Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet16/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Узок мудатли инвестициялар. Узок мудатли инвестициялар - бир йилдан узок булган муддатда эгалик килишга мулжалланган кимматли когозларга куйилган инвестициялардир. Улар, одатда инвестицион портфелда улушли (акциялар) ва карз (узок муддатли облигациялар) кимматли когозлар билан ифодаланган булади.
Узок мудатли инвестициялар хисобда аввал сотиб олиш киймати буйича тан олинади ва сунгра балансда куйидаги кийматларда хисобга олиниши мумкин:

  • сотиб олиш киймати буйича;

  • кайта бахолаш киймати буйича;

  • амал килаётган бозорда ташкил топган бозор кийматига эга кимматли когозлар бутун инвестицион портфель асосида аникланадиган сотиб олиш ва бозор кийматларининг энг кам киймати буйича хисобга олиниши мумкин.

Жорий ва узок муддатли куйилмалар сифатида сотиб олинадиган кимматли когозлар, иккита алохида кимматли когозлар портфелини акс эттиради ва сотиб олиш ва хакконий (бозор) кийматларидан энг ками буйича бахолаш усули хар бир портфель учун алохида кулланилади.
Инвестицияларни сотиб олиш. Кимматли когозларни сотиб олиш, хисобда «Киска мудатли инвестициялар» ва «Узок мудатли инвестициялар» счетларининг дебетида сотиб олиш киймати ва у билан боглик харажатларни хисобга олган холда акс эттирилади. Агар инвестициялар хусусий капитал акцияларининг чикарилиши хисобига жалб килинса, у холда инвестицион кимматли когозларнинг киймати булиб, уларнинг номинал киймати эмас, балким хакикий киймати хисобланади. Агар инвестициялар бошка активларга айрбошлаш оркали олинса, у холда уларнинг киймати берилган активнинг хакикий киймати булади.
Облигациялар ва шу каби кимматли когозлар инвестор томонидан балансда активлар счетида сотиб олиш киймати буйича акс эттиралади. Агар сотиб олиш киймати номинал киймат (тулаш киймати)дан фарк килса, у холда сотиб олиш киймати ва номинал киймати орасидаги фарк (устама ёки чегирма) суммаси, облигациялар чикарилган муддат давомида хисобдан чикарилади. Устаманинг хисобдан чикарилиши киска ва узок мудатли инвестициялар хисоб варакларнинг кредитланиши билан, чегирмалар эса ушбу хисоб варакларнинг дебетланиши билан амалга оширилади, чунки облигацияларнинг туланиш давригача уларнинг баланс киймати номинал кийматга тугри келиши керак. Облигациялар буйича устамалар ва чегирмаларнинг хисобдан чикарилишининг даврийлиги улар буйича хисобланган фоиз даромадларининг даврийлигига мос келади. Берилган хисобот даврида хисобдан чикарилиши лозим булган чегирма, устама суммалари фоиз даромади ёки харажати деб классификацияланади.
Масалан:
01 январда 6 ойлик муддатга номинал киймати $100.000 булган, 10% лик облигация хар ойлик фоизлар тулови шарти билан $82.000га сотиб олинди.
Киска муддатли инвестициялар 82 000
Пул маблаглари 82 000
01 январда 6 ойлик муддатга номинал киймати $100.000 булган, 10% лик облигация хар ойлик фоизлар тулови шарти билан $112.000га сотиб олинди.
Киска муддатли инвестициялар 112 000
Пул маблаглари 112 000
31 январда: Киска муддатли инвестициялар буйича фоиз даромадларини хисоблаш
Олинадиган фоизлар (100 000 х 0,1 х 1/6) = 1,667 х 2 3 334
Киска муддатли инвестициялардан фоиз куринишидаги даромад 3 334
Облигациянинг сотиб олиш ва номинал киймати уртасидаги фаркни хисобдан чикариш:Чегирмани (дисконт):
Киска муддатли инвестициялар (100 000 – 82 000) х 1/6) 3 000
Киска муддатли инвестициялардан фоиз куринишидаги даромад 3 000
Устамани (мукофот):
Бошка фоиз куринишидаги харажатлар (112000 – 100 000) х 1/6) 2 000
Киска муддатли инвестициялар 2 000
Хисобланган фоиз даромадининг келиб тушиши:
01 февралда:
Пул маблаглари 3 334
Олинадиган фоизлар 3 334
Киска муддатли облигацияларнинг туланиши (эмитент томонидан сотиб олиниши):
30 июнда:
Пул маблаглари 200 000
Киска муддатли инвестициялар (номинал киймати
$100.000 булган иккита 10%ли облигациялар) 200 000
Давлатнинг киска мудатли карзи хисобланмиш хазина векселлари одатда белгиланган даромад фоизига эга булмайди, улар берилган векселнинг фоиз даромади хисобланган чегирма билан чикарилади.
Масалан, фараз килайлик, 1 мартда компания $97.000га тулов муддати 120 кундан кейин келадиган хазина векселини сотиб олди, унга тулов $100.000ни ташкил килади.
01 мартда:
Киска муддатли инвестициялар 97 000
Пул маблаглари 97 000
30 июнда:
Газна векселларининг туланиши:
Пул маблаглари 100 000
Фоизлар буйича даромадлар 3 000
Киска муддатли инвестициялар 97 000
Фоизлар буйича хисобланган сумаларни кушган холда фоизларни тулаш саналари орасидаги даврда облигацияларни сотиб олиш хисоби:
01 мартда:
Номинал киймати $100 000 булган 10%ли облигация 5 йиллик муддатга 31 декабр ва 30 июнда фоизлари туланиши шарти билан $101 667га сотиб олинмокда, шу жумладан хисобланган даромад фоизи $1 667 (100 000 х 0,1 х 2/12) ни ташкил килади.
Узок муддатли инвестициялар 100 000
Бошка дебитор карздорлик 1 667
Пул маблаглари 101 667
Сотиб олиш давридан бошлаб фоиз тулунадиган санагача булган давр учун фоиз даромадининг хисобланиши:
30 июнь:
Олинадиган фоизлар (100 000 х 0,1 х 4/12) 3 333
Бошка инвестициялардан фоиз куринишидаги даромад 3 333
30 июнь:
Фоиз туланадиган бутун давр учун фоиз даромадининг келиб тушиши:
Пул маблаглари 5 000
Олинадиган фоизлар 3 333
Бошка дебитор карздорлик 1 667
Акциялар буйича дивидендлардан келадиган даромад, инвестор томонидан эмитент дивидендларни эълон килган куни «Олинадиган дивидендлар» счётининг дебети ва «Дивидендлардан келган даромад» счётининг кредити буйича тан олинади.
Айрим холларда инвестор олаётган дивидендлар - харид санасидан бошлаб олинган инвестор фойдасининг пропорционал улушидан юкори булади. Бу дивидендлар инвестициялардан даромад деб эмас, балким капитал кайтими деб хисобга олиниши керак, яъни дивиденд (тулик ёки унинг бир кисми) куйидаги мисолда курсатилганидек, инвестициялар счётида кредитланади.
Фараз килайлик, 1 январь 1992 йилда «Про лимитед» компанияси «Тэм Лимитед» Компаниясидан овоз бериш хукукига эга булган 10% акцияларини сотиб олди. 1992 йил учун «Тэм» компаниясининг соф фойдаси $40 000ни ташкил килган эди, 1992 йилда бу компания $60 000 суммада дивидендлар тулади. Дивидендларнинг олинишини акс эттириш учун «Про» компанияси куйидаги журнал ёзувини килиши керак:
Пул маблаглари ($60 000 х 10%) 6 000
Инвестициялардан келган даромад ($40 000 х 10%) 4 000
«Тэм» компаниясига килинган инвестициялар 2 000
Инвестицияларнинг кайта бахоланиши. Инвестициялар хакикий кийматгача кайта бахоланганда, мунтазамликка амал килиш максадида кайта бахолаш частоталари ишлаб чикилади.
Масалан, «Хансон» компанияси куйидаги кимматли когозларга эга, деб фараз киламиз:

Компа-ния

Акция-лар микдори

Акциялар-нинг сотиб олиш киймати

Акция-нинг хакконий (бозор) киймати

Жами сотиб олиш хара-жатлари

1996 йил 31 декабрда-ги умумий бозор киймати

Бозор киймати-нинг купайиши (камайи-ши)

А
В
С

200
400
100

35
10
90

40
15
50

7 000
4 000
9 000

8 000
6 000
5 000

1 000
2 000
(4 000)













20 000

19 000

(1 000)

Сотиб олиш ва хакконий (бозор) кийматидан, энг кам киймати буйича бахолаш усулининг кулланилиши, акциялар портфелининг киймати $1 000га, $20 000дан $19 000га камайтирилишини курсатади, бунда А ва В акциялари киймати $3 000га купайган, С компанияники $4 000га камайган. 1996 йилнинг охирида куллаш лозим булган бухгалтерия ёзуви:
1996 йил 31 декабрь:
Киска муддатли инвестициялар буйича зарар 4 000
Киска муддатли инвестициялар 1 000
Хусусий капитал - кайта бахолаш буйича тузатишлар 3 000
Агар «Хансон» компанияси илгари сотиб олинган хамма акцияларни 1997 йил 1 январда сотса, у холда $19 000 олади (агар бозор киймати 1996 йил 31 декабрда узгармаса).
Фараз килайлик, 1997 йилда «Хансон» компанияси В компаниянинг кайта бахоланган
акцияларини $6 000га, яъни сотиб олиш нархига нисбатан $2 000 юкори нархга сотди. Бу
куйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Пул маблаглари 6 000
Киска муддатли инвестициялар 6 000
Хусусий капитал - кайта бахолаш буйича тузатишлар 2 000
Кимматли когозлар сотишдан олинган фойда 2 000 Инвестицияларнинг чикиб кетиши хисоби. Кимматли когозларни сотишдан компания одатда фойда олади ёки зарар куради. Бунда:

  • даромад ва баланс киймати орасидаги фарк даромад ёки харажат сифатида тан олинади;

  • активни кайта бахолашдан келган хар кандай даромад молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда даромадга утказилади ёки бевосита бухгалтерия балансида таксимланмаган фойдага кушилиши мумкин (бундан танланган усулдан охиригача фойдаланиш керак).

Агар инвестиция портфель асосида сотиб олиш ва бозор кийматидан энг кам киймат буйича хисобланадиган жорий актив булган булса, сотувдан келган фойда ёки зарар сотиб олиш кийматига асосланган булиши керак.
Агар инвестиция илгари кайта бахоланган ёки бозор киймати буйича кайта бахоланган булса, хамда купайиш кайта бахолашдан келган даромадга (хусусий капитал)га утказилган булса, иккита усулни куллаш мумкин:
а) ёки кайта бахолашдан келган даромад суммасининг молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда акс эттирилиши билан, сотувдан келган даромад суммасига кредитланиши билан;
б) ёки кайта бахолашдан келган даромад суммасининг таксимланмаган фойдага утказилиши билан.
Акциялар сотилганда, сотиш ва сотиб олиш кийматлари орасидаги фарк хисобда ва молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда акс эттирилади. Бундай инвестициялар буйича олинган дивидендлар суммаси «Пул маблаглари» хисоб варагининг дебети ва «Дивидендлардан келган даромад» хисоб варагининг кредити буйича акс эттирилади.
Фараз килайлик, ST компанияси 5 000 акциясини Mobil корпорациясига сотади. Бу акциялар хар бири учун $35 нарх буйича сотиб олинди, жумладан хизмат учун брокерга комиссион туловлари билан бирга. Бу акцияларнинг хар бири учун $25 нарх буйича сотилиши (брокерлик комиссион туловларидан ташкари) куйидагича акс эттирилади:
05 декабрда:
Пул маблаглари 125 000
Инвестицияларни сотишдан курилган зарар 50 000
Узок муддатли инвестициялар 175 000
Кучмас мулкка килинган инвестициялар. Кучмас мулкка килинган инвестицияларни бахолаш учун иккита усул кулланилади:

  • амортизацияланадиган мулкни бахолашда кулланиладиган усуллар ва

  • узок муддатли инвестицияларни бахолашда кулланиладиган усуллар.

Молиявий хисоботларни такдим килишда №12-БХМС «Молиявий инвестициялар хисоби» стандартига биноан, компания инвестицияларга тегишли булган маълумотларни очиб бериши дозим.
12-1.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling