Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган
Download 2.49 Mb. Pdf ko'rish
|
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715
Абдол зи бийм чанг дар Мусҳаф зад.
(Мазмуни: Қаландир қўрқувда Мусҳафга чанг солди.) Андин сўнгра Хожага илтифот ва тарбиялар қи- либ, ўз олий мажлисида надим ва мулозим қилди”. Навоий Амир Темур айтган мисрани ўрнида ай- тилган назм сифатида таъкидлайди. Бу мисра улуғ сўфий Шайх Абу Саид Абулхайр қаламига мансуб жуда машҳур рубоийнинг охирги қатори эди. Бу ҳам Соҳибқироннинг адабий-бадиий салоҳиятини, шах- сиятини аниқлашга ёрдам беради. Амир Темур Хожанинг буюк истеъдоди имкони- ятларини яхши билар, санъатини қадрлар эди. Акс ҳолда, Қуръонни қанча маҳорат билан ўқимасин, унга шафқат қилмасди. Зотан, бу буюк салтанатда ундан бошқа ҳофизи Қуръонлар, ислом уламолари жуда кўп эди. Бош ҳофиз ҳаётида кечган мазкур воқеа ҳақида XVII асрда яшаб ижод қилган мусиқашунос Дарвеш Али Чангий ҳам зикр этган. Унга кўра, кунлар ўтиб, Амир ўз лашкари билан Ироққа юриш қилиш ҳара- катига тушади. Бундан хабар топган Абдулқодир Амирнинг қулоғига етиб борадиган бир назм тузишга қарор қилди. Шундай хаёл билан ғазал битади, уни басталайди ва темирчига бориб, шу куй нағмаларини ҳосил қилувчи ҳар хил катталикдаги қўнғироқчалар ясатади. Сарбон билан қўнғироқчаларнинг ҳар бири қайси туяга осилиши кераклигини ҳам келишиб ола- ди. Карвон йўлга чиқади. Туялар ҳаракатга келгач, куй юзага кела бошлайди. Амир мусиқа илмидан хабардор эди, мусиқани яхши тушунарди. Қўнғироқ- чалардан таралаётган ёқимли наво Амирни бефарқ қолдирмайди. Бу куй Ироқ мақоми йўлида яратил- ган бўлиб, уни бастакор “Амали тарона” деб атаган- ди. Амир куйга эътибор қилар, куй эса ўз оҳангидан адашмасди. Шунда у сарой мусиқашуносларининг пешқадами бўлиб қолган, ўша пайтда бош хонанда- лик вазифасида турган ва ушбу тадбирдан огоҳ Хожа Абдуллоҳ Лорийни ҳузурига чорлаб, бунинг ижодко- рини сўрайди. Лорий узр сўраб, бу иш Абдулқодирга тегишлилигини билдиради. Амир ҳофизни кечириб, унинг саройга қайтишига рухсат беради. Ашула “Чун мирави сўйи Ироқ фаромушам накун”, деб бошланар эди. (Мазмуни: Ироқ сари йўлга, чиқсанг, мени унутма). Хожа Абдулқодирнинг Темур ва авлодлари са- ройидаги ижоди ҳақида кўплаб маълумотлар бор ва улар мумтоз мусиқа илмини ўрганишда ўз қим- матини сақлаб қолган. Масалан, “Жомеъ-ул-алҳон” (“Куйлар мажмуаси”) асарининг ёзилиш тарихини туркиялик олимлар 1405 йил деб кўрсатадилар. Унинг ўз қўлёзмаси Бодлеан (Оксфорд) кутубхона- сида сақланмоқда. Лекин бу асар муаллиф томо- нидан 1413 йилда янгидан таҳрир этилади. Муал- лифнинг қўли билан ёзилган бундай нусхалардан биттаси Истанбулдаги Нури Усмония кутубхонаси фондидан жой олган. Унда Султон Шоҳруҳга бир итҳофия (туҳфанома) бор ва унинг тарихи 1415 йил деб кўрсатилади. Рисола 1366 ҳижрий шам- сий (милодий 1987) йилда Тақий Биниш томонидан Теҳронда нашр этилган. Китобда Шарқ мусиқаси- нинг назариёти ҳақида энг кўп тафсилот берилган. Булардан ташқари, жаҳон қўлёзмалар хазинала- ридаги айрим асарларда ҳам Абдулқодирга нисбат берилади. Улар хусусида қатъий тўхтам бўлмагани учун бирор фикр билдириш қийин. Хуллас, Соҳибқирон Амир Темур томонидан ик- кинчи Ренессанс асослари яратилди. Бунинг учун сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳалардаги ислоҳот- лар билан бирга улуғ мақсадга хизмат қилишга лаёқатли олимларни тарбиялаш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилди. Керак бўлса, чет ўлкалардан адабиёт, санъат каби соҳаларда юқори салоҳиятга эга шахслар мамлакатга олиб келинди. Айниқса, олимлар, адиблар, ҳунармандлар ва санъат аҳли қадри улуғланиб, эркин ижод ва меҳнат шароити таъминлангани алоҳида эътирофга моликдир. нафас ШодМоноВ, филология фанлари доктори амир темур ³урган иморат Буюк халқ қудратин айлаб башорат, Юксалиб турибсан мағрур, Оқсарой. Амир Темур бобом қурган иморат, Дунёда йўқ сендан улуғроқ сарой. Дерлар, сулув қизнинг душмани ҳусн, Яхши ҳам, ёмон ҳам боқади ҳайрон. Сендаги гўзаллик, сендаги фусун Ғанимлар кўнглини айлаган вайрон. Гумбазлари мовий, қуббалари зар, Машъалдек порлаган нур, маёқ сарой. Кошинлари олтин, ложувард, гавҳар, Ҳар маҳалла шаҳар, ҳамма ёқ сарой. Карвонга эргашиб боради карвон, Замон Амир Темур изидан юрди. Соҳибқирон каби бунёдкор сарбон Юртда Темурбеклар мактабин қурди. Амир Темур қайтди саройга, яна Юрт сўраб турибди улуғ ҳукмдор. Элчилар, давлатлар қутлашар ана, Авлодлар кўнглида фахру ифтихор. Қайғую қувончда элга бегумон, Шериксан, замонлар тожи Оқсарой. Юракни тоғ қилган, бағирни осмон Шу Ватан, шу эл-юрт, шу тупроқ — сарой! Ҳамон халқ қудратин айлаб башорат, Юксалиб турибсан мағрур, Оқсарой. Адолатни шиор қилган иморат, Дунёда йўқ сендан улуғроқ сарой. Рустам МусуРМон, шоир, ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими маъқул эди. Шундай бўлди ҳам. Натижада фақат меъморлик эмас, барча санъат турлари ва улар би- лан боғлиқ илмлар юксалишга юз тутди. Соҳибқи- ронга нисбат бериладиган “Зафар йўли” китобида бу танловга далолат қилинган. Диний ақидалар тасвирий санъатни, шунинг- дек, мусиқани чеклайди. Фалсафий тасаввуфда эса улардаги тасвир воситалари ва образлардан мажоз сифатида фойдаланишга бирмунча эрк бе- рилади. Айнан Амир Темур ва авлодлари даврида Самарқанд йирик миниатюра санъати марказлари- дан бирига айланиши сабаби шу билан изоҳлани- ши мумкин. Бу даврдаги етакчи мусаввир Хожа Аб- дулҳай Наққошдир. Ҳозир унинг ижод намуналари Туркия ва Германия кутубхоналарида сақланади. Улар асосан хомаки миниатюра нусхалари бўлиб, XIV-XV асрларга оид. Уларда шахслар, дарахтлар, гyллap ўзига хос композицияларда чизилган, чи- зиқлар ва ҳаракатлар аниқ, деталлар мутаносиб жойлаштирилган. Мусаввирнинг Шайх Маҳмуд Талилий, Пир Аҳмад Боғи Шамолий, Муҳаммад бин Маҳмудшоҳ ал-Хайём, Дарвеш Мансур каби шогирдлари бу санъатни ривожлантирди. “Зафар- нома”нинг дастлабки кўчирилган нусхалари ҳам миниатюралар билан безатилган. Дастлаб Мирак Наққошдан бошланиб Камолиддин Беҳзод ижоди билан якунлаган миниатюраларда ранглар сержи- ло, уйғун ва ғоят нафисдир. Уларнинг мавзулари ранг-баранг, ҳаётий ҳолатлар беқиёс маҳорат би- лан тасвирланган. Миниатюра санъати ривожи хаттот Мир Али Табризий томонидан янги ёзув тури — настаълиқ кашф этилишига ҳам сабаб бўлганини тахмин қи- лиш мумкин. Бу билан китобат санъати тараққиёти- га ҳам эришилди. Амир Темурнинг илм, адабиёт ва санъат аҳлига ботиний муҳаббатга эга эканини икки ижодкор би- лан бўлган воқеа мисолида кўриш мумкин. Улардан бири Ҳофиз Шерозийни “Агар он турки шерози ба даст орад дили моро, Ба холи ҳиндуяш бахшам Са- марқанду Бухороро” байти “баҳона” ҳузурига чақир- тириб, мунозара қилгани воқеасидир. Гўё Темур шоирга танбеҳ бермоқчи ёки жазоламоқчидек таас- сурот уйғотади бу воқеа ҳақидаги битиклар. Асли- да, биринчидан, салтанатнинг энг йирик ва обод бу икки шаҳрини жаҳонга машҳур шоир тенгсиз бойлик сифатида қаламга олгани Соҳибқиронга мамнуни- ят бахш этган эди. Иккинчидан, Ҳофиздек шоирни тақдирлаш, унга эҳсон қилиш Буюк Темур кўнглида аввалдан бор бўлган. Акс ҳолда, яъни ҳукмдорнинг байтдан жаҳли чиққан бўлса, шоирнинг бир оғизги- на ўзининг сахийлиги камбағаллик ва юпунлигига сабаб бўлгани ҳақида айтиши уни кечириб, тақдир- лашга етарли бўлмас эди. Иккинчи воқеа Улуғ Амир саройининг бош ҳофи- зи Хожа Абдулқодир Мароғий билан содир бўлган воқеадир. Бу воқеа баёнидан аввал Темур замони- да мусиқа санъати ривожини таъминлаган олим ва ижодкор ҳақида қисқача тўхталиш жоиз. Абдулқодир бин Ғайбий Мароғийнинг таваллуд санаси сифатида милодий 1353 йил кўрсатилади. Туғилган жойи эса, аксар олимлар фикрича, Эрон- нинг шимоли-шарқидаги Мароға деган жой. Олим- нинг исми олдидан Хожа унвонини қўшадилар. Бу 2022 йил 9 апрель, 71-сон Маънавият 6 Download 2.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling