Мавзу: Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари. Ривожлантирувчи ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялар


Индивидуал ёндашувнинг замонавий янги талқини қуйидагилардан иборат


Download 1.96 Mb.
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1514260
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Mavzu

Индивидуал ёндашувнинг замонавий янги талқини қуйидагилардан иборат:

Шахсий ёндашишда биринчи навбатда қуйидагилар зарур бўлади:

  • ҳар бир ўқувчи қиёфасида ноёб шахсни кўриш, уни ҳурмат қилиш, тушуниш, қабул қилиш, унга ишониш. Педагогда барча ўқувчилар истеъдодли деган ишонч бўлиши керак.
  • бевосита мажбурлашга йўл қўймаслик, қолоқликка ва бошқа камчиликларга урғу бермаслик, унинг нафсониятига тегмаслик.
  • педагогик жараёнда, ўқувчиларга ўзқобилиятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиш ва кўмаклашиш.

АНЪАНАВИЙ, РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ВА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ

1.Анъанавий таЪлимнинг афзалликлари ва камчиликлари. 2.Ривожлантирувчи таълимнинг ўзига ҳосликлари. 3.Инновацион таълимнинг ҳозирги кундаги аҳамияти.

Ҳар қандай фаолият технология ёки санъат бўлиши мумкин. Санъат ҳис туйғуга асосланади, технология фанга таянади. Санъатдан барча фаолият бошланади, технология билан тугалланади. Б.П.Беспалько

Анъанавий ўқитиш шакллари ўнлаб йиллар ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, анъанавий дарс ўтиш таълимнинг самарали моделларидан бири бўлиб қолмоқда. Анъанавий дарс –муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган, мавзуга кириш, ёритиш, мустаҳкамлаш ва якунлаш босқичларидан иборат таълим моделидир. Ўқув материали янги ва анча мураккаб бўлганда, анъанавий дарс кўп ҳолларда таълим жараёнининг бирдан-бир методи бўлиб келмоқда.. Шу боис, баъзида анъанавий дарсни марказида ўқитувчи турган ўқитиш усули деб ҳам аташади.

Анъанавий дарс ўтиш моделида кўпроқ маъруза, савол-жавоб, амалий амалий машқ каби методлардан фойдаланилади. Шу сабабли, бу ҳолларда анъанавий дарс самарадорлиги анча паст бўлиб, ўқувчилар таълим жараёнининг пассив иштирокчиларига айланиб қоладилар. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман ўқувчилар фаоллигини оширадиган методлар билан бойитиб борилса, ўқувчилар ўзлаштириш даражасини кўтарилишига олиб келади.


Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling