Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet3/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

2. Маданият социологияси - жамиятнинг бирон тарихий даврида мавжуд маданий жараёнларни ўрганиш билан шуғулланади; яъни ҳар хил социологик ахборотлар тўпланиб қайта ишланади ва таҳлил қилинади. Хуллас, ана шундай жараёнлар билан боғлиқ бўлган маданий жараённи эмпирик тадқиқ қилади. Маълум маданий шароитда кишиларнинг ўзаро муносабатлари ва бошқа ижтимоий-маданий ҳодисалар ҳам шу соҳанинг объектидир.
3. Маданият тарихи - ҳар бир маданиятни ноёб ва бетакрор ҳодиса сифатида ўрганади; шунингдек, турли маданий жараёнларни ўзаро таққослайди, уларнинг ўзаро муносабати ва ўзаро таъсирини, замон ва макондаги фарқларини, маданий тараққиётидаги ўзига хос ва умумий жиҳатларини тадқиқ этади. Археологлар, антропологларнинг ХХ асрда олиб борган бир қатор тадқиқотлари «маданият» терминига янги маъно юклади. Антропологларнинг кузатишларига кўра, Австралиянинг туб халқлари ёки Африка бушменлари орасида ибтидоий қонунлар бўйича яшайдиган қабилалар бор. Уларда опера театри ҳам, суратлар кўргазмаси ҳам йўқ. Лекни бу қабилаларни дунёнинг цивилизациялашган халқлари билан боғлаб турадиган мезонлар ва қадриятлар тизими бор. Ўша мезон ва қадриятлар уларнинг тили, қўшиқлари, рақслари, урф-одатлари, анъана ва хулқ-атвор тарзидир. Шулар ёрдамида ҳаётий тажриба тартибга солинади, одамлар ўртасидаги муносабат яхши томонга ўзгаради. Ҳар иккала жараён ё бутун жамиятнинг ёки жамиятнинг маълум қисми ҳаёт тарзини ифода этади. Кундалик ҳаётда одамларнинг атрофини ўраб турган моддий ёдгорликлар ўтмиш маданиятни ёки маданий меросни ташкил қилади. Бу халқларда урф-одатлар, ёдгорликлар муқаддас бир нарса сифатида сақланади, авлоддан-авлодга ўтказилиб бораверади. Зотан, тарихий маданиятда анъанавийлик кучли.
Курснинг олдига қўйилган асосий масала -жамият, маданият ва инсон муносабатларидир. Дарвоқе, бу уч тушунча яна кўп фанларнинг объекти ҳисобланади. Инсон жамиятдан яшар экан, ўзининг яшаш тарзини ҳамма даврларда пайдо қилиб, такомиллаштириб боради, шу тариқа инсон ўз имкониятларини кўрсатиб бораверади.
Табиатнинг мавжудлик қонуни хилма-хил бўлганидек, инсоннинг ички табиати, яъни маданияти ҳам табиий муҳит, ижтимоий борлиқ ва тарихий даврлар таъсирида доимий равишда ўзгариб турар экан, бу ўзгаришлар фақат илгарилаб бориш, янги қадриятларнинг вужудга келишидан иборат. Аммо аксинча ўзгаришларга - маълум бир анъанавий жараёнларнинг йўқолишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Масалан, маълум бир даврда маънавий ҳаётга фан-техника тараққиёти таъсир этиб, анъанавий халқ удумлари, халқ оғзаки ижодининг йўқолишига сабаб бўлади.
Маданиятшунослик фани маданий тарихий даврларни таҳлил қилишда уч босқични табиий бирликда олиб қарайди:
а) аниқ бир даврнинг яҳлит қиёфасини, яъни унинг бус-бутун тасвирини яратади;
б) маълум даврдаги маънавий жараёнда инсоният жамиятининг ўрнини белгилайди;
в) аниқ бир даврнинг «мазмуни»ни таҳлил қилади, яъни унинг ҳозирги давр ақлий жараёнида қандай ўринга эга эканлигини, давр ўзгаришлари бизга қандай таъсир этишини, бизга қайси томонлари билан яқинлигини, ҳозирги вазиятнинг қайси ижтимоий ва индивидуал камчиликлари биз учун долзарб масалага айланганини кўрсатади.
Хуллас, маданиятнинг кўринишлари тарихий даврларга қараб ўзгариб туради. Даврларнинг алмашиниши билан маданиятда ҳам сифат ўзгаришлари юз беради. Маълум бир тарихий даврда яшаган кишиларнинг дунё тўғрисидаги тасаввурлари, билими, маънавий қадриятлари тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлишимиз учун биз шу даврнинг маданиятига мурожаат қиламиз. Шунинг учун маданиятшунослик фани турли ҳалқларнииг ма­даний ривожланиш тарихини жаҳон маданий тараққиётининт таркибий қисми сифатида ўрганади. Шу билан бирга, конкрет тари­хий даврнинг ижтимоий тараққиётда эгаллаган маданий ривожланиш босқичларини, умумий қонуниятларини, ўзига хос хусусиятларини ҳам ўрганади.
Ҳозирги замон Маданиятшунослик фанида «маданият» тушунчаси қўлланишига кўра қуйидаги объектларни қамраб олади ва бу кундалик турмуш билан боғланган:
а)индивидуал- алоҳида олинган бир шахс маданияти;
б) маълум ижтимоий табақа маданияти-миллий, табақавий, касбий, оилавий маданият;
в) минтақавий - маълум бир ҳудуд ва замон билан чегараланмаган муайян жамият маданияти;
г) умуминсоний маданият.
Маданиятни қўлланиши жихатидан турларга бўлиш мунозарали бўлса-да, бу турларнинг мавжудлигини инкор қила олмаймиз. Ижтимоий тараққиёт тафовутларни йўқотмайди, балки, аксинча, тафовутларнинг хилма-хиллигини янада кенгайтиради. Шунинг учун тафовутларни тобора чуқурроқ ўрганиш маданий тараққиёт тўғрисидаги тасаввуримизнинг кенгайиб боришига хизмат қилади.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling