Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/40
Sana18.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1784797
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715

Халқаро алоқаларнинг ахборот 
таъминоти қандай?
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикаси-
нинг дунёнинг қирқдан зиёд давлатида фаолият 
олиб бораётган элчихоналари томонидан ана шу 
мамлакатлардаги маҳаллий ОАВ вакиллари учун 
матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар 
ташкил қилиб келинмоқда. 
Шунингдек, турли маҳаллий тилларда Ўзбе-
кистон ҳаётига доир пресс-релизлар, анонслар, 
бюллетенлар ва бошқа шакллардаги ахборотлар 
тайёрланиб, улар мунтазам равишда оммавий 
ахборот воситаларига тарқатилмоқда. Булардан 
ташқари, барча дипломатик ваколатхоналарнинг 
расмий сайтлари фаолият кўрсатаётир. Улар сайт 
фойдаланувчиларини мамлакатимиз раҳбари олиб 
бораётган сиёсат, ислоҳотлар самараси ва бошқа 
фаолият қирралари билан мунтазам таништиради. 
Ҳозир мавжуд имкониятлар шароитида мил-
лий ахборот воситаларимиз, шу жумладан, ташқи 
ахборот-коммуникация воситаларимиз халқаро 
медиамонополияларга рақобатчи кучга айланиш 
даражасида эмас. Шу боис, халқимиз, мамлака-
тимиз, давлатимиз ва албатта, Президентимиз 
шаънига қарата тарқатиладиган ахборотларнинг 
нечоғлиқ холис эканига ҳушёр бўлмоғимиз, зарур 
вақтда мамлакатимизда хорижий ахборотларга 
маърифатли ахборот билан жавоб қайтариш ти-
зими йўлга қўйилмоғи керак.
Президентимизнинг хорижий мамлакатларга 
расмий ва давлат ташрифлари чоғида ана шу дав-
латда фаолият олиб бораётган марказий ОАВда 
Ўзбекистон ҳақида қатор материаллар берила-
ди. Булар, биринчидан, ана шу ташриф учун ин-
формацион фон ҳисобланса, иккинчидан, мазкур 
материаллар орқали мамлакатимиз ҳаёти билан 
боғлиқ турли янгиликлар, хусусан, эришилаётган 
оламшумул ютуқларимиз тўғрисида батафсил 
маълумотлар тарқатилади. Бу эса, ўз навбатида, 
Ўзбекистонни хорижий мамлакатлар жамоатчи-
лигига яқиндан таништиради. Қолаверса, давла-
тимизнинг халқаро медиамакондаги нуфузини 
оширади.
Халқаро алоқалар доирасидаги муносабат-
ларни ёритиш баробарида мамлакатда амалга 
оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқур-
лаштириш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, 
аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ҳаётнинг 
иқтисодий, гуманитар омилларига катта эътибор 
қаратилиши туфайли Ўзбекистон Республикаси-
нинг жаҳон медиамаконидаги имижи ижобий то-
мон ўзгариб бориши тўлиқ таъминланиши керак.

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling