Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/40
Sana18.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1784797
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715

Биринчи эврилиш ҳикмати: тўққизида қан-
дай — тўқсонида шундай, дейди донишманд 
халқимиз. Аслида Президентимизнинг мактаб-
гача таълим тизимига қаратаётган эътибори, 
болаларни боғчага қамраб олиш сиёсати зами-
рида ётган буюк мақсад моҳиятини шу мақол-
нинг ўзи очиб беради.
Шундай экан, қишлоқларда ҳам, хоҳ хусу-
сий, хоҳ давлатники бўлсин, мактабгача таъ-
лим ташкилотлари иш бошлаётганини бугун 
ҳар биримиз олқишлаймиз. Айниқса, қишлоғи-
да, маҳалласида болалар боғчаси қурилишини 
бундан беш-олти йил олдин тасаввурига ҳам 
сиғдиришга қийналган ота-оналарнинг қувончи 
чексиз. 
Хайриятки, бугунги кунларга етиб келдик. 
Мактаб ёшигача бўлган болаларни боғча ти-
зимига қамраб олиш даражаси ой сайин ортиб 
бормоқда. Демак, азиз Ватанимизнинг қуд-
ратли келажаги улғаймоқда. Яна бир муҳими —
таълимнинг бошланғич тизимида илиги тўқ 
фарзандлар камолга етяпти. Ота-оналар, бобо- 
момолар эса ўз жигарбандининг жисм ва руҳ 
тарбияси етук бўлиши учун курашмоқда. Чунки 
бунга давлат имкон яратиб қўйибди.
Мактаб сиёсати. Жорий йил 5 апрель 
куни Президентимиз халқ таълими соҳаси-
даги ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили 
юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди. 
Шу кундан буён таълим фидойилари ширин 
ташвишда. 
Бу — Ватан келажаги учун масъ-
улият ташвиши, ислоҳотларга дахлдорлик, 
юксалиш ташвиши.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 
тўртинчи йўналиши “Адолатли ижтимоий сиё-
сат юритиш, инсон капиталини ривожланти-
риш” деб номланади. Унда 34 та мақсад мужас-
сам. Шу мақсадларнинг 7 таси бевосита мактаб 
таълимини ривожлантиришга йўналтирилган. 
Қолган мақсадлар ҳам моҳиятан соғлом камо-
лот билан уйғун.
Бугун — ташаббуслар замони. Таҳли-
кали даврнинг ўзи янгича фикрлашни, ҳаётга 
қарашларни ўзгартиришни, бир сўз билан айт-
ганда, креатив ёндашувларни талаб қилмоқда. 
Мактаб таълими ана шу каҳкашон ичида яша-
ши керак. Давлатимиз раҳбари ўтказган йиғи-
лишнинг тарихийлиги ҳам шунда.
Президентимиз мактаб ўқитувчиларини 
қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа 
бошланишини эълон қилди. Бу тизим яқин йил-
ларда ўз самарасини бериши аниқ. Боиси, кел-
гуси 3-4 йилда барча синф ўқитувчилари янги 
методика асосида ўқитилади. Бунинг учун, ке-
рак бўлса, хориждан малакали мутахассислар 
жалб этилади. 
Шу билан бирга, жорий йил 1 августга қа-
дар 960 та мактаб компьютер синфи билан 
таъминланади, 740 тасини жиҳозлаш якунла-
нади. Умуман, 5,5 мингта компьютер синфини 
янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қили-
нади. Бунинг учун республика ва маҳаллий 
бюджетнинг жами 400 миллиард сўм маблағи 
йўналтирилади.
Бу инсон капиталига маблағ ажратиляпти ва 
у ўқитувчилар малакаси ҳамда тафаккури юкса-
либ мактабга қайтади, дегани. Мактабга ўқитув-
чилар сиймосида янги руҳ кириб келиши эса
ҳеч шубҳасиз, 

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling