Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Ишонтириш – бирор нарсани исботсиз тасдиқлаш учун ёки ин-
кор этиладиган хабарларни танқидий қарашсиз қабул қилдиришга 
қаратилган коммуникатив таъсир кўрсатиш усули. Инсон ишонти-
риш таъсирига ихтиёрсиз ва ихтиёрий тушиб, унинг таъсирида ўзи 
англамаган ҳолда ҳаракат қила бошлайди. Ички ишлар идоралари 
раҳбар ходимлари таъсир этишнинг ушбу усулидан жуда эҳтиёт 
бўлиб фойдаланишлари керак. Ишонтириш усулидан фойдаланиш-
да, масалан нарсаларни, шахсни, расмни кўрсатиш, вақтни айтиш 
керак. 
Ишонтириш мавжуд қарашлар, майллар, нуқтаи назарлар, му-
носабат ва баҳоларни ўзгартириш мақсадида у ёки бу қоида, қараш, 
қилмишнинг тўғрилигини ёки уларга йўл қўйиб бўлмаслигини му-
лоқот, тушунтириш ва исботлаш орқали шахсларнинг онги, ҳис-
туйғулари ва иродасига таъсир кўрсатишдир. 
Раҳбар ходимлар учун ишонтириш – коммуникатив таъсир кўр-
сатишнинг энг универсал усули. Ишонтириш механизми инсон ақ-
лий фаолиятини жадаллаштиришга, унинг мақсадга эришиш йўлла-
ри ва воситаларини онгли равишда танлашга асосланган. Кимнидир 
нимагадир ишонтириш – ишонтирилаётган шахс мантиқий мулоҳа-


106 
залар ва хулоса қилишлар натижасида муайян нуқтаи назарга қў-
шиладиган ва уни ҳимоя қилишга ёки унга мувофиқ ҳаракат қи-
лишга тайёр бўладиган ҳолатга эришишни билдиради. 
Ишонтириш ички ишлар идоралари раҳбар ходимларига, бошқа 
фуқароларга кўрсатадиган таъсирининг асосий усулларидан бири 
бўлиши керак. Унинг самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ: 
раҳбар ходимнинг ва ходимларнинг шахсий ишончларига; 
раҳбарнинг касбий тайёргарлиги ва ақлий жиҳатлари; 
таъсир этишда фойдаланиладиган далиллар, ҳодисалар, 
ҳаракатларнинг тўғрилиги, аниқлиги ва ишончлилиги; 
фойдаланилаётган далилларнинг характерли, типик бўлиши; 
ходимларни ўзига нисбатан мойил қилиш, уларнинг ишон-
чини қозониш; 
раҳбарнинг талабчанлиги, оғир вазминлиги ва одоблилиги. 
Тақлид қилиш онгли ёки онгсиз равишда раҳбарлар ва шахслар-
га ўхшашга ҳаракат қилишдир. Тақлид шахсларнинг хатти-ҳарака-
тига хос бир хил усулларни ишлаб чиқиш имконини беради. 
Тақлидда мулоқот қилиш билан бирга иштирокчилар ўртасида 
ўзаро тушуниш бўлиши керак. Бунда тақлидга киришган ходим-
нинг тақлид қилмоқчи бўлган ходим ҳақидаги тасаввури қандай 
қабул қилинаётгани катта аҳамиятга эга бўлади. Шахсларни идрок 
этиш ва тасаввур қилиш ички ишлар идоралари раҳбар ходимла-
рининг фаолиятида айниқса гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсат-
маларини англашда, баҳолашда катта аҳамият касб этади. 
Ходимлар хатти-ҳаракатининг ҳиссий жиҳатларидан бири – 
бошқа шахс ҳақидаги умумий тасаввурнинг унинг ўзига хос шах-
сий хислатларини идрок этиш ва баҳолашга таъсирида намоён 
бўлади. Агар умумий тасаввур ижобий бўлса, унинг ижобий 
хислатлари ортиқча баҳоланади, салбий хислатлари эса сезилмайди 
ва аксинча. Бундай ижобийлик ёки салбийликни албатта касбий 
фаолиятнинг самараси орқали англашимиз мумкин. 
Ҳиссий идрокнинг салбий томони шундаки, шахс ҳақида 
маълумотлар салбий бўлган тақдирда шахс қиёфасини ва у 
ҳақидаги тасаввурни шакллантиришга дастлабки маълумотлар энг 
асосий таъсирни кўрсатади. 
Ўхшата олиш идрок этилаётган кишини муайян ижтимоий гу-
руҳга хос хислатлар унга ҳам хос деб баҳолашда намоён бўлади. 
Ҳар бир раҳбар ходимда муайян ижтимоий ўхшатишлар мавжуд. 


107 
Раҳбар фаолиятида мулоқот доимо инсон характери билан 
боғлиқ бўлади, масалан, шахс жанжалкаш бўлиши мумкин, бу 
жанжал зиддиятлар натижасида юзага келади. Шу боис шахснинг 
зиддият келтириб чиқарадиган ҳолатларини ўрганиш керак бўлади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарлари бошқа фуқаролар ва ходим-
лар билан тўғри мулоқот ўрнатишлари учун кенг дунёқарашга ва 
билимга бўлишлари керак. 
Раҳбар турли тоифадаги шахслар билан мулоқот қилади, шу 
боис қуйидаги ижтимоий-психологик фазилатларга эга бўлиши 
лозим: 
– бегона шахслар билан тез фурсатда алоқа ўрнатиш ва улар 
билан тил топишиш; 
– ходимлар ва фуқароларни тинглай билиш; 
– ходимларга психологик таъсир кўрсата олиш; 
– мулоқот жараёнида ходим билан ўртасидаги руҳий тўсиқлар-
ни бартараф этиш. 
Раҳбар ходимлар мулоқот жараёнида ҳар хил психологик тў-
сиқларга дуч келадилар. Психологик тўсиқлар кўпроқ сунъий ра-
вишда вужудга келтирилиши мумкин. 
Раҳбар ходимлар мулоқот жараёнида қуйидаги психологик тў-
сиқларга дуч келишади: 
1) мотивацион; 
2) ақлий (интеллектуал); 
3) эмоционал; 
4) тарбиявий жараёндаги тўсиқлар. 
Мотивацион тўсиқлар шахснинг раҳбар билан мулоқотга ки-
ришишни истамаслиги, муомаланинг тўғри, аниқ кўринишда олиб 
борилишини хоҳламаслигида намоён бўлади. 
Ақлий тўсиқлар – раҳбарнинг билим доираси ходимникидан 
кенг, мантиқий фикрлаши чуқур ва ҳуқуқий саводхонлиги мазму-
нан бой бўлган тақдирда юзага келади. Раҳбар мулоқотга киришув-
чи шахсларнинг психологик ва эмоционал-иродавий ҳолатларидан 
келиб чиқиб мулоқот олиб боради. 
Тарбиявий жараёнлардаги тўсиқлар ички ишлар идоралари раҳ-
бар ходимлари томонидан тарбияси қийин ўсмирлар, носоғлом 
оилалар ва муқаддам судланган шахслар билан профилактик иш 
олиб боришлари жараёнида намоён бўлади. 


108 
Психологик алоқа ўрнатишнинг бир қанча босқичларини кўриб 
ўтишимиз мумкин. Булар: 
– бўлажак мулоқотни башорат қилиш; 
– мулоқотни осонлаштирувчи ташқи омилларни яратиш; 
– ташқи коммуникатив сифатларнинг намоён бўлиши; 
– умумий ва нейтрал қизиқиш доираларини аниқлаш; 
– муомаладаги тўсиқларни бартараф этиш; 
– якка тартибда таъсир этиш. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling