Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҚЯОЖ кўнгиллилари (волонтёрлари) сафи 42 мингдан зиёдни ташкил этди


Download 264 Kb.
bet20/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҚЯОЖ кўнгиллилари (волонтёрлари) сафи 42 мингдан зиёдни ташкил этди. Шу жумладан:
1. ЎҚЯОЖнинг сайланувчи органларига сайланганлар – 6550 киши (ЎҚЯОЖ Раёсати, вилоят ташкилотлари раёсатлари, ревизия комиссиялари аъзолари, бошланғич ташкилотлар раислари ва уларнинг фаоллари);
2. Вазирликлар, идоралар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг жойлардаги ходимлари (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Халқ таълими, ОУЮлари), шунингдек вилоят, район/шаҳар ҳокимиятлари ходимлари – 1550 кишидан ортиқ;
4. Республика ва маҳаллий даражадаги ННТ раҳбарлари ва ходимлари (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Камолот”, “Соғлом авлод учун”, “Ўзбекистон экологик ҳаракати”, Ногиронлар жамияти, “Ватанпарвар” ва бошқалар) – 3200 дан ортиқ киши;
5. Маҳаллий тиббиёт ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари – 4000 кишидан ортиқ;
6. ОУЮлари, коллеж, лицей, мактаб, мактабдан ташқари муассасаларнинг педагогик, инженер-техник ходимлари, талаба ва ўқувчилари – 18 500 нафар;
7. Маҳалла ва фуқаролар йиғинларининг ходимлари– 3500 нафар.

2020 йил давомида пандемия асоратларини камайтириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарғиботини олиб бориш, ижтимоий мухтож хомийдаги фуқароларга моддий ёрдам етказиш, руҳий ёрдам бериш ишларида 20 мингдан зиёд волонтерлар иштирок этдилар.




Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилотлар кадрлар потенциалини кучайтириш:
Жамиятнинг XXI Қурултойи кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ҳақидаги талабларига мувофиқ, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҚЯОЖ Ижроия аппаратининг кадрлар таркибида катта ўзгаришлар юз берди. Раҳбарлар ва мутахассислар, лойиҳа координаторларининг 70%дан ортиғи тажрибали, олий маълумотга эса мутахассислар ва тегишли касб эгалари (врачлар, тарихчилар, ФВ бўйича мутахассислар, дипломатлар ва шу кабилар) билан алмаштирилди.
2020 йил давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ республика ижроия аппарати ва маҳаллий ташкилотларида 506 та ходим ишламоқда.


Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling