Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган
Download 2.49 Mb. Pdf ko'rish
|
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715
Ахборот соҳасидаги ислоҳотлар
қандай давом этади? Президентимиз фармонида юртимизда кейин- ги 5-6 йилда демократлашув жараёнини чуқур- лаштириш, қонунчилик базасини янги даражага олиб чиқиш, хусусан, ахборот очиқлигини кенгай- тиришга хизмат қилувчи ягона ахборот кодескини ишлаб чиқиш баробарида аҳолининг ахборот ис- теъмоли маданиятини ошириш, умуман, юртимиз- да замонавий медиамуҳитни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар- ни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, “таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари- ни такомиллаштириш” масаласи 12-мақсадда кўр- сатилган. Уни сифатли бажариш учун мамлакати- миздаги оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимояси- ни янада кучайтириш кераклиги таъкидланади. Бу жараёнда, биринчидан, фуқароларни қий- наётган муаммолар ҳамда ислоҳотларнинг сама- радорлигини ўрганишда оммавий ахборот воси- талари билан ҳамкорлик қилиш тартибини жорий қилиш; иккинчидан, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқин- лик қилганлик, шу жумладан, мансабдор шахслар томонидан цензура ўрнатиш, таҳририят ходимла- рига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавоб- гарликни янада кучайтириш кўзда тутилади. Жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлар- аро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш ҳақи- даги 74-мақсадда эса хорижий тилларда фаолият юритаётган ва миллатлараро муносабатлар соҳа- сида давлат сиёсатини ёритаётган оммавий ах- борот воситаларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш лозимлиги белгиланган. Фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мус- таҳкамлаш учун қандай ишлар амалга оширили- ши кераклиги 89-мақсадда атрофлича очиб бе- рилган. Нафақат ахборот реципиентлари, яъни қабул қилувчилар, балки уни яратувчи журналист- лар ҳамда блогерлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳуж- жат лойиҳасини ишлаб чиқиш, албатта, кўпчили- гимиз учун соҳага доир муҳим тарихий янгилик бўлиши керак. Унда, хусусан, замон талаблари асосида ахбо- рот соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, аниқроқ айтганда, ахборот соҳасини тартибга со- лишга қаратилган мавжуд қонунларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси шаклида унифи- кация қилиш назарда тутилмоқда. Бу ҳужжат, та- биийки, миллий медиа қонунчилигини жаҳон стан- дартларига яқинлаштириш баробарида, мавжуд айрим ҳужжатларнинг ноўрин талқин қилинишига чек қўяди. Дунё мамлакатларидаги каби Ўзбекистонда ҳам том маънодаги ахборот эркинлигига эриши- лаётгани исбот талаб қилинмайдиган ҳолат. Би- роқ ана шу эркинликка барча баробар тайёрми? Йўқ, албатта. Бундан 10-15 йил олдин медиа ва ахборот саводхонлиги ҳақида гап кетганда, кўп- чилик “ҳа, бу журналистиканинг муаммоси экан- да”, деган эди. Аммо ахборот маданияти нафақат ОАВнинг, балки бутун бир жамиятнинг муаммоси эканлигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Яъни жамиятдаги каттаю-кичик соҳада яратила- ётган эркинликдан оқилона фойдалана олмаяпти. Очиқчасига айтганда, ахборот маконидаги оқни қорадан, яъни рост хабарни фейкдан ажратишга қийналаётгани рост. Шу сабаб ушбу фармонда фуқароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойда- ланиш маданиятини ошириш масаласи қўйилга- ни айни муддао бўлди. Унда, жумладан, турли ёш тоифаси учун мўлжалланган ўқув курслари ҳамда онлайн дастурларни оммалаштириш, халқ таълими ва профессионал таълим тизими- нинг тегишли дарсликларига медиасаводхонлик бўйича мавзуларни жорий қилиш кераклиги таъ- кидланган. Ахборотни эркинлаштириш жараёнида юза- га келаётган яна бир масала борки, у ҳам бўл- са фуқаролар ҳақидаги шахсий маълумотлар уларнинг ихтиёрисиз тарқалиб кетиши хавфига оиддир. Шу сабабдан Давлат дастурида шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш масаласи кўндаланг қўйилган. Бунда, жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар- нинг дахлсизлик ҳуқуқлари билан боғлиқ модда- ларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар ки- ритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш назарда тутилмоқда. Download 2.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling