Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/40
Sana18.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1784797
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715

Мамлакат имижи янада 
мустаҳкамланиши керак
Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 
72-сессиясида нутқ сўзлар экан, 
“Биз аждодла-
римизнинг донишмандлик анъаналарига амал 
қилиб, теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳот-
ларни амалга оширмоқдамиз, мамлакатимиз-
нинг янги қиёфасини шакллантириш йўлидан 
бормоқдамиз”, деди.
Мазкур ғоянинг мантиқий давоми сифатида 
йиллар давомида ўз ечимини кутаётган ишлар 
бўйича конструктив режалар ишлаб чиқилмоқда. 
Хусусан, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси-
нинг 98-мақсади айнан ушбу йўналишга қаратил-
ган бўлиб, унда жаҳон ҳамжамиятида юртимиз 
имижини оширишга қаратилган ахборот етказиш 
самарадорлигини ошириш масаласи муҳим топ-
шириқ сифатида илгари сурилган.
Бу жараёнда республикамизда амалга ошири-
лаётган кенг кўламли ислоҳотлар, унинг бой та-
рихи ва маданиятидан сўзловчи сифатли медиа 
контентларни тайёрлаш, уларни мавжуд барча 
коммуникация каналлари орқали жаҳон аудито-
риясига мунтазам тарқатиш яхши самара бера-
ди. Ана шу мақсадда Ўзбекистон имижини жаҳон 
майдонида илгари суришни назарда тутувчи 
чора-тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва амалга 
ошириш, мамлакатимиздаги ислоҳотлар ҳақида 
холис ахборот тарқатишни самарали давом этти-
риш масаласига алоҳида урғу берилган.
Дарвоқе, ҳар қандай мамлакат имижининг ўл-
чов мезонлари қаторида туризм соҳаси алоҳида 
ўрин тутади. Бунда хусусан, хорижликларнинг 
мамлакатни бориб кўришга бўлган қизиқишлари, 
маҳаллий шарт-шароитлар, табиатнинг гўзаллиги 
ва инсон қўли билан яратилган диққатга сазовор 
жойларнинг мавжудлиги эътиборга олинади.
Шу маънода, давлат дастурида Ўзбекистон та-
рихи, маданияти, санъати ва сайёҳлик салоҳия-
тининг хорижда ўтказилаётган кўргазма ва экспо-
зициялари сонини ошириш масаласи кўтарилган. 
Айни мақсадда хорижий оммавий ахборот восита-
лари ва туристик нашрлар вакиллари учун мунта-
зам медиатурлар ташкил этиш ҳам кутилган сама-
рани беришига урғу қаратилган. Бундан ташқари, 
Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини хорижда 
тарғиб қилиш бўйича кенг реклама кампаниясини 
ўтказиш бўйича ҳам топшириқлар берилган.
Хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти 
ва миллий анъаналаримизни кенг оммалашти-
риш, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан 
иборат бўлган Алишер Навоий халқаро институти-
ни ташкил этишни тезлаштириш масаласи ўртага 
қўйилгани айни муддао. Хусусан, хорижий давлат-
ларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъана-
ларимизни кенг оммалаштиришга қаратилган, шу 
жумладан, Алишер Навоий халқаро институтини 
ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш 
бўйича топшириқ берилгани эътиборга молик.
Чет элларда Алишер Навоий ижодига бағиш-
лаб ижодий кечалар ташкил этиш баробарида хо-
рижлик ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар би-
лан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Алишер 
Навоий ижодига бағишлаб ташкил этиладиган уч-
рашув ва анжуманларга уларни фаол жалб этиш 
мақсадга мувофиқ эканлиги айтилмоқда.
Жумладан, хорижий мамлакатларда ахборот 
кампаниялари ўтказиш, хусусан, жаҳоннинг ну-
фузли оммавий ахборот воситаларида ва медиа-
маконида Ўзбекистон ҳақидаги материалларни 
эълон қилишни ташкил этиш учун дипломатик ва-
колатхоналаримизга молиявий ресурслар ажрати-
лиши режалаштирилмоқда. 
Ҳақиқатан ҳам экспертлар доирасидаги ўзаро 
алоқаларни ривожлантириш, турли соҳа вакил-
ларига тегишлилигича маълумотларни тўғри-
дан-тўғри етказиш зарурати мавжуд. Жумладан, 
Европа мамлакатларининг сиёсий-дипломатик, 
савдо-иқтисодий, ишбилармон, маданий-гумани-
тар ва таҳлилий доиралари вакиллари билан дои-
мий музокаралар олиб бориш, уларга Ўзбекистон-
даги кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида холис 
ахборот етказиш ҳам кутилган самарани бериши 
муқаррар.

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling