ёлғиз фуқаролар тиб- бий кўрикдан ўтказилди. “Замин” жамғармаси билан ҳамкорликда заиф эшитувчи 2 мингдан зиёд болалар рақам- ли эшитиш мосламалари билан таъминланди, 11 та ихтисослашган мактаб-интернат ёрдамчи товуш-нутқ воситалари билан жиҳозланди. Но- гиронлиги бўлган 900 нафар бола протез-орто- педия мосламалари, 1 минг 100 нафар шахс пультли аравачалар билан таъминланди. Йиғилишда вилоят ҳокимлари ўз ҳудудидаги тиббий-ижтимоий муассасаларга бориб, у ер- даги аҳволни ўз кўзи билан кўргани, муаммо- ларни ўргангани ҳақида ахборот берди. Жумладан, 12 та “Саховат” ва “Мурувват” уйида қўшимча бино, 7 тасида ётоқхона, ош- хона, тиббиёт бўлими, спорт зали қуриш, 21 тасида бинолар ва иситиш-совутиш ти- зимини таъмирлаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, 6 та “Меҳрибонлик уйи”, имконияти чекланган болаларга ихтисослашган 11 та мак- таб-интернат таъмирга муҳтож. Президент мутасаддиларга барча тиббий- ижтимоий муассасалар аҳволини яна бир бор чуқур ўрганиб, зарур қурилиш ва таъмирлаш ишларини қамраб олган ҳолда 2022-2024 йил- ларга мўлжалланган ҳукумат қарори лойиҳаси- ни тайёрлашни вазифа қилиб қўйди. Бундай муассасалардаги кексалар, ноги- ронлиги бўлган болалар ва шахсларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиб, уларни манзилли даволаниш ва дам олишга йўналтириш бўйича топшириқ берилди. Ота-она қарамоғидан маҳрум кўплаб бола- лар оилаларга қайтаётгани, 10 та Меҳрибонлик уйи, 3 та болалар шаҳарчаси ва 2 та болалар уйи эҳтиёж қолмагани сабабли ёпилгани қайд этилди. — Болалар уйлари ва улардаги етимлар сони камайгани халқимизнинг юксак маънавияти, иймон-инсофини кўрсатиб турибди. Лекин мамлакатимизда умуман, етимлар бўлмаса, қандай яхши бўлар эди. Шунинг учун, имкон қадар уларни муносиб оилаларга фарзандлик- ка бериш чораларини кўриш лозим, — деди Шавкат Мирзиёев. Тиббий-ижтимоий муассасалар директор- лари сўзга чиқиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Йиғилишда маҳаллаларни озода ва яшил маконга айлантириш, маданий-маърифий тад- бирларни кўпайтириш вазифалари ҳам белги- ланди. Download 2.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling