Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят содир этиш қуроли жиноят содир қилиш воситасидан нима билан фарқланади


Download 271.4 Kb.
bet30/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жиноят содир этиш қуроли жиноят содир қилиш воситасидан нима билан фарқланади.

Жиноят содир қилиш қуроли – шахс жиноят предметига ёки шахсга бевосита таъсир кўрсатиш учун фойдаланган моддий ашё. Яъни айбдор жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга зарар етказиш мақсадида фойдаланган моддий ашё тушунилади.
Жиноят содир қилиш воситаси эса – шахс жиноят содир қилишни ёки жиноят изларни йўқотишни осонлаштириш учун ишлатадиган ташқи дунё неъмати.
Одатда, жиноят содир қилиш воситаси билан жиноят объектига тўғридан-тўғри зарар етказилмайди ва ушбу белги жиноят содир қилиш воситасини жиноят содир қилиш қуролидан фарқловчи асосий хусусият ҳисобланади.
Жиноят кодекси 277-моддаси 3-кисмининг «б» бандида назарда тутилганидек, укотар куролни курсатиб, уни куллаш билан куркитиш оркали содир этилган безорилик учун жавобгарликда курол ва воситалар квалификация килинадиган мукаррар белги сифатида курсатилади.
Жиноят содир этиш куролларидан фаркли уларок жиноят содир этиш воситалари уз мазмунига кура жиноят конуни билан курикланадиган объектларга зарар етказишга ихтисослашмаган. Лекин улар ёрдамида жиноят содир этишни енгиллаштириш мумкин.



  1. Жиноий оқибатни жиноятларни квалификация қилишдаги аҳамияти нималарда ифодаланади.

Жиноий окибат деганда, ижтимоий хавфли килмиш натижасида жиноят конуни билан курикланадиган объектларга зарар (зиён) етказиш тушунилади.
Жиноий-хукукий окибатларни куйидаги мезонларга караб гурухларга ажратишимиз мумкин:
зарар табиатига караб;
етказилган зарарнинг хавфлилик даражасига караб;
конунда белгиланишига караб;
жиноятни квалификация килиш учун ахдмиятига караб.
Квалификация учун ахамиятлилигига караб:
мажбурий, яъни бундай окибатларнинг булиши шарт, масалан, аёлни уз хомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (ЖК 115-моддаси);
кушимча окибатлар, масалан, ЖК 104-моддасида назарда тутилган касддан баданга огир шикаст етказишнинг окибатлари ЖК 164-моддаси 3- кисми «г» банди билан камраб олинади ва бу холатда 104-модда билан кушимча квалификация талаб килинмайди.
Моддий таркибли жиноят ЖК Махсус кисми моддаси диспозициясида назарда тутилган окибат келиб чикиши билан тугаган хисобланади. Бунгача жиноят жиноятга тайёргарлик ёки жиноятга суикасд килиш боскичида деб квалификация килинади.
Моддий таркибли жиноятлардан фаркли равишда, формал таркибли жиноятлар килмиш содир килинган дакикадан тугаган хисобланади, чунки ЖК Махсус кисми формал таркибли жиноят диспозицияларида окибат курсатилмаган, шу сабабли бу жиноятлар учун окибат келиб чикиши талаб этилмайди.
57 савол Жиноят субъектив томони ва унинг аҳамиятини таҳлил қилинг.
Жиноят таркибининг субъектив томони - Жиноят қонунида жиноят деб белгиланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг ўз қилмишига бўлган руҳий муносабати тушунилади.
Субъектив томон белгилари қуйидагиларни ташкил этади:
- айб;
- мотив;
- мақсад.
Айб - субъектив томон зарурий белгиси, мотив ва мақсад эса - факультатив белгиси саналади.
Жиноят таркибида субъектив томоннинг бўлмаслиги жиноий жавобгарликни истисно қилади. Жиноятнинг субъектив томонини тўғри аниқлаш жиноятчи шахснинг ижтимоий хавфлилиги даражасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жиноятни квалификацияси қилишда субъектив томоннинг аҳамияти қуйидагиларда кўрилади:
- субъектив томон - ҳар қандай жиноят жиноят таркибининг зарурий белгисидир. Унинг йўқлиги қилмишнинг жиноийлигини истисно қилади;
- тегишли жиноят таркибининг субъектив томони ва унинг барча белгиларининг тўғри ўрганилганлиги жиноятни тўғри ва асосли квалификация қилишнинг зарурий шартидир;
- субъектив томоннинг тўғри белгиланганлиги айбдор шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик, жазо муддати ва миқдорини тўғри белгилашда муҳим аҳамият касб этади;
- субъектив томоннинг тўғри белгиланиши қонунийликни таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг зарурий шартидир.


Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling