Иккинчидан, илм эгаллаш қо-
билиятини акс эттирадиган ўқишнинг ўртача да-
вомийлиги ўсди.
Учинчидан, 2021 йилда аҳоли
жон бошига ялпи миллий даромад ўртача 2100
АҚШ долларига етди. Буларнинг бари муносиб
ҳаёт даражасидан дарак беради. Бу — инсон
капиталига йўналтирилаётган маблағнинг даст-
лабки самараси.
Инсон капитали нима ўзи? Унга назарий ва
амалий жиҳатдан таъриф бериш мумкин. Бир
гапда айтганда, назарий жиҳат —
давлатнинг
ёш авлодга — 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган йи-
гит-қизларга маблағ тикиши. Амалий жиҳат —
жамиятдаги иқтисодий юксалиш ҳодисаси.
Ривожланган мамлакатларда таълимнинг
тўлиқ циклига инвестиция киритишга алоҳида
эътибор берилади. Бу йўлда ҳар бир фуқарога
тикилган сармоя жамиятга 15-17 баробар бўлиб
қайтади, яъни шунча фойда келтиради.
Умуман, одамзод онгли ҳаёт кечира бошла-
ган даврдан буён инсон капиталига инвестиция
киритиш келажакни белгиловчи асосий омил
саналади. Бугун янги Ўзбекистон ана шу йўлда.
Келинг, энди гапни Президентимизнинг ин-
сон капиталига қаратилган катта сиёсати ҳақи-
да бошласак.
Мактабгача таълим сиёсати. Давлати-
миз раҳбари:
“Фарзандларимиз тарбиясида
энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача
таълим тизимининг жамиятимиз ҳаётидаги
ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб
бўлмайди”, деган эди.
Бу мақсадни тизимли ривожлантириш бўйи-
ча алоҳида дастурлар ишлаб чиқилган. Шунинг-
дек, Ўзбекистон тарихида илк бор 2017 йили
Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
38-мақсадида мактабгача таълимдаги қамров
даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фо-
изга етказиш,
39-мақсадида мактабгача таъ-
лим тизимида таълим сифатини янги босқичга
олиб чиқиш кўзда тутилган.
Ана шу йўлда бажарилиши режалаштирил-
ган чора-тадбирларга бир эътибор қаратайлик:
2024/2025 ўқув йили якунига қадар 6 ёшли бо-
лаларни мактабгача тайёрлов тизими билан
қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш,
7 мингдан зиёд янги нодавлат мактабгача таъ-
лим ташкилотини очиш, 160 мингдан зиёд пе-
дагог кадрнинг малакасини ошириш мақсад
қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |