Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


салтанат қуриш, давлат тутиш ишларини


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/40
Sana18.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1784797
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715

салтанат қуриш, давлат тутиш ишларини 
бир неча тузукка боғладим ва салтанат бош-
қариш ҳақида қўлланма ёзиб қолдирдим, 
токи фарзандларим ва авлодимдан бўлган-
ларнинг ҳар бири унга мувофиқ иш юритиб, 
толеи баланд миллатининг шарофатини, 
муҳаббат ва дўстлигим орқали қўлга кирит-
ган давлат ва салтанатни сақлагайлар.
Бу тузуклардан ўз салтанат ишларини 
бошқаришда қўлланма сифатида фойдалан-
гайлар, токи мендан уларга етадиган дав-
лат ва салтанат зарару таназзулдан омон 
 бўлгай”.
Яна бир гап. Тақдир бизни катта синовлар би-
лан тоблаяпти. Дунёнинг сиру синоатлари билан 
юзма-юз турибмиз. Бу ёруғ оламда ҳали қила-
диган ишларимиз кўп, орзуларимиз улкан, мақ-
садларимиз катта. Шундай экан, Президентимиз 
таъбири билан айтганда, бугун эришган ютуқла-
римиз билан асло ҳаволаниш фурсати эмас. 
Юқорида айтган ширин ташвишлар ҳаммамизга, 
ҳамиша ҳамроҳ бўлиши керак.
қаландар аБдуРаҲМоноВ, 
академик
инсон капитали:
Ўзбекистон 
ёшларининг қалб 
тарбиясида муҳим 
эврилиш бошланди.
Бу мусиқа оҳанги, 
адабиёт ва санъат 
сеҳри билан 
қалбни улғайтириш 
йўли бўлди.
ХАЛ£ ОРЗУСИ БИЛАН £УДРАТЛИ 
КЕЛАЖАК ТАРБИЯЛАНМО£ДА


Жамият
2022 йил 9 апрель, 71-сон
5
нуқтаи назаР
Ўзбекистон улкан ислоҳотлар даврини бошдан 
кечиряпти. янги раҳбарият бозор иқтисодиётини 
рағбатлантириш, хорижий инвестицияларни жалб 
қилиш, қЎшни мамлакатлар билан алоқаларни қайта 
тиклаш, раҳбарлик лавозимларига ёш технократларни 
тайинлаш каби қатор ислоҳотларни амалга оширди.
Қизиғи, турли давлатларнинг муайян бир мам-
лакат ҳақидаги ОАВда тарқатадиган ахборотлари 
бир-бирига умуман ўхшамаслиги ҳам оддий ҳолга 
айланди. Шундай сабабларга кўра ҳам давлат ими-
жини баҳолашда унинг барқарорлигига, аниқлиги, 
ижобий ва салбий баҳонинг нақадар холислиги ва 
мутаносиблигига алоҳида эътибор беришга тўғри 
келади. Глобал муносабатлар чуқурлашар экан, 
мавжуд сиёсий ва иқтисодий рақобат шароитида 
имиж орқали дўст қиёфасидан душман қиёфасини 
ясаш ёки аксинча бўлиши ҳолатлари тез-тез учра-
ши ҳам табиийлик касб этмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги 
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбе-
кистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 
фармонида медиа соҳасини тизимли ислоҳ қилиш 
баробарида жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз 
имижини юксактиришга қаратилган ахборот етка-
зиш самарадорлигини ошириш масаласига алоҳи-
да эътибор қаратилган. Ҳужжатда 2022-2026 
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг та-
раққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш 
ва фаол маҳалла йили”да амалга ошириш бўйича 
Давлат дастурига мувофиқ қатор муҳим мақсад ва 
вазифалар белгилаб берилди.
Сўнгги йилларда кенг кўламли демократик ис-
лоҳотлар, ахборот глобаллашуви жараёнига мос 
равишда янги Ўзбекистоннинг ўз мукаммал қиё-
фаси, янгича медиа имижини яратиш борасида 
салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу жараёнда 
медиамаконда Ўзбекистон мавзусининг алоҳида 
мавқе ва миқёсга кўтарилгани, мамлакатимизнинг 
ички ва ташқи имижини яхшилаш билан боғлиқ ва-
зият илмий-амалий ва ижодий масала сифатида 
мутахассислар томонидан тадқиқ этилиши муҳим 
аҳамият касб этади. Бироқ бу борада бажарил-
ган ишлардан кўра, қилиниши кутилаётган ишлар 
кўпроқ, назаримизда.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, МДҲ ва 
Шарқ мамлакатлари, хусусан, Россия, Қозоғис-
тон, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Сингапур,
Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Миср, БАА каби 
давлатларнинг оммавий ахборот воситаларида
Ўзбекистонга доир хабарлар ва мақолалар тез-тез 
эълон қилиб борилмоқда. Бироқ Ғарб давлатлари, 
хусусан, АҚШ ва Буюк Британия медиамаконида 
Ўзбекистонга оид салмоқли таҳлилий чиқишлар 
етарли даражада эмас.

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling