Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


Албатта, ҳаёт бор экан, унинг ўткир


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/40
Sana18.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1784797
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40
Bog'liq
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715

Албатта, ҳаёт бор экан, унинг ўткир 
талаблари, муаммолари бўлган ва бундан ке-
йин ҳам бўлади. Лекин ҳар қандай муаммони
оқилона ҳал қилиш учун, аввало, илм ва 
маърифат зарур. Барчамизга, айниқса, раҳ-
бар ва етакчиларга чуқур билим, ақл- заковат, 
 сабр-тоқат керак. Маърифатли жамиятни 
барпо этишнинг долзарб масалаларига ҳо-
зиржавоб бўлиш, бу борадаги ишларда масъ-
улиятни доимо чуқур ҳис қилиб яшаш бугун-
ги давр талаби бўлиб қолади. 
Шундай экан, ёшларнинг онгу тафаккурини 
маърифат асосида шакллантириш ва тарбия-
лаш энг муҳим вазифамизга, тақдиримизни ҳал 
қилувчи омилга айланиши шарт ва зарур.
Биз аллақачон шу мақсадни бажаришга ки-
ришганмиз. 
Бу Президентимиз илгари сурган 
бешта муҳим ташаббус эди.
Юқорида бугун ташаббуслар замони экани 
ҳақида бежиз айтмадик. Гап шундаки, ёшлар 
сиёсатига доир бешта муҳим ташаббус жамия-
тимиз ҳаётига жўшқин кайфият олиб кирди. 
Жўшқинлик нимада зоҳир? 
Биринчи ташаббусда. Ўзбекистон ёшлари-
нинг қалб тарбиясида муҳим эврилиш бошлан-
ди. Бу мусиқа оҳанги, адабиёт ва санъат сеҳри 
билан қалбни улғайтириш йўли бўлди.
Иккинчи ташаббусда. Бу ёшларни жисмо-
ний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қо-
билиятини намоён қилишида бўй кўрсатди.
Учинчи ташаббусда. Замон билан ҳамна-
фас, илғор ахборот технологияларидан сама-
рали фойдаланишга қодир йигит-қизлар камол-
га етмоқда.
Тўртинчи ташаббусда. Ёшлар китобга 
ошно тутинди. Шундан уларнинг маънавияти 
юксалди. Бу юксалиш эзгу ғоялар рўёбига йўл 
очмоқда.
Бешинчи ташаббусда. Хотин-қизларни иш 
билан таъминлаш орқали оилаларда хотир-
жамлик, аҳиллик муҳити юзага келишига эри-
шилди. Бундай оиладаги фарзанд эса, албатта, 
ўксинмасдан, қадди букилмасдан вояга етади.
Умуман олганда, бешта муҳим ташаббус-
нинг, энг аввало, мактабларда жорий этилиши 
ўсиб келаётган ўғил-қизларимизда кенг дунёқа-
рашни шакллантирди, ўзига ишончини оширди. 
Бу ҳам муҳим ғоя ва эришилган катта натижа 
эди аслида.
Ҳозир биз қисқача таърифлаган бешта 
муҳим ташаббуснинг ҳаётий учқунлари ҳам 
бевосита инсон капиталига эътибор қаратиш 
билан юзага келган ҳодиса эканини англаб 
етиш учун кўп гап шарт эмас. Шунчаки, ҳаётга, 
ён-атрофимизга бир қур диққат билан назар 
ташлаш кифоя. 
Кўряпсизми, ўзбек ўғлони Баҳодир Жалолов 
дунёнинг зўрман, деган полвонлари вужуди-
га титроқ солиб қўйди. Оксана Чусовитина 
ҳали-бери майдонни бермоқчи эмас. Шахмат 
тарихида энг ёш гроссмейстер ва жаҳон чем-
пиони бўлган Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир 
Синдоров каби ўғлонларимиз, бизнинг набира-
ларни айтинг. Ёки Президент мактабларида, 
ижод ва ихтисослашган мактабларда таълим 
олиб, бир йўла дунёнинг 10-15 университетига 
грант ютиб олаётган, ўз билими ва салоҳияти 
билан чет элдаги тенгдошларини ўйлантириб 
қўяётган йигит-қизларимиз борлигига ҳам чан-
дон шукр қилсак арзийди. Шулар омон бўлсин, 
бор бўлсин, деймиз! 
Ўзим домла — ёшлар билан ҳамнафасман. 
Ёшлар ҳақида, бугун уларга давлат раҳбари 
яратиб бераётган катта имкониятлар ҳақида 
гапириш жуда мароқли. Чунки уларнинг аҳду 
шаҳдида янги Ўзбекистоннинг сўнмас қудрати-
ни кўраман.
Шу боис, ҳеч бир кун сарсари ўтмасин. Бугун 
барчамиз 

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling