Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари ходимлари жамоасида


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Ички ишлар идоралари ходимлари жамоасида 
шахслараро муносабат 
Раҳбарлик мулоқотининг хусусиятлари. Раҳбар фаолияти-
нинг асосий қисмини мулоқот жараёни ташкил этади. Қабул қи-
линган қарорнинг ижросини таъминлаш, ходимлар ва жамоа фао-
лиятини ташкил қилиш, назорат ва ходимлар фаолиятини рағбат-
лантириш жараёнлари ҳам мулоқот орқали амалга ошади. 
Ички ишлар идоралари бошқарув психологияси фанида муло-
қот шахсий ва хизмат юзасидан мулоқот каби турларга бўлинади. 
Бошқарув мулоқоти – ходимларни маълум томонга йўналтириш 
мақсадидаги ўзаро маълумот алмашинуви жараёнидир. 
Мулоқотнинг бу тури қуйидагиларда намоён бўлади: 
1) ходимга буйруқ, топшириқ бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш, 
маслаҳат бериш; 
2) вазифа, топшириқ қандай адо этилгани ҳақидаги ҳисоботни 
қабул қилиш; 
3) қўл остидаги ходимларнинг вазифани қандай бажарганига 
баҳо бериш. 


98
Мулоқотни моҳирона олиб борувчи раҳбарда ўз вазифалари-
нинг бажарилишини самарали ташкил қилиш имконияти ошади. 
Ходимларга таъсир этиш, уларга ғайрат бағишлаш, уларни умумий 
мақсад сари етаклаш каби ташкилий вазифалар ҳам малакали му-
лоқот орқали таъминланади. 
Раҳбарнинг мулоқот малакасини ифодаловчи асосий жиҳат 
унинг мулоқот соҳасидаги фаоллиги ҳисобланади. Ушбу фаоллик-
нинг мақсадга йўналганлиги, англанган тарзда ва эркин ижро эти-
лиши шахснинг мулоқот жараёнини қанчалик моҳирлик билан 
амалга оширишини ифодаловчи асосий белгилардир. Раҳбар му-
лоқот жараёнининг ички қонунларини билиши жуда муҳим. Муло-
қот жараёнини бошқаришга оид восита ва услублар «мулоқот тех-
нологияси» ибораси орқали ифодаланади. Айнан шундай техноло-
гияларни ўзлаштириш ва вазиятга қўллаш мулоқотнинг эркинли-
гини таъминлайди. Мулоқотнинг ички қонунларига оид қуйидаги 
фикрлар хизматда бўладиган ўзаро муносабатлар доирасини янада 
кенгайтириш ва ўзгаларга самарали таъсир этиш имконини ярата-
ди. Шу муносабат билан, мулоқот жараёнини бошқаришга имкон 
берувчи шартлардан бири уни босқичма-босқич амалга ошириш-
дир. 
Раҳбарнинг бошқарув жараёнида мулоқот тадбирини ташкил 
этишини раҳбарлик мулоқоти деб аташ мумкин. 
Тўла-тўкис ва меъёрида ташкил этилган раҳбарлик мулоқоти 
қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади: 1) алоқа ўрнатиш; 
2) масалани муҳокама қилиш; 3) ечим вариантларини излаш; 4) қа-
рор қабул қилиш. 
Ижобий натижага олиб келувчи раҳбарлик мулоқоти мазкур 
босқичларнинг айнан шундай кетма-кетлигида амалга ошади. 
Аниқроғи, мулоқот жараёнининг самарали ўтиши кўп жиҳатдан шу 
босқичларни навбатма-навбат амалга ошириш билан боғлиқ. Бу 
шартни таъминлаш эса, аввало, раҳбар зиммасига юклатилади. Чун-
ки бошқарув мулоқотини йўналтириш асосан унинг имконияти 
доирасидадир. 
Энди, юқорида санаб ўтилган босқичларга тўхталиб ўтамиз. 
Раҳбарлик мулоқотини шакллантиришдан кўзланган асосий мақсад 
раҳбарнинг муаммоларни ўз ходимлари билан бирга ҳал этишидир. 
Масалан, янги йил кечаси олдидан бирон-бир ходимни ишхонада 
навбатчиликка қолдириш ва умуман, жамоа миқёсида ходимнинг 


99
вазифасига бевосита кирмайдиган бирон ишга жалб этиш каби 
муаммоли вазиятларни кўплаб келтириш мумкин. Албатта, бундай 
ташкилотчилик вазиятларини ҳал этишнинг энг оддий усули 
мавжуд. Жумладан, оддийгина бир буйруқ билан ходимни деярли 
ҳар қандай ишни зиммасига олишга мажбур этиш мумкин. Аммо 
ишнинг натижаси қандай бўлиши, вазифани бажаришга ходимнинг 
қанчалик сидқидилдан муносабатда бўлиши топшириқ ижросининг 
сифатини белгилаб берадиган асосий омиллардир. 
Шунинг учун таклиф этилаётган бошқарув мулоқоти моделида 
ходимнинг вазифага масъулиятини ошириш, унда топшириқ нати-
жаси ижобий бўлишига куюнчаклик ҳиссини кучайтириш назарда 
тутилади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling