8-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва иқтисо-
дий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг
ролини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбир-
лар режаси 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
24. Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ
(А.Н.Арипов):
бир ой муддатда ижро муддатлари ва масъ-
улларнинг вазифасини аниқ белгилаган ҳолда,
ҳар бир корхона бўйича амалга ошириладиган
ишларнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқсин ва
тасдиқласин;
6-иловада назарда тутилган корхоналарнинг
кузатув кенгашлари раислари ва ижро органи раҳ-
барининг трансформация масалалари бўйича би-
ринчи ўринбосарларининг ишини муҳокама қилиб,
улар фаолиятини мувофиқлаштирсин ва назорат
қилсин;
ҳар бир корхона раҳбарининг мазкур Фармон-
да белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз ва
белгиланган муддатларда таъминлаш борасидаги
ҳисоботини эшитиб борсин, зарур ҳолларда улар-
нинг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан Ўзбекис-
тон Республикаси Президенти Администрацияси-
га таклиф киритсин;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида
амалга ошириладиган лойиҳаларнинг ижро ҳола-
ти бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарларининг
шахсий ҳисоботини ҳар чоракда танқидий муҳока-
ма қилиб борсин;
зарур ҳолларда, давлат ташқи қарзи ҳисобига
амалга оширилган алоҳида инвестиция лойиҳа-
ларининг самарадорлиги ва натижадорлигини
мустақил аудиторлик компаниясини жалб қилган
ҳолда баҳолаш ташаббуси билан чиқсин;
ҳар ой якуни билан амалга оширилаётган
ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузурида муҳокама қилиб борсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим
ҳужжатларига
10-иловага мувофиқ ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим
ҳужжатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |