замонамиз атрибути кўзлари чақноқ,
шижоатли ёшлар бўлишини истаймиз.
Сиру синоатлар билан
юзма-юз
Бугун дунё соҳиби — улуғ бобомиз Амир
Темур таваллуди куни. Янги Ўзбекистонда бун-
ёдкорлик, адолат, миннатдор авлодлар розили-
ги, халқчил ислоҳотлар руҳи кезиб юрибди.
Яна бир гап. Халқ орзуси азиз фарзандлари-
мизни тарбияламоқда. Халқ орзуси эса ҳамма
замонларда катта ўзгаришларга бешик бўлган.
Шу ўринда Президентимизнинг навқирон ав-
лодга қарата айтган мана бу гапини йигит-қиз-
ларимиз ҳамиша ёдида тутишини истардик:
— Қадрли ўғил-қизларим, сиз истиқлол
фарзандлари, озод ва эркин, ҳур фикрли
инсонлар сифатида ҳаётга дадил кириб ке-
лаётганингиз биз учун энг катта бахт, катта
давлатдир. Мен ишонаман, сизлар замона-
вий билим ва тараққиёт чўққиларини пухта
эгаллаб, биз бошлаган улуғ ишларни муно-
сиб давом эттирасиз.
Бугун инсон капиталининг ёшлар таъ-
лим-тарбияси ва Ватанимиз келажаги йўлида-
ги аҳамияти ҳақида фикр юритдик. Бу йўлда
сарфланган маблағ эрта келиб кўп ҳисса бўлиб
қайтишига ишонч билдирдик. Навбат хулосага
келар экан, бежиз Амир Темур бобомизни хо-
тирламадик.
Асли буюк давлатчилик тарихига эга халқ-
миз. Миллатимиз томирларида улуғ аждодла-
римиз қони оқмоқда. Ким нима деса десин-у,
лекин бир гапни айтишга ҳақлимиз: бугун
Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида халқи-
миз босиб ўтаётган марралар, сиёсий тутум-
ларимиз башарий асосларга эга. Фикримизни
Амир Темур бобомизнинг мана бу ўгити билан
мустаҳкамлаймиз:
“Жаҳонни идора этувчи қудратли наби-
раларимга маълум бўлсинким, Тангри таоло
даргоҳидан умидим шулки, кўплаб фарзанд-
ларим, авлодим салтанат тахтига ўтириб,
мамлакатларни идора этгай. Шунинг учун
Do'stlaringiz bilan baham: |