Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган
Download 2.49 Mb. Pdf ko'rish
|
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715
Бунинг учун давлат дастурида
турли форматлардаги давра суҳбатлари, брифинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ва кўламдор ислоҳотлар тўғрисида туркум мақолалар тайёрлаш, кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлиги қайд этилган. Хорижда мақсадли тарғибот тадбирларини ташкил этиш масаласи ҳам эътибордан четда қол- маган. Хусусан, “Ўзбекистон маданият кунлари”, давра суҳбатлари, кўргазмалар ва фестиваллар ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларга алоҳи- да этибор қаратилган. Ўзбекистоннинг барча соҳалардаги ютуқлари ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда видео- фильмлар намойишларини ташкиллаштириш за- рурати қайд этилган. Давлат дастурида чет элларда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш ва ислоҳотларни рағбатланти- риш учун ватандошлар ресурсларини жалб қилиш масаласига ҳам алоҳида ўрин берилган бўлиб, унда хорижий давлатларда ватандошлар иштиро- кида Ўзбекистон Республикасининг халқаро май- дондаги имижини оширишга қаратилган тадбир- лар ташкил этиш режалаштирилган. Айни пайтда ҳанузгача ишлатилмаган захи- ралар ва қатор долзарб масалалар борки, улар- дан фойдаланиш ёки ҳал этиш орқали мамлакат имижини шакллантириш кўпчиликнинг ягона мақ- сад йўлида бирлашувига боғлиқ. Чунки аёвсиз рақобат даврида мамлакатнинг ижобий имижи ва брендини кучайтиришга йўналтирилган навбатда- ги сифат босқичига чиқиш учун давлат, фуқаро- лар, ишбилармон доиралар бир ёқадан бош чиқа- ришлари шарт. Авваламбор, ижобий имижни шакллантиришга тизимли ва комплекс ёндашув талаб этилмоқда. Бу соҳада тушунчаларни умумлаштириш, устувор йўналишлар, мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш, амалга ошириш услублари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва уларни сўзсиз бажаришимиз керак. Ана шу ишларни амалиётга татбиқ этиш учун нафақат давлат маблағлари, балки мамлакатдаги етакчи экспертлар ҳамда бизнес доиралар имко- ниятларидан ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Бун- дан ташқари, фуқаролик жамиятининг барча қат- лами “имиж сиёсати”ни амалга оширишда фаол иштирок этиши мақсадга мувофиқ. ЯНГИ ¤ЗБЕКИСТОН ИМИЖИ Download 2.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling